112
Республикамиздаги мактабгача таълим муассасаларида ўтазилаётган
кўпгина тажрибаларнинг натижалари, ёши катта болалар боғчаларида
махсус
компьютер ўқув-ўйинли ва ривожлантирувчи дастурлардан фойдаланиш яхши
самара бераётганлигини тасдиқламокда, шунингдек, амалиёт, бевосита болани
ахборот олами билан танишишининг биринчи босқичи бўлиши мумкинлигини
кўрсатмокда. Республикамизда кўп ҳолларда бундай ишлар мактабгача таълим
муассасаси машғулотларида эмас, балки кўпроқ уйда, ота-оналари, акалари ва
опалари билан ҳам амалга оширилмокда.
Шунинг учун, бугун мактабгача таълим муассасалари тарбиячи-педагоглар
ва шу соҳа бўйича илмий-тадқиқот олиб боралтган тадқиқотчилардан
компьютердан
МТМда
фойдаланиш
мумкинми?
Компьютерли
ривожлантирувчи ўйин нима? Мактабгача ёшдаги болаларни ўйин фаолиятида
тўлақонли шаклланиш ва ривожланиш жаралнида, у анъанавий ўйин ва
ўйинчоқ билан бир қаторда туриши мумкинми?
Компьютердан фойдаланиш
чегараси мавжудми? Компьютерли ўйин ва ўйинчоқлардан фойдаланиш
оқибати нималарга олиб келиши мумкин? Компьютерни МТМ болаларига
ўргатиш ижобий ва салбий томонлари қандай? каби саволларга жавоб
кутилмоқда.
Қуйида ўйинларга тааллуқли назарий фикрларни келтирамиз.
Компьютерли дастур бола учун янги ўйин воситаси, қизиқ ва
бошқарилувчи ўйинчоқ бўлиши мумкин ва бу воситалар ёрдамида турли-туман
ўйин
масалаларини ечиши, демак, ривожланиши мумкин. Лекин, компьютер
ўйинини муваффақиятли эгаллаш учун болада психик жараёнларни
шаклланганлик даражаси талаб этилади. Шунинг учун ҳам кўпгина психолог
олимларнинг фикрича компьютерни 5 ёшдан кичик бўлмаган болаларга
таништириш мумкинлигини таъкидлайдилар. Чунки:
1. Компьютерни фаолият воситаси сифатида тўлақонли фойдаланиш учун
боладан белгилар, умумлашган шакллар (бунинг учун,
унда етарлича
ривожланган онг, ижодий тасаввур керак) билан ишлашни билиши керак.
Экрандаги тасвир – ҳақиқий ёки ўйинли объектларнинг шакллари ва
белгиларидан иборат ва улар билан бола муваффақиятли амаллар бажариши
учун, унинг онги етарли даражада ривожланган бўлиши талаб этилади.
2. Компьютер дастури билан ишлаганда бевосита иккиланган фаолият
амалга оширилади, масалан, бола бармоқлари
билан компьютер тугмаларини
лки “сичқонча”нинг тугмасини босиб, қўллари билан амаллар бажариши ва бир
вақтнинг ўзида экранга қараб унда тасвирланган нарса ва ҳодисаларни
кузатиши керак.
3. Болада ҳаракатларни ихтиёрийлик даражаси ва эркин ўзини-ўзи
тартибга солиш хусусияти ривожланган бўлиши талаб этилади.
Компьютерда ишлашни ўрганишга мўлжалланган юқорида келтирилган
шартлар турли-туман предметли-амалий ва ўйинли фаолиятда (расм солиш,
ясаш, ролли ўйин ва ҳ.к.) шаклланади. Бевосита анъанавий ўйин табиий
113
равишда, болани мажбур қилмаган ҳолда у лки бу ҳаракатлар қилишга
йўналтиради ва бу ҳаракатларга уни аралаштиради. Ўйин (дастлаб нарсалар
билан кейин нарса ёки белги асосида тасаввур киладиган вазиятли ўйинлар)да
ҳаракатларининг сифатли ўзгартириш, йиғиш, умумлаштириш,
белгиларни
ўрнига (имо, сўз) қўйишлар жуда аниқ намоён бўлади.
Ривожлантирувчи ўйин, фаолият сифатида болада босқичма-босқич ишига
боғлиқ бўлган ҳаракат турини, ўхшаш фикрлашнинг белгили вазифасини
ривожланишини, кўргазмали-шаклли фикрлашга ўтишни, тушунча туридаги
нутқий фикрлашни шаклланишини вужудга келишини таъминлайди. Шунинг
учун, бола томонидан турли анъанавий ўйинларни ўрганиши компьютер
ўйинларини эгаллаш учун зарур бўлган асосни яратади. Боғча
болаларининг
ўйинли фаолиятига компьютер дастурларини киритиш, тўғри дастурий
маҳсулот
танлаш
ва
улардан
тўғри
фойдаланиш,
компьютер
ўйининиболаларнинг ўйинли фаолиятидаги ҳақиқий воситасига айлантиради.
Шунда боланинг ўйин муҳитини етарлича бойитиш ва компьютер болани
психикаси ҳамда интеллектини ривожлантиришининг қудратли омилига
айлантириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: