2 Атамалар, таърифлар, қисқартмалар
Мазкур стандартда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш
Миллий дастури ҳамда олий таълим соҳасидаги халқаро ҳужжатларга мос равишда атамалар ва
таърифлардан фойдаланилган:
касбий фаолият тури – таълим йўналишига ўзгартишлар киритиш мақсадида касбий фаолият
объектига таъсир қилишнинг методлари, усуллари, услублари ва тавсифи;
компетенция – маълум соҳада муваффақиятли фаолият юритиш учун билимлар, амалий малакалар ва
шахсий сифатларни қўллаш қобилияти;
модул – тарбиялаш ва ўқитишга йўналтирилган мақсадлар ва натижаларга нисбатан муайян мантиқий
тугалланганликка эга бўлган ўқув фани (курси) ёки ўқув фанлари (курслари) қисмларининг мажмуаси;
таълим йўналиши – муайян касбий фаолият доирасидаги турли даражадаги таълим дастурларининг
мажмуи;
357
Do'stlaringiz bilan baham: |