ўқув-ўрганиш натижалари – ўзлаштирилган билимлар, амалий малакалар, кўникмалар мажмуи;
ўқув цикли – мос илмий ёки касбий фаолият доирасидаги билимлар ва амалий малакаларни
ўзлаштириш ва кўникмаларни шакллантиришни таъминловчи асосий таълим дастурларидаги фанларнинг
мажмуи.
АРМ - ахборот ресурс маркази;
ИТИ – илмий-тадқиқот ишлари;
ОТМ - олий таълим муассассаси;
ЎУМ - ўқув-услубий мажмуа.
3 Таълим йўналишининг тавсифи
3.1 Ушбу таълим йўналишини қамраб олувчи олий таълимнинг асосий таълим дастурлари амалга
оширилади, уни назарий ва амалий машғулотларини тўлиқ ўзлаштирган, якуний давлат аттестациясидан
муваффақиятли ўтган шахсга «бакалавр» малакаси (даражаси) хамда олий маълумот тўғрисидаги давлат
намунасидаги расмий ҳужжат(лар) берилади
3.2 Асосий таълим дастурининг меъёрий муддати ва мос малака(даража)си 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |