439
сифатида хизмат қиладиган муҳим бўғин ҳисобланади. Ҳозирги маданий
мунособатлар тизимида шахс ўзи учун зарур бўлган маданий ўзига хосликни
танлайди ва бундай шароитда баъзи ҳолларда миллий этник кўриниш
ҳолатларидан чекиниш ҳолатлари кузатилади. Биз яшаётган олам, яъни
глобализм шароитида миллатлар аро алоқаларнинг чуқурлашуви, ўзига хос
хусусиятларни сақлаб қолаётган миллий маданиятларга глобаллашув ўзининг
таъсирини ўтказишга ҳаракат қилади, бундай жараён ўз навбатида тасаввуф
таълимотидаги бағрикенглик, ахлоқий юксаклик, жисмоний камолот,
меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, инсонга беғараз ёрдам ғояларидан
миллатлараро мунособатлар ва халқлар орасидаги тотувликни янада
мустаҳкамлаш жараёнида самарали фойдаланиш, ислоҳатлар ижросига,
натижаларига ижобий натижа беради.
Глобалашув шароитида миллий маданиятлар тараққиёти, диний
бағрикенглилик, миллатлараро тотувлик ҳар бир шахснинг умиминсоний
қадриятларни ҳурмат қилиши, плюралистик маданий мунособатларнинг
ижтимоий ҳаётдаги ифодаси сифатида намойиш бўлади. Фуқоралик жамияти
ривожида кузатилаётган ахборот тизимининг кенгайиши, ижтимоий ҳаёт
жабҳаларига чуқур кириб бориши, шахс фаолиятига ахборотлар босимининг
кучайиши, миллий чегараланганлик кўринишлари ҳам бир тамонлама
баҳоланиши мумкин эмас. Ислоҳатлар шароитида миллий онг ва ҳар бир шахс
индивидуал маънавий юксалишида устивор аҳамият касб этади, шу мунособат
билан бўлажак мутахасисларнинг тасавуф таълимоти ғояларини, унинг
илдизлари, ривожланиш хусусиятлари ва провард натижада ушбу таълимотни
мустақил ўрганиш ҳам улар камолотдаги муҳим омиллардан биридир.
Янги ривожланиш даврида тасаввуф таълимоти буюк намоёндалари
асарларини мустақил таҳлил қилиш, уларни оргинал нусхаларини топиш,
таржима қилинганларини ўрганиш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки,тасаввуф намояндалари илгари
сурган, яъни инсон учун зарур бўлган психологик, ўз ўзини чиниқтириш,
тарбиялаш ҳозирги талаба ёшлар учун муҳим амалий аҳамият касб этади ва бу
тадбирлар миллатлараро мунособатларда ҳам муҳимдир. Шунингдек тасаввуф
намоёндалари маърифат ва ҳақиқат тушунчасини инсонларга тушинтириш,
улар онгига сингдириш ғоясини тарғиб қиладилар. Тасаввуфчилар томонидан
асосланган, яъни инсоннинг одоби, уни шакллантириш зарурияти ва ниҳоят
унинг шахс камолотдаги ўрни алоҳида аҳамиятга эгадир. Ривожланишнинг
янги босқичи даврида ислом динининг жамият аъзолари тарбиясидаги
ролининг, унинг шахс маънавий, ахлоқий камолотдаги ўрнини янада англаш,
ислом
таълимоти
имкониятларидан
миллатларо
тотувлик,
диний
бағрикенгликни тарғиб этишда қўллаш муҳим амалий аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: