З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
ўзида ҳам шундай
ният етилиб улгурганмиди, куп вакт
ўтмасдан, дадам мени чақиртирди. М ени бир рус эр-хотин-
га кўш иб, Тош кентга жўнатдилар. Бувим энг яхши тилак-
ларини, ниятларини айтиб, дуода колди.
Дадам Тошкентдаги машхур рус мактабининг директори
билан гаплашиб кўйган экан.
Дархол етаклаб борди ва мен
6-синф ўқувчиси сифатида таҳсилни бошлаб юбордим. Бу
П уш кин кўчасидаги Пистолоцци номли мактаб эди. М ак-
табнинг барча жамоаси собик гимназия муаллимларидан
ташкил топган бўлиб, жуда талабчан эди. Мактабда тар-
тиб-интизом ка т т и к йўлга кўйилган. Мендан бошка 5-синф-
да и кки ўзбек бола ҳам ўки р эди. Буларнинг бири —
Абдулла М уродхўж а. У у зо к вакт мобайнида республика
маорифр вазири лавозимида хизмат этди. И кки н чи бола —
Восе эса, кейинчалик Ленинградца таҳсил кўрди ва 1932
йил охирида кўздан ғойиб бўлди.
М ен Ш айхонтоҳурда бир ошнамизникида яшаб ўкир-
дим. Ш у орада дадам Туркистонга кетди ва, кўп ўтмасдан,
бутун оиламизни кўчириб келди. У Ш айхантоҳур даҳасида
Тарновбоши маҳалласининг
и кки айланма эни бир ярим
метр келадиган ха ки ки й бир ж и н кўчани нг тубкарисида
каттагина ховлини ижарага олди.
Ойим ва бувим кенг ховлини, уй-жойларини бизни деб
ташлаб келдилар. Қи ш л ок хўжалигимизда ишлатиладиган
даста-даста кетмон ва белкураклар,
Германияда ишланган
машиналар, беда киркарлар, кудукдан сув чикарадиган
насослар, катта қозонлар, хумлар, ғалвирлар, ўғурлар, куби
(мойпишар)лар... сонсиз икир-чикир рўзғор буюмлари —
бари омборларда колди. Моллар эса сотилди.
Ойим, айникса бувимнинг юраги жизиллаган, ачиган,—
мен буни яхши англайман, — лекин дадам билан бирга
яшамок учун улар хар нарсадан воз кеч ишга рози.
Бизлар
эса факат ўки ш н и ўйлаймиз, холос, бошкаси хаёлимизга
кирмайди. Дадамнинг эса кандай ўйлари, фикрлари бор —
бунга бизнинг аклимиз етмайди.
У рта Осиёда совет республикалари таш кил этилиб,
ҳозирги Туркистон шаҳри Қозоғистон таркибига ўтгандан
сўнг Зулфия даре бериб юрган мактаб С артия-козокия мак-
таби деб атала бошлади. М ен шундан бир неча йил илгари
Чехов номидаги рус мактабига ўтиб кетган эдим.
40
О йбе гим м е н и н г
Б утун оиламиз Тошкентда йиғилгач, дадам бир куни
Шарифа икковимизни Навоий
номидаги таълим ва тарбия
техникумига олиб борди. Бу техникум Хадрада, хозир Аб-
рор Ҳидоятов номидаги театр жойлашган бинонинг нак
каршисида эди. Техникум ётоғи ва ошхонаси оркада —
Саидкаримбойнинг ҳовлисида эди. (Т е хн и кум н и н г ўрни
хозир кўчага қўш илиб кетган.)
Техникум мудири Истанбулда таҳсил кўрган Ш оҳид Эсон
деган киш и бўлиб, у дадамнинг якин дўсти экан. Дадам
кечкурун рус мактабида ўкиш им ни, бу ерга олиб келиши-
дан максади м ен иғг ўзбек адабиёти ва
тарихидан саводсиз
колмаслигим э ка н /и ги н и туш унтиргач, мудир билан масла-
ҳатлашиб, Шарифани 3-тайёрлов синфига, мени эса 1 ва
2-асос синфларга жойлади; мен факат тарих, фалсафа ва
адабиёт дарсларига катнашадиган бўлдим.
Техникумда уч
тайёрлов ва уч асос синфлар бор эди.
Биздан сўнг уш бу техникумда танишлардан тўрт киз
ўки ш н и бошлади. Л е ки н улар, кўп ўтмасдан, бошка мак-
табларга ўтиб кетишди; биз яна Шарифа икковимиз кол-
дик.
Ҳар куни эрталаб техникумга борамиз. Ўкиш дан кейин
Баланд мачитдаги мусика техникумида мен танбур ва пиа
нинодан, Шарифа эса дутор ва пианинодан даре оламиз.
М ен хафтада и кки -уч марта пионерлар саройидаги раем
студиясида хам сабок оламан. Кечкурун соат тўртдан эса
Пистолоцци мактабига бораман. Булар хаммаси факат ўзим-
нинггина эмас, дадамнинг истаги билан ҳам рўй
бермокда
эди.
М усикага кобилиятим бўлмаганидан, бир йилча давом
этган таҳсилдан сўчг, уни ташлашга мажбур бўлдим. Аммо
м усиканинг ҳиссиёгим, рухим, хаёлотим дунёсининг теран-
ланиши, нозикланишига бир кадар ёрдами бўлгандир, деб
ўйлайман.
Ш ариф анинг м усикий кобилияти ниҳоят зўр эди. У
дутор бўйича хам, пианино бўйича хам мусика техникуми-
ни аъло баҳолар билан тугатди. Дуторни эса жуда гўзал
чаладиган бўлди.
Биз Туркистонда эканимизда, 1921 — 1922 йилларда да
дам Н осирхўжа эшон деган бир чол машшокни чакирти-
риб,
бизга дутор, танбур ўргатиш ни илтимос кил га н эди. У
Do'stlaringiz bilan baham: