Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/258
Sana23.02.2022
Hajmi10,51 Mb.
#130560
TuriСборник
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   258
Bog'liq
Toplam-2-1

Адабиётлар: 
1. 
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
Фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 
6-сон, 70-модда, 20-сон, 354-модда, 23-сон, 448-модда, 37-сон, 982-модда; 
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 
06/18/5483/1594-с. 
2. 
Абу Али ибн Сина. Избранные философские произведения. 
Москва.Наука. 1980. 
3. 
Абу Али ибн Сина. О душе. В кн. Избранные философие 
произведения.Москва. 1980, стр. 
4. 
Абу Али ибн Сина. Избранные произведения. Том I, Душанбе. "Ирфон". 
1980, 420.с. 
5. 
Абу Али ибн Сина. Указания и наставления. В кн. Избр-е философские 
произведения. Москва, Наука, 1980. 
6. 
Абу Али ибн Сино. Фалсафий қиссалар ("Тайр қиссаси","Саломон ва 
Ибсол", "Ҳайй ибн Яқзон"). Ташкент. Ўзбекистон давлат бадиий адабиёт
нашриёти. 1963.48.б. 
7. 
Абу Али ибн Сина. Трактат по гигиене. Ташкент. 1982. 108. с. 
ЁШЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ ВА МАДАНИЯТИНИ 
ОШИРИШ 
Ш.Ж. Холматов, Ш.Назарова 
ТАТУ Фарғона филиали, Фарғона ижтимоий- иқтисодиёт коллежи 
Иқтисодий маданият ҳаётий кузатувлар орқали, янги тартиб қоидаларга 
секин-аста кўникиш орқали шаклланади. Бу узоқ давом этиши мумкин бўлган 
жараёндир. 
Янги иқтисодиётга илдам ўтилиши унинг маданий тамойилларининг 
хам илдам шаклланиб кучга киришини талаб қилади. 
Иқтисодиётни жадал ривожлантиришга эришиш учун фаол 
инвестицияларни жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга 
тушириш талаб этилади. 


449 
Тўпланиб қолган муаммоларни тизимли хал этиш иқтисодиётдаги 
ижобий натижалар самарадорлигига боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга 
Мурожаатномасида: “Иқтисодиёт соҳасида олдимизда турган вазифалар 
вазифалар ҳақида гапирганда, аввало кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар 
негизида қуйидаги мақсадлар мужассам эканини қайд этиш лозим: 
- Очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция
мухитини тубдан яҳшилаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш; 
- иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий сеторни жадал 
ривожлантириш орқали янги иш ўринларини кўпайтириш; 
- иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, меҳнат 
унумдорлигини ошириш орқали юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш; 
- “яширин” иқтисодиётга қарши курашиш, унинг хажмини кескин 
қисқартириш; 
- валютани эркинлаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, барқарор 
монетар сиёсатни амалга ошириш; 
- иқтисодиётни ривожлантиришга доир стратегик вазифаларни рўёбга 
чиқаришга қодир малакали кадрларни тайёрлаш”. 
Ушбу юксак мақсадлардан бири бўлган “стратегик вазифаларни рўёбга 
чиқаришга қодир малакали кадрларни тайёрлаш” соҳасида хам мустақиллик 
йилларида мамлакатимизда улкан ишлар амалга оширилди. 
Президентимиз томонидан бундай юксак мақсад ва вазифаларнинг 
белгилаб берилиши олий таълим тизими профессор-ўқитувчилари хамда 
келажагимиз бунёдкори талаба ёшларга хам катта масъулият юклайди. 
Шундай экан янгича иқтисодий маданият умумаҳлоқий меъёрлар билан 
бирга, бозор муносабатларидаги қадриятларни ўз ичига олади. Бинобарин, 
бугунги хаётнинг ўзи бозор талабларига жавоб берувчи янги иқтисодий 
тафаккур ва иқтисодий аҳлоқни талаб этмоқда. 
Иқтисодий маданият иқтисодий мустақиллик, эркинлик, ижодий 
фаоллик, қабул қилинаётган қарорга нисбатан масъулият, хамкорларга хурмат 
ва бошқа жамиятнинг самарали тараққий этиши учун зарур аҳлоқий сифат ва 
фазилатлар билан боғланган. 
Замонавий бозор муносабатлари, рақамли иқтисодиёт юқори малакали 
мутахассисларни талаб қилади ва бунда янги шароитга тез мослашиш 
қобилиятига эга, ижодий кишиларга устун даражада эътибор қаратилади. Улар 
очилган имкониятлардан фақат фойдаланибгина қолмай, бу имкониятларни 
яратишлари хам керак бўлади. Бундай ижодий, янгича ғояларни илгари 
сурадиган мутахассисларни одатий шароитларда тайёрлаш эндиликда 
самарасиз бўлиб қолади. Бунинг учун таълим тизимини ўзгартириш керак 
бўлади, чунки олий таълим муассасаларида олинган билимлар маънан 
эскириб, янги вазифалар ечимини топиш учун замонавий ёндошув талаб 
этилади. 
Олий таълим муассасалари ноиқтисодий йўналишларидаги иқтисодий 
таълим бугунги кунда таҳсил олувчиларда керакли даражада иқтисодий 


450 
маданиятни шакллантирмаётганини кўрсатмоқда. Талабаларда зарур 
компетенция етарли эмас. Бу хулоса асосан замонавий жамиятдаги иқтисодий 
муносабатлар, жумладан, мулкка эгалик, пул-кридит тизими, мехнат бозори, 
карьерани режалаштириш усуллари ва бошқалар хақида тўла тасаввурга эга 
бўлмаган ноиқтисодий мутахассислик йўналишларидага талабаларга тегишли. 
Олий таълим муасассаларида замонавий иқтисодий таълим таҳсил 
олувчиларга назарий билимларни юқори сифатда берсада, ўқишни
тугатгандан кейинги касбий фаолиятда зарур бўлувчи амалий малака ва 
қобилятни шакллантиришда бўшлиқ кузатилмоқда.
Шахс умумий маданиятнинг муаян бир қисми бўлган иқтисодий 
маданият фақатгина иқтисодиёт сохасида билимлар ёки ахборотларга эга 
бўлишдан иборат бўлиб қолмаслиги керак. 
Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган аксарият талабаларнинг 
иқтисодиёт назариясини ўрганишдан мақсади фан ҳақида умумий тушунчага 
эга бўлиши билангина чекланади. Ижтимоий ўз-ўзини англаш талабларнинг 
ўзгариши эса келажакда инсонинг шахс сифатида ривожланишида 
қийинчилик, мураккабликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун олий 
таълим муассасининг роли нафақат аниқ касбий билимларни узатиш, балки 
бўлғуси мутахассисларда иқтисодий онгни шакллантиришни хам ичига олади. 
Иқтисодиёт фанини ўқитиш методикаси, шу билан бирга, маъруза ва 
семинар машғулотларида талабалар хатти-харакатининг чуқурлаштирилган 
психологик-педаогогик таҳлили, кузатишлар талабалар шахсий фикрини 
ифодалаш, сиёсий таҳлил юрутиш, иқтисодий масалаларни ечиш, иқтисодий 
вазиятни тушунтиришга оид топшириқларни бажариш, прогнозлаш қобилияти 
билан боғлиқ саволларга жавоб беришга қийналишларини ҳам кўрсатди. 
Бўлажак мутахассиснинг иқтисодий маданияти, назарий билимларни, 
амалий кўникмалари, қобиляти, шунингдек, ижодий холатлардан қай 
даражада фойдаланиши каби сифатларини доимий ўрганиб аниқ ва ҳолис 
баҳолаб бориш керак.
Иқтисодий маданиятнинг юксак даражаси фаолиятни муваффақиятли 
амалга оширишни таъминлайди, шу боис иқтисодий фанларни ўқитишнинг 
ахамияти ошиб бораверади . 
Ривожланаётган шахс иқтисодий маданияти мураккаб, комплекс, 
тизимли, барқарор ва ривожланувчи ҳодиса, шахснинг иқтисодий 
маданиятини вужудга келиши ва ривожланиб боришга тизимли таъсир 
ўтказилишини талаб қилувчи яҳлит бир жараёндир. 

Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   258




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish