Бакалавр тайёрланадиган касбий фаолиятнинг муайян турлари таълим жараёнининг
манфаатдор иштирокчилари билан ҳамкорликда олий таълим тизими томонидан аниқланади.
4.4 Бакалаврлар касбий фаолиятининг вазифалари
5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) таълим йўналиши бўйича бакалавр таълим
дастурини ўзлаштириш натижасида касбий тайёргарликнинг асосий турлари ва ихтисосликнинг
тайёргарлигига мос қуйидаги касбий вазифалар белгиланади:
Илмий ва илмий-тадқиқот фаолияти:
филология соҳасида илмий текшириш институтларида илмий ходим, тадқиқотчи;
намунавий методикалар ва бошқалар бўйича экспериментал тадқиқотларни ўтказиш ва уларнинг
натижаларига ишлов бериш;
илмий-техникавий ҳисоботлар ва тушунтириш хатларини ишлаб чиқиш;
ўтказилаётган тадқиқотлар мавзуси бўйича илмий обзорларни ишлаб чиқиш, рефератлар ва
библиографияларни тузиш;
илмий семинарлар, илмий-техникавий конференциялар ишида иштирок этиш;
илмий-техникавий мавзувий журналларга мақолаларни тайёрлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |