Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 2,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/69
Sana23.02.2022
Hajmi2,55 Mb.
#128498
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   69
Bog'liq
'Tibbiy bilim asoslari (1)

ГИПЕРТЕРМИК СИНДРОМ 
 
Гипертермик синдром - одам организмининг касаллик ҳолатида
тана ҳароратининг 38,5 С даражагача кўтарилиб, 3 соатдан юқори 
муҳлатда доимий туришидир. 
Таснифи (Чарюк бўйича 1991 й) қуйидагича: 
1. Инфекцион-яллиғланиш. 
2. Регулятор (невроген). 
3. Посттрансфузион. 
4.Хавфли 
(баъзи 
бир 
миорелаксант 
ва 
анестетиклар 
юборилгандан сўнг юзага чиқадиган гипертермик ҳолат). 
5. Метаболик. 
Гипертермик ҳолатни юзага келтирадиган сабаблар икки гуруҳга 
бўлинади. 
1.Инфекцион (юқумли касалликларда). 


78 
2.Ноинфекцион (соматик касалликларда, ҳашоратлар чаққанда, 
заҳарланишларда). 
Йилнинг совуқ ва салқин фаслларида тана ҳарорати кўпроқ 
ўткир респираторли вирусли инфекция, иссиқ фаслларида эса ўткир 
ичак инфекцияси касалликларидан кейин келиб чиқади. 6 ойликдан 
3 ёшгача бўлган болаларда тана ҳароратининг кўтарилиши, кўп 
ҳолларда аллергик жараёнлар(дори препаратлари)дан, мактаб 
ёшидаги болаларда эса эндокринологик ва иммунокомплемент 
(бириктирувчи тўқима, геморрагик васкулит) касалликларига 
боғлиқ бўлади. 
Шунингдек, 
заҳарли 
ҳашоратлар 
чаққанда, 
ҳайвонлар 
тишлаганда ва бошқа заҳарланишлар вақтида ҳам тана ҳарорати 
кўтарилиши мумкин. 
Белгилари. Тана ҳарорати кўтарилган вақтда, беморнинг 
умумий аҳволи оғир бўлади. У дастлаб совуқ қотиб, ваража 
тутиши, бош оғриғи, дармонсизлик, кейин эса бадани қизиб 
кетаётганлигидан нолийди, териси қуруқ, иссиқ, оғиз атрофлари ва 
тери қопламлари кўкиш рангда бўлади. Беморларда кўпинча 
ҳансираш, юрак уришининг тезлашуви, чанқаш, оғиз бўшлиғининг 
қуриши ва алаҳсираш ҳолатлари кузатилиши мумкин. 
Биринчи тиббий ёрдам. Зудлик билан шифокор чақирилади. 
Беморнинг кийимлари ечилади. Хонанинг дераза ва эшиклари 
очилиб, совуқ ҳаво кириши таъминланади. Бемор танаси ҳаво 
ванналари билан совутилади. 
Тери қопламлари спирт эритмаси билан артилади. Пешонага, 
йирик қон томирлар юза жойлашган соҳалар (қўлтиқ ости, бўйин, 
чов соҳаси)га музли халтача қўйилади ёки совуқ компресс 
босилади. Бемор ошқозонини совуқ сув билан ювиш ва хуқна каби 
муолажаларни қилиш мақсадга мувофиқдир. Ичиш учун аспирин, 
парацетамол, панадол каби иситма туширувчи таблеткалар
парашоклар, эритмалар ва бошқалар тавсия этилади. Бошқа 
муолажалар мутахассис шифокор ёрдамида бажарилади. 

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish