53
Декабрь 2020 22-қисм
Тошкент
ТИББИЁТ СОҳАСИДАГИ КАСАЛЛИКЛАРНИ КОМПЬЮТЕРЛИ ТАШХИСЛАШ
Усмонов Умиджон, БДТИ талабаси
+998883009988
usmonovumid2020@gmail.com
Усмонов Давронбек, БДТИ талабаси
+998997720906
usmonovdavronbek2002@gmail.com
Аннотация: Мақолада тиббиёт соҳасида ахборот коммуникация тизимларини қуллаш
учун амалий тавсиялар берилган. Мисол тариқасида клиник маълумотлар асосида тиббиѐт
соҳасидаги касалликларни компьютерли ташхислаш учун тавсиялар бериб ўтилган
Калит сўзлар: ахборот коммуникация тизимлар, тиббиётда онлайн мулоқот, компьютер
тармоқлари.
Замонавий тиббиётнинг автоматлаштирилган диагностика қилувчи тизимларни яра-
тишда компьютерлардан фойдаланилади. Улар ёрдамида фақатгина олинган маълумотлар
бўйича диагностика қилиш билан чекланиб қолмай, балки уларни тезкор таҳлил қилиб, бе-
мор ҳолатини узлуксиз киритилаётган янги маълумотлар асосида кузатиб
борилади ва улар
компьютер маълумотлар базасига киритиб қўйилган маълумотлар билан ҳам таққослаб
борилади.
Клиник ташхисни ўрнатишда диагностик фикрлашнинг қўйидаги услубий тамойиллари
қўлланилади.
Диагностиканинг нозологик тамойили - бу турли касалликларнинг,
яъни нозологик
бирликларнинг, аниқ келиб чиқишлари ҳақидаги, маълум маълумотлари асосига қўйилган
касалликларни англашдир. Агар беморнинг касаллик симптомлари маълумотлар базасида
сақланаѐтган ва эталон ҳисобланган, маълумотлар билан мос тушса ташхис ўрнатилган
дейилади. Ушбу тамойил аниқланган ютуқ ва устунликларга эга. У касалликларни синфла-
ниши учун қулай, илмий ишлар учун касалликлар ҳақидаги маълумотларни кўпайтириш
имкониятига эга. Замонавий тиббиѐтнинг ривожланиши билан касалликларни ифодалаш-
нинг нозологик тамойили тугалланган тизим сифатида шаклланган.
Диагностиканинг синдром тамойили - бу асосига,
турли нозологик бирликларга, ка-
саллик гуруҳларига тегишли бўлишларидан қатъий назар, улар турли тизим ва аъзоларни
зарарласалар ҳам унга боғлиқ бўлмаган ҳолда, фақат ягона этакчи синдром қўйилган ка-
саллик жараѐнларини англаш ва ажратишдир.
Диагностик алгоритм тамойили – бу барча касалликлар бўйича ташхисни ўрнатиш учун
аниқ кетма-кетликда бажариладиган амалларнинг аниқ ифодаланишидир. Юқоридаги та-
мойиллардан ташқари яна диагностик фикрлаш усуллари ҳам мавжуд. Ташхисни асослаш
усули - бу беморнинг мавжуд симптомларини эталон симптомлар билан таққослаш йўли
билан англаш жараѐнидир. Ташхис асосланган дейилади, агар беморнинг аниқланган сим-
птомлари аниқ бир касалликнинг эталон симптомлари билан мос келса. Дифференциал
диагностика усули - бу беморнинг касаллик белгиларига қараб,
унга мос келмайдиган
жараѐн ва касалликларни инкор этиш йўли билан касалликни англашдир. Кетма-кет инкор
этиш йўли билан эҳтимолли касалликлар тўплами камайиб боради ва ниҳоят битта касал-
лик қолади ва ана шу ташхис ҳисобланади.
Замонавий акт турли йўналишдаги таббиѐт хизмати иши технологийасини ўзгартириб
уни йуқори сифатли йанги даражага кўтаради ва шу жумладан, таббиѐт амалийотида диа-
гностика, даволаш, ташҳис қўйишнинг дифференциаллашган услублари ва кўплаб касал-
ликларнинг аниқлаш усулларини жорий этиш имконини беради. Ўзбекистон республикаси
президенти 2017-2021-йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйиcҳа ҳаракатлар стратегийасини
фаол тадбиркорлик, инновацион
ғойалар ва технологийаларни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат да-
стури тўғрисидаги фармонни имзолади.