Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/95
Sana23.02.2022
Hajmi2,71 Mb.
#137460
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   95
Bog'liq
3 2 Математик тасаввурларни шакллантириш

4. 
Ҳамма 
ёшдаги 
гуруҳларда 
элементар 
математик 
тасаввурларни шакллантиришнинг асосий 
усулларидан 
бири болаларга саволлар бериш усулидир
Педагогикада 
саволларнинг 
қуйидаги 
классификацияси қабул қидинган: 
 репродуктив-мнемик(фараз қилишга 
оид)саволлар. (Қанча? Бу нима? Бу шакл 
нима деб аталади?Квадрат учбурчакдан 
нимаси билан фарқ қилади?); 

-репродуктив-билишга доир саволлар. 
(Агар меняна битта кубча қўйсам, токчадаги 
кубчалар қанча бўлади? Қайси сон катта 
(кичик): тўққизми ёки етти?); 

-продуктив — билиш саволлари. 
(Доирачалар 9 тадан бўлиши учун нима қилиш керак? Тасмани қандай қилиб 
тенг қисмларга бўлиш мумкин?); 
Қатордаги қайси байроқча қизил эканини билиш учун нима қилиш керак? 
Саволлар болаларнинг идрок, хотира, нутқларини активлаштиради, 
материалнинг тушунилишини ва ўзлаштирилишини таъминлайди. Элементар 
математик тасаввурларни шакллантиришда бир қанча саволлардан фой-
даланилади. Булар буюмнинг конкрет белгилари, хоссаларини, амалий иш 
натижаларини тавсифлашга йўналтирилган, яъни унинг хусусиятларини қайд 
қилувчи энг содда саволлардан бошлаб, боғланишлар, муносабатлар, алоқалар 
ўрнатишни, уларни асослаш ва тушунтириб беришни, энг оддий 
исботлашларни талаб қилувчи мураккаб саволлар жуда муҳимдир. Бундай 
саволларкўпинча тарбиячи намуна кўрсатганидан кейин, болалар машқларни 
бажариб бўлганларидан кейин берилади. Масалан, болалар қоғоз тўғри 


99 
тўртбурчакни тенг икки қисмга бўлганларидан кейин тарбиячи сўрайди: “Сен 
нима қилдинг? Бу қисмлар нима деб аталади? Нега бу икки қисмнинг ҳар 
бирини яримта деб аташ мумкмн? Қисмларнинг шакли қандай? Квадратлар 
ҳосил бўлганини қандай исботлаш мумкин? Тўғри тўртбурчакни тўртта тенг 
қисмга бўлиш учун нима қилиш керак?” 
Характери бўйича турли саволлар ҳар хил типдаги билиш фаолиятини, 
яъни ўрганилган материални қайта тикловчи репродуктив фаолиятдан бошлаб, 
муаммола масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган продуктив фаолиятларга 
даъват қилади, ундайди. 
Методик усул сифатида саволларга қўйиладиган талаблар қуйидагилар: 

-аниқлик, конкретлик, гўзаллик (лаконизм); 

-ифодаларнинг турли-туманлиги, яъни бир нарсанинг ўзини ҳар хил 
сўраш: 

-мантиқий изчиллик; 

-болаларнинг ёшлари ва ўрганиладиган материалга боғлиқ ҳолда 
репродуктив ва продуктив саволларорасидаги оптимал муносабат; 

-саволлар 
боланинг 
фикрини 
уйғотиши, 
унинг 
тафаккуриниривожлантириш, ўйлашга мажбур қилиши,керакли нарсани 
ажратиши, таҳлил ўтказиши, таққослаши, қарши қўйиши. умумлаштиришни 
талаб қилишикерак; 

-саволлар миқдори кўп бўлмаслиги, аммо қўйилган дидактик мақсадга 
эришиш учун етарли бўлиши керак; 

-йўл-йўриқ берувчи ва альтернатив саволларданфойдаланмаслик керак. 
Тарбиячи одатда саволни бутун гуруҳга беради, унга жавобни чақирилган 
болагина беради. Айрим ҳолларда, айниқса, кичик гуруҳларда жўр (хор) бўлиб 
ялпи жавоб беришлари ҳам мумкин. Болаларга жавобни ўйлашлари учун 
имконият бериш керак. 
Катта ёшдаги болаларга саволларни мустақил ифодалашни ўргатиш керак. 
Конкрет вазиятда, дидактик материалдан фойдаланиб, тарбиячи болаларга 
буюмларнинг миқдори, уларнинг тартиб ўринлари, ўлчами, шакли, ўлчаш 
усуллари ҳақида бир-бирларидан сўрашни таклиф қилади. Тарбиячи бевосита 
таққослаш натижалари бўйича саволлар (“Карим квадрат билан тўғри 
тўртбурчакни таққослади. Ундан нима ҳақида сўрашмумкин?”), доска олдида 
бажарилган амалий ишдан кейин саволлар (Ҳилоладан сўранг-чи, у буюмларни 
икки қаторга ёйиб ниманн билиб олди? Қаранг, мен нима қилдим. Мендан нима 
ҳақида сўрайсиз?), бир қаторда ёнма-ён ўтирган бола бажарган ҳаракатлар 
асосида (“Шерзоддан нима ҳақида сўраш мумкин?”) беришга ўргатади. Агар 
саволлар аниқ шахсга -тарбиячига, ўртоғига, йўналган бўлса, болалар саволлар 
бериш малакасини самарали, муваффақиятли эгаллайдилар. 
Болаларнинг жавоблари саволларнинг характерига кўра: 

қисқа ёки тўлиқ; 


100 

мустақил, тушуниладиган; 

аниқ, равшан, етарлича жарангдор; 

грамматик жиҳатдан тўғри (сўзлар тартибигақоидасига, уларнинг 
мослашувларига, махсус атамалардан фойдаланишига амал қилинган) бўлиши 
керак. 
Мактабгача таълим ёшидаги болалар билан ишлашда катталарга кўпинча 
жавобни қайта ифодалаш усулидан фойдаланишга тўғри келади, унинг тўғри 
намунасини беради ва такрорлашни таклиф қилади. Масалан: «Токчада тўртта 
қўзиқорин», «Токчадаги қўзиқоринлар тўртта», — деб аниқлаштиради 
тарбиячн. 

Download 2,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish