Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини


ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ТУТГАН ЎРНИ



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/258
Sana23.02.2022
Hajmi10,51 Mb.
#130560
TuriСборник
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   258
Bog'liq
Toplam-2-1

ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ТУТГАН ЎРНИ 
ВА ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАРИ 
М. Л. Қурбонова, Л.Э. Юнусов 
ТАТУ, Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги ТШХТХҚТУМОХМ 
Бугунги кунда иқтисодиётнинг рақамли секторини ривожлантириш 
масаласи Ўзбекистонда давлат даражасига кўтарилган бўлиб, бу борада кенг 
кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, хусусан, электрон ҳужжат 
айланиши 
тизимлари 
жорий 
этилмоқда, 
электрон 
тўловлар 
ривожлантирилмоқда ва электрон тижорат соҳасида яратилган норматив-
ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда. Шу билан бирга, ахборот-технологик 
платформаларда фаолият кўрсатаётган рақамли иқтисодиёт жадал 
ривожланмоқда, бу эса шундай платформаларнинг янги моделларини яратиш 
заруратини тақозо этмоқда. 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 
19 февралдаги 5349-сон "Ахборот технологиялари ва коммуникациялари 
соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони 
ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатда рақамли иқтисодиётни, 
замонавий ахборот технологияларини давлат бошқарувида татбиқ этишни 
ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашни кўзда тутган 
ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорининг 
лойиҳаси 
Ўзбекистон 
Республикаси 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар 
лойиҳалари муҳокамаси порталида 
эълон қилинди
22

Шу билан бирга, 2030 йилга қадар «Рақамли Ўзбекистон» 
концепциясини ишлаб чиқиш юзасидан ҳам чора-тадбирларни амалга ошириш 
белгиланган. Давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш, рақамли 
иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, 
инвестиция муҳитини яхшилаш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши 
бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга ошириш мақсадида 2018 йил 3 
22
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги «Ахборот технологиялари ва 
коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5349 сонли Фармони. 
www.lex.uz 


472 
июлда 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
“Ўзбекистон 
республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари” 
тўғрисидаги ПҚ-3832-сонли қарори қабул қилинди. 
Қарорга кўра, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг галдаги 
муҳим вазифалари сифатида - Инвестицион ва тадбиркорлик фаолиятининг 
турли шаклларини диверсификация қилиш учун криптоактивлар айланмаси 
соҳасида турли фаолиятларни, жумладан, майнинг (турли криптовалюталарда 
янги бирликлар ва комиссион йиғимлар форматида мукофот олиш 
имкониятини берувчи янги блоклар яратиш ва тақсимловчи платформани 
қўллаб-қувватлаш 
бўйича 
фаолият), 
смарт 
контрактлар 
(рақамли 
транзакцияларни автоматик тартибда амалга ошириш бўйича ҳуқуқ ва 
мажбуриятлар битилган электрон шартнома), консалтинг, эмиссия, 
айирбошлаш, сақлаш, тарқатиш, бошқариш, суғурталаш, крауд-фандинг 
(жамоавий молиялаштириш) шунингдек, «блокчейн» технологияларини 
жорий этиш ва ривожлантириш; малакали кадрларни тайёрлаш; 
криптовалюталар ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш; 
бу борада ҳуқуқий базани яратиш кабилар назарда тутилган. 
Бугунги кунда Ўзбекистон шароитида рақамли иқтисодиётни 
ривожлантиришнинг қонуниятлари, тенденциялари ва имкониятларини, 
хусусан, ахборот технологияларининг иқтисодиётнинг турли соҳаларига 
кириб бориш даражаларини илмий асосда ўрганиш ниҳоятда долзарб аҳамият 
касб этади. Ватанимиз тараққиёти ва истиқболи, мамлакатимизда кенг 
кўламда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мувафаққияти миллий 
иқтисодиётимизга янги инновацияларни жорий қилишга бевосита боғлиқдир. 
Шу сабабли рақамли иқтисодиётни такомиллаштириш, унинг иқтисодий, 
сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий асосларини илмий-амалий жиҳатдан тадқиқ 
этиш муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Демак, иқтисодий муносабатлар тизимига инновацияларни жорий 
қилиш билан бир қаторда Ўзбекистонда рақамли маконни шакллантириш 
ҳамда рақамли иқтисодиётни иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан илмий тадқиқ 
этиш заруратини белгилаб берди. Қолаверса, бугунги кунда рақамли 
иқтисодиётни жорий қилиш ва такомиллаштириш масалалари ҳар бир 
ривожланиб бораётган давлатнинг устувор вазифага айланимоқда. 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «...иқтисодиёт, 
ижтимоий 
соҳа, 
бошқарув 
тизимига 
ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий этиш»
23
бўйича муҳим вазифалар белгилаб 
берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги 
ПФ- 5349-сон «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини 
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2018 йил 22 
январдаги ПФ-5308-сон ««Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва 
технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат 
23
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947 сонли Фармонига 1-илова. www.lex.uz 


473 
дастури тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон 
«Ахборот- коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви 
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва 
ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга 
оширишга алоҳида эътибор қаратилган. 
Юқоридагилардан келиб чиққан холда, бугунги кунда рақамли 
иқтисодиётга ўтиш жараёниниг долзарблигини қуйидагилар билан асослаш 
мумкин.
Биринчидан, бугунги кунда Ўзбекистон шароитида рақамли 
иқтисодиётни ривожлантиришнинг қонуниятлари, тенденциялари ва 
имкониятларини, хусусан, ахборот технологияларининг иқтисодиётнинг 
турли соҳаларига кириб бориш даражаларини илмий асосда ўрганиш ниҳоятда 
долзарб аҳамият касб этади. 
Иккинчидан, Ватанимиз тараққиёти ва истиқболи, мамлакатимизда кенг 
кўламда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мувафаққияти миллий 
иқтисодиётимизга янги инновацияларни жорий қилишга бевосита боғлиқдир. 
Шу сабабли рақамли иқтисодиётни такомиллаштириш, унинг иқтисодий, 
сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий асосларини илмий-амалий жиҳатдан тадқиқ 
этиш муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Учинчидан, бутун жаҳон глобаллашув шароитида иқтисодиётни 
ахборотлаштириш билан бирга Ўзбекистоннинг глобал ахборот муҳитига 
интеграциялашуви учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Шу боис 
иқтисодий муносабатларнинг замонавий кўриниши сифатида рақамли 
трансформация муносабатларининг таъсир кучи ва аҳамиятига боғлиқ 
омилларни ўрганиш мақсадга мувофиқдир. 
Тўртинчидан, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамнафас 
бўлиб яшаши жамиятга интеграциялашув ва глобаллашув жараёнларини 
фаоллашувига кенг йўл очмоқда. Бир томондан интеграцион жараёнларнинг 
ривожланиши замонавий АКТдан фойдаланишни тақозо этса, иккинчи 
томондан бизнес трансформациясини вужудга келтирди. Ушбу жараёнларни 
иқтисодий-сиёсий жиҳатдан ўрганиш ва илмий хулосалар чиқариш давр 
талаби ҳисобланади. 
Қайд этилган фикр-мулоҳазалар узвий бирликда иқтисодий 
муносабатлар тизимига инновацияларни жорий қилиш билан бир қаторда 
Ўзбекистонда рақамли маконни шакллантиришнинг иқтисодий-ижтимоий 
жиҳатларини тадқиқ этиш заруратини белгилаб берди. Қолаверса, рақамли 
иқтисодиётга ўтиш шароитида фаолият кўрсатаётган АКТ соҳаси 
корхоналарининг фаолиятини такомиллаштириш, замонавий блокчейн 
технологияларини қўллаш орқали корхоналарнинг ўзаро интеграциясини
йўлга қўйиш, мамлакатда рақамли иқтисодиёт, ахборот технологиялари 
бозорини, жумладан давлат хусусий шерикчилиги асосида технопарк ва 
коворкинг-марказлар фаолиятини ташкил қилиш орқали хорижий 
сармояларни жалб қилиш учун қулай шароит яратиш, замонавий 
телекоммуникация инфратузилмаси, алоқа технология ва тармоқларини 


474 
ривожлантириш ва жорий қилишни мувофиқлаштириш, давлат бошқарувида 
ва иқтисодиёт соҳаларида электрон хизматларни жорий қилиш, электрон 
тижорат ва дастурий таъминот бозорини ривожлантириш орқали рақамли 
иқтисодиётни юксалтириш, интернетнинг миллий сегментини, рақамли 
медиа-контентни ташкилий, моддий-техник ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш 
орқали ривожлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   258




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish