45-модда. Халқаро ҳамкорлик
Чет давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва бошқа
ташкилотлари,
халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг ваколатхоналари
билан Давлат хавфсизлик
хизматининг ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро
шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
46-модда. Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик
учун жавобгарлик
Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
бузганликда айбдор
шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
47-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти
аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
48-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 апрель,
ЎРҚ-471-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 03/18/471/1022-сон;
25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
Орқага
Юқорига