7.Элементар математик тасаввурларни шакллантириш жараёнида
баъзи махсус ҳаракат усуллари намоён бўлади. Булар устига ва ёнига қўйиш,
буюм шаклини текшириш, буюм қўлда тортиш, битталаб қўшиб санаш ва
битталаб ажратиб санаш кабилардан иборат.
102
Бу усулларни болалар кўрсатиш,
тушунтириш,
машқларни
бажариш
жараёнида эгаллаб оладилар ва кейинчалик
улардан
текширишда,
исботлашда,
тушунтириш ва саволларга жавобларда,
ўйинлар ва фаолиятнинг бошқа турларида
фойдаланадилар.
Назорат саволлари:
1.
Математик
тасаввурларни
шакллантириш ишини ташкил қилишда болалар муассасаси мудираси ва катта
тарбиячининг роли қандай?
2.
Тарбиячилар билим даражасини ва маҳоратини ошириш
шаклларини таърифланг.
9-мавзу: Мактабгача ёшдаги болаларнинг математик тафаккурини
ривожлатиришда ахборот технологияларидан фойдаланиш
Таянч тушунчалар: моделлаштириш, лойиҳалаштириш, воситали,
гностик, имитацион ўйинлар.
9.1. Мактабгача таълим муассасаларда замонавий компьютерли
таълимий ўйинлар технологияси
Ихтиёрий таълим муасссасида ўқитиш жараёнини бошқариш, умуман
педагогик жараёнга ва тингловчиларнинг билимларини ташкил этишга таъсир
жараёни ҳисобланади. Уни муваффақиятли амалга ошириш учун, педагогик
тизимларда оптимал бошқаришни таъминлайдиган моделлар ишлаб
чиқилмоқда. Бундай моделлар қаторига махсус ўқитиш технологияларининг
услуб (услубиёт)ларини киритиш мумкин. В.П. Беспалько педагогик
технологиянинг қуйидаги таърифини беради: педагогик технология - бу
аввалдан лойиҳалаштирилган ўқув-тарбия жараёнини амалиётга тизимли
сингдиришдир. Педагогик технологияларнинг бошқа услублардан фарқи,
уларнинг тарбияланувчиларда ўрганилаётган материалга нисбатан қизиқиш
орттириш ва мотивацияларининг кўтарилиши ҳисобига самаралироқ таълим
беришни таъминлашидан иборат.
Ахборот технологияларини катта тезликда ривожланиши билан таълим
тизимига масофали ўқитиш - Интернет тармоғи орқали ўқитиш технологиялари
кириб келмоқда. Бу эса, ўз навбатида замонавий психолого-педагогик
услубиётларни қўллаш имкониятини кенг очмоқда.
Ҳозирги пайтда таълим тизимида, шу жумладан, МТМларининг таълим-
тарбия
жараёнида
таълимга
оид
ўйинлар
ва
масофали
таълим
технологияларини фойдаланиш алоҳида ўрин тутаётганлиги учун ушбу
масалаларни кенгроқ ўрганиб чиқишни мақсад қилиб олинди.
103
А. Таълимий ўйинлар: уларнинг вазифалари, хусусиятлари ва асосий
турлари. Таълимга оид ўйинлар таълим беришнинг замонавий психолого-
педагогик технологияларида муҳим ўрин эгаллайди. Усул сифатида улар
XX асрнинг 70-йилларида кенг тарқалган. Ҳозирги вақтда қўлланилиш соҳасига
мос равишда таълимий ўйинларнинг ҳар хил турлари мавжуд. Масалан,
зобитларни тайёрлашда ҳарбий ўйинлар, актёрлар учун сюжет-ролли ўйинлар,
тижоратчилар ва раҳбарлар учун - махсус тренинглар мавжуд.
Таълимга оид ўйинлар асосий уч вазифани бажарадилар:
воситали: аниқ бир кўникма ва малакаларни шакллантириш;
гностик:
ўқувчиларнинг
билимларини
шакллантириш
ва
фикрлашларини ривожлантииш;
ижтимоий-психологик: коммуникатив кўникмаларни ривожлантириш.
Ҳар бир вазифага ўйиннинг аниқ бир тури мос келади: инструментал
вазифа ўйин машқларида, гностик - дидактик, ижтимоий-психологик эса -
роллик ўйинларда ифодаланиши мумкин.
Таълимий
ўйинларини
самарадорлигини
ошириш
учун
унинг
технологияси:
ўйинни таълим мақсадларига мос бўлиши;
иммитацион-ролли ўйинни амалий педагогик (психологик) вазиятга
таъсирэтиши;
ўйин қатнашчиларининг ўйин мазмунига мос келадиган махсус
психологик тайёргарлиги;
ўйинда ижодий элементларидан фойдаланиш имкониятлари;
тарбиячи (психолог) нафақат раҳбар сифатида, балки ўйин жараёнида
“тўғриловчи” ва маслаҳатчи сифатида ҳам иштирок этиш каби талабларга тайёр
бўлиши керак.
Ихтиёрий таълим бериш ўйини бир неча босқичдан иборат бўлиши
мумкин:
1) ўйин муҳитини яратиш - бу босқичда ўйиннинг мазмуни ва асосий
вазифаси аниқланади, унинг қатнашчиларини психологик тайёргарлиги амалга
оширилади;
2) ўйинжараёнини ташкил этиш - бу босқичда қатнашчиларга ўйин қоида
ва шартлари тушунтирилади ва улар орасида ролларни тақсимлаш амалга
оширилади.
3) ўйинни ўтказиш - бунда қўйилган мақсад ҳал қилинади;
4) якун ясаш - бу босқичда қатнашчиларнинг ўзлари ҳам, махсус
экспертлар (психолог, педагог) томонидан ҳам ўйин бориши ва натижалари
таҳлил этилади.
Шуни таъкидлаш керакки, таълимий ўйинларда фақат оддий ўйин услуби
фойдаланилмайди. Ўйин жараёнида гуруҳий, яккама-якка иш, биргаликда
104
муҳокама, тестўтказиш ва сўров, ролли вазият яратишлардан фойдаланиш
мумкин. Бошқача қилиб айтганда, турли - анкета ўтказиш, социометрия,
«Ақлий ҳужум» ва бошқа услубларни чекланган миқдорида бирга олиб бориш
ва фойдаланиш имкониятини беради. Шу билан бирга, ўйин услуби
педагогикада қандайдир махсусликка эга. Таълим бериш жараёнида ўйин
ёрдамчи элемент сифатида қисман назарий материалга қўшимча сифатида
фойдаланилади ва у асосий услуб сифатида чиқа олмайди.
Таълимийўйинларнинг услуби ва ҳусусиятидан келиб чиқкан ҳолда,
уларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |