Ўқитувчининг билиш қобилиятига эгалиги қуйидагиларда
намоѐн бўлади:
Билиш қобилияти – мутахассис сифатида ўқитувчиларда намоѐн
бўлиб, таълим жараѐнининг иштирокчилари – ўқувчилар, ота-
оналар, ҳамкасблар ва таълим муассасасининг раҳбарлари билан
осон мулоқотга киришиш, улар билан муносабатни тўғри йўлга
қўйишга ѐрдам берадиган индивидуал психологик хусусият
- таълим ва тарбия жараѐнининг моҳияти тушуниш;
- педагогик фаолиятда таълим, тарбия қонуниятларига таяниш иш
кўриш;
- ҳар бир ўқувчини шахс сифатида тушуна олиш;
- ўқувчиларнинг ѐш, психологик ҳамда шахсий хусусиятларини
кўра билиш ва оқилона баҳолай олиш;
- ўқувчилар билан мулоқотни ташкил этиш шартларидан хабардор
бўлиш;
- таълим иштирокчилари ўртасидаги низоларни моҳиятига кўра
баҳолаш;
- ижобий низоларни ривожлантира билиш;
- салбий низоларни ўз вақтида англаш ва уларни бартараф эта
олиш;
- рағбатлантириш ва жазолашнинг ўқувчиларга таъсирини
муносиб баҳолаш;
- педагогик фаолиятнинг ижтимоий ва шахсий аҳамияти тўғри
баҳолаш;
- ўз фаолиятидан қониқиш учун асосларни топа билиш
36
Аксарият ўқитувчиларда касбий характерга эга қобилиятлар
билан бирга ноѐб қобилиятларга ҳам намоѐн бўлади.
Ноѐб қобилиятлар – шахсга хос индивидуал психологик
хусусиятнинг шундай тури бўлиб, у жуда кам сонли шахслардагина
кузатилади ва кўп учрайдиган психологик ҳодиса саналмайди
- жамоанинг ижтимоий-психологик ўзига хослигини инобатга
олган ҳолда ўқув-тарбиявий вазифаларни аниқ белгилаш;
- ўқув-тарбия жараѐнини дидактик, психологик ва методик
жиҳатдан режалаштириш ва таҳлил қилиш;
- таълим ва тарбия жараѐнларини ташкил этишнинг самарали
шакл, метод ва воситаларни асосли равишда танлай олиш;
- ўқувчилар томонидан ўқув дастури талабларидан келиб чиққан
ҳолда
материалларни
ўзлаштирганлик
натижаларини,
ўқувчиларнинг тарбияланганлик ва ривожланганлик даражасини
аниқлай билиш;
- ўқувчиларнинг билишга бўлган қизиқиш, эҳтиѐж ва
фаолликларини ривожлантириш бўйича турли кўринишдаги
ишларни олиб бориш;
- дарсда, дарсдан ташқари шароитларда, куни узайтирилган
гуруҳларда, тўгарак, клуб ѐки жамиятларда турли тарбиявий
ишларни олиб бориш;
- ўқувчилар, уларнинг ота-оналари билан индивидуал ишларни
амалга ошириш;
- ўқувчиларда соғлом турмуш кечиришга бўлган эҳтиѐжни
шахсий ва умумий гигиенага амал қилиш кўникмаларини,
биринчи тиббий ѐрдам кўрсатиш малакаларини шакллантириш;
- таълим жараѐнида турли кўрсатмали қуроллар, замонавий техник
воситалар, ахборот ва илғор педагогик технологияларидан
самарали фойдаланиш;
- дидактик материал ва кўрсатмали қуролларни ишлаб чиқиш;
- ота-оналарни педагогик билимлар асослари, болаларнинг асосий
ѐш хусусиятлари, психологик ўзига хосликлари, турли ѐш
босқичларида фарзандлар билан ота-оналар ўртасида кечадиган
муносабатлар моҳиятидан хабардор қилиш;
- ўз-ўзини таҳлил қилиш, ўз-ўзини баҳолаш ва шахсий фаолиятда
йўл қўйилган камчиликларни тузатиш
37
Маҳоратли ўқитувчиларда қуйидаги ноѐб қобилиятлар ҳам
кўзга ташланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |