4.2 Бакалаврларнинг касбий фаолияти объектлари
5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) йўналиши бўйича бакалавр касбий
фаолиятининг объектлари - ўзбек тилида яратилган бадиий матнлар; фикр ифодалашда потенциал маъно
ясовчи материаллар; нутқнинг яратилиш жараёни; мулоқот бирликлари; бадиий-эстетик коммуникация;
матн талқини, тушуниш ва идрок этиш, таълим жараёни меъёрий ҳужжатлари, педагогик технологиялар,
таълимнинг техникавий воситаларини ўрганиш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш.
4.3 Бакалаврларнинг касбий фаолияти турлари
Бакалаврларнинг касбий фаолияти турлари:
илмий ва илмий-тадқиқот;
ЎМКҲТ тизимида педагогик фаолият;
ОАВ да мухбирлик, ноширлик ва муҳаррирлик фаолияти;
адабий-танқидий фаолият;
ташкилий-бошқарув фаолияти кабиларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |