Педагогик компетентликнинг тузилиши ва мазмуни



Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/65
Sana23.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#131805
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   65
Bog'liq
19pedagogikkompetentlikpdf

1. Касбий-педагогик бурч. Эзгулик ва ѐвузлик, адолат ва 
адолатсизлик, тўғрисўзлик ва ѐлғончилик, раҳмдиллик ва 
шафқатсизлик, кўнгли оқлик ва кўнгли қоралик, ватанпарварлик ва 
ватанфурушлик, тинчлик ва уруш каби умуминсоний ахлоқий 
қадриятлар инсонлар ҳаѐти, турмуш тарзи ва хатти-ҳаракатларида 
ўзига хос ўлчов бўлиб хизмат қилади. Педагогик фаолиятда ҳам 
педагог ушбу қадриятларни улуғлай олиши, уларга таянган ҳолда 
фаолиятни ташкил этиши лозим. Шунингдек, ҳар бир педагог 
касбий-педагогик бурчини тўла англай олиши, уни адо этиш 
йўлида амалий ҳаракатларни ташкил эта билиши зарур. Педагог 
томонидан жамият, унинг аъзолари, педагогик ва талабалар 
жамоаси олдида қандай вазифаларни бажариши зарурлигини
касбий-педагогик бурчни бажаришда қандай тамойилларга 
таянишни аниқ белгилаб олиниши ҳам шахс, ҳам мутахассис ва
фуқаро сифатида ўз мавқеини мустақил белгилаш имкониятини 
яратади. Агарда у ўз касбий фаолиятини мавжуд ахлоқий 
Асосий шакллари 
Касбий-педагогик бурч 
Педагогик адолат 
Педагогик мажбурият 
(педагогик деонтология) 
Педагогик
обрў 
24


тамойилларга мувофиқ ташкил эта олса, у ҳолда ўз-ўзига бўлган 
ҳурмати ортади, ўз кучига ишонч пайдо бўлади. Бу эса педагогни 
янгидан янги ютуқларни қўлга киритишга рағбатлантиради. 
Агарда борди-ю, педагог касбий-педагогик бурчини англаса-да, 
бироқ, уни мавжуд ахлоқий талабларга мувофиқ ташкил эта 
олмаса, у ҳолда, энг аввало, ўзига бўлган ҳурматни йўқотади, 
ўзини шахс сифатида юқори баҳолай олмайди.
2. Педагогик адолат. “Адолат тушунчаси муайян тарихий 
шарт-шароит ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар билан 
белгиланади. Адолатнинг ахлоқий жиҳати инсонлараро муомалада 
бир хил муносабатда бўлишни, бир-бирининг иззат-нафсига 
тегмасликни, ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилишликни 
билдиради”. Қолаверса, адолат инсоний қадр-қиммат билан унинг 
жамият томонидан тан олинганлиги, мавжуд ахлоқий қоида ва 
мажбуриятлар ўртасидаги ўзаро мутаносибликни тавсифлашга 
хизмат қилади. Педагогик адолат ўзига хос хусусиятларга эга 
бўлиб, у педагогнинг педагогик жараѐнга объектив, ҳаққоний 
ѐндаша олиши, унинг талабалар ҳулқ-атворини жамоа олдидаги 
хизматларига 
мувофиқ 
баҳолаш 
олишдаги 
ахлоқий 
тарбияланганлик даражаси (эзгу ишлари, қатъияти, жиддийлиги
инсонийлиги)ни ифодалайди.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish