Умумкасбий компетенциялар: - касбий фаолиятда тил ва адабиёт билимларини ўзлаштиришда замонавий методларини қўллаш
қобилиятига эга бўлиши;
- тилшунослик, адабиётшунослик ва фольклоршунослик соҳаларини моделлаш ва таҳлил қилишда
ҳамда уларни ҳисоблашда замонавий ҳисоблаш воситаларидан фойдаланиш қобилиятига эга бўлиши;
- бадиий асарни лисоний ва адабий таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиши;
- таҳлил жараёнида замонавий метод ва усулларни ишлатиш қобилиятига эга бўлиши;
- бажарилаётган тадқиқотлар мавзуси бўйича фаолиятнинг ишлаб чиқариш ва технологик
масалаларини фан ва техниканинг замонавий ютуқларини ҳисобга олган ҳолда касбий ечиш қобилиятига эга
бўлиши;
- инсон соғлигини ва унинг ишчанлик қобилиятини сақлаш бўйича ҳамда меҳнат жараёнида
хавфсизликни таъминлаш бўйича методика ва тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш қобилиятига
эга бўлиши;
- ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлиги бўйича мутахассисларга қўйиладиган талабларни ишлаб
чиқиш қобилиятига эга бўлиши керак.
Илмий ва илмий-тадқиқот фаолиятида:
- филология соҳасида илмий текшириш институтларида илмий ходим, тадқиқотчи; намунавий
методикалар ва бошқалар бўйича экспериментал тадқиқотларни ўтказиш ва уларнинг натижаларига ишлов
бериш; илмий-техникавий ҳисоботлар ва тушунтириш хатларини ишлаб чиқиш; ўтказилаётган тадқиқотлар
мавзуси бўйича илмий обзорларни ишлаб чиқиш, рефератлар ва библиографияларни тузиш;
- илмий семинарлар, илмий-техникавий конференциялар ишида маърузачи, муҳокамаларда
қатнашувчи ва референт сифатида иштирок этиш; илмий-техникавий ва соҳага оид журналларга мақола ва
тақризлар тайёрлаш.
- Интернет тармоғида энг янги илмий, адабий ва лисоний янгиликлар, янги педагогик технологиялар
ва эксплуатацион ютуқлар ҳақидаги маълумотларни мақсадга йўналган ҳолда қидириш ва топиш
қобилиятига эга бўлиши; илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш жамоаси таркибида (тайёрланганлик соҳага
мос равишда) касбий фаолият масалаларини ечиш қобилиятига эга бўлиши керак.
ЎМКҲТ тизимининг мос таълим муассасаларида педагогик фаолиятда:
умумтаълим мактабларида ўзбек тили ва адабиётидан дарс бериш ва ўқув-методик ишларни олиб
бориш; ЎМКҲТ тизимининг мос таълим муассасаларида тайёргарлик йўналишида назарда тутилган ўқув
фанлари бўйича назарий машғулотларни ўтказиш;
ЎМКҲТ тизимининг мос таълим муассасаларида тайёргарлик йўналишида назарда тутилган ўқув
фанлари бўйича амалий ва лаборатория машғулотларини ўтказиш; замонавий ахборот ва педагогик
технологиялардан фойдаланиб ностандарт ўқув машғулотларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш; ўқитилаётган
фанлар бўйича дарсларни ўтказиш учун зарур бўлган ўқув-методик ҳужжатларни шакллантириш ва тузиш;
ўқитилаётган фан бўйича машғулотларни ўтказиш учун ўқитишнинг техник воситаларини ишлаб
чиқиш ва улардан фойдаланиш; мустақил таълим ва ижодий қидирув натижасида ўқитилаётган фан ҳамда
педагогик фаолият соҳасидаги методлар, воситалар ва шакллар жабҳаларида ўз-ўзини мунтазам
такомиллаштириб бориш.