14-МАВЗУ. СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИ ЎТКАЗИШ ....
.
203
1. Социологик тадқиқотларни ўтказиш услубияти……………………..
203
5
2. Аниқ социологик тадқиқотларда асосий танлов турлари ……………. 205
3. Социологик тадқиқотларда ахборотлар тўплашнинг асосий
усуллари
………………………………………………………………………………….................
207
Глоссарий (қисқача изоҳли луғат)…………………………………….
Битирув малакавий ишлар мавзулари..……………………………
Қиёсий таҳлил …………………………………………………………
Янги педагогик технологиялар….…………………………………
Янги ахборот технологиялар….……………………………………….
215
219
224
228
232
Адабиётлар руйхати ……………………………………………………
244
Ишчи дастур…………………………………………………………….
246
6
КИРИШ
Ўзбекистон иқтисодиётининг бозор муносабатларига ўтишда меҳнат
тўғрисидаги назарий ва амалий тасаввурларни ўзгартириб, жамият
фаолияти ривожининг мутлақо янги асослари ишлаб чиқилишини тақозо
этади. Меҳнат тушунчаси муҳим иқтисодий категория бўлиб, у мунтазам
равишда татқиқ этиш ва аниқлашни талаб қиладиган кўп қиррали
тушунчадир. Демак, жамиятнинг барча иқтисодий ва ижтимоий
муаммоларига меҳнат тушунчаси нуқтаи назаридан ёндашиш мумкин.
Инсон ўз табиатига кўра, ижтимоий мавжудотдир. У ўзига ва яқин
кишиларига турмуш кечириш учун қулай шарт-шароитлар яратади. Шу
тариқа иқтисодиёт олами вужудга келади. Инсоният тараққиётининг
тарихи – иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар, шу жумладан, ижтимоий
меҳнат тақсимоти соҳасидаги муносабатларнинг ривожланиш тарихидир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Саллоллоҳу Алайҳи Васаллам эзгулик, хайрли
ишлар ва олижаноблик кучини ўз шахсий ҳаёти орқали кўрсатиб беришга
интилгани ва яхшилик уруғини сочишга чақирганлиги ҳамма учун
ибратлидир. У жамиятда меҳнатнинг тутган ўрнини юксак баҳолаб,
«Меҳнат қилишдан уялманг. Меҳнат қилиш – ибодат қилишга баробар», -
деб уқтирганлигини таъкидлаган ҳолда, бугунги кунда ҳам меҳнат ва у
билан боғлиқ жараённи ўрганишга бўлган интилиш янада ривож топиб,
иқтисодиётда муҳим ўрин тутишини яна бир бор таъкидламоқ даркор.
Айнан меҳнат тўғрисида жуда кўп мақоллар ва ҳикматлар вужудга
келганлиги, кўпгина мумтоз санъат асарларида ҳам меҳнат муносабатлари
ўз ифодасини топганлиги бежиз эмас. Улар маданият, ижтимоий
муносабатлар, анъаналар ва тажрибаларни акс эттиради. Ўзбекистонда
амалга оширилаётган ислоҳотлар меҳнат муносабатларининг мазмунива
характерида ҳам туб ўзгаришлар юз беришига олиб келди. Шўролар
давридаги давлат тизимида аслини олганда ягона мулкдор ва иш берувчи
мавжуд бўлиб, ходим сиёсий иқтисоднинг классик қонунларига кўра
ёлланма ишчи ҳисобланмас эди. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач,
амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар мулк шаклларининг хилма-
хиллигини вужудга келтириди, меҳнат ёлланадиган бўлиб, ишчи кучи
товарга айланди.
Меҳнат тўғрисидаги фанлар тўғрисида нисбатан мустақил фанлардан
бири меҳнат иқтисодиёти ва социологияси фанидир. Одамнинг моддий ва
маънавий бойликлар яратиш борасидаги мақсадга йўналтирилган, онгли
фаолияти бўлмиш меҳнат ушбу фан ўргандиган объект бўлиб ҳисобланади.
Меҳнат, шунингдек, кўплаб бошқа фанлар, жумладан меҳнат
физиологияси ва психологияси, меҳнат статистикаси, меҳнат гигиенаси,
меҳнат ҳуқуқи ва шу каби бир қатор фанларни ҳам ўрганиш объектидир.
7
Ушбу фанлар тадқиқот предмети, яъни объектнинг қайси томонини
ўрганиши билан бир-биридан фарқланади.
«Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» фан сифатида меҳнат
муносабатлари соҳасидаги қонуниятларни, шу жумладан, меҳнат моҳияти
намоён бўлишининг ўзига хос шакллари, чунончи, иш билан бандлик,
меҳнатни ташкил этиш, унга ҳақ тўлаш, унинг самарадорлиги, меҳнат
социологияси билан боғлиқ бир қатор муаммоларни ўрганади. «Меҳнат
иқтисодиёти ва социологияси» иқтисодий ва ижтимоий фан сифатида
жамиятдаги ўзаро мувофиқлик ва мослашув жараёнларини тушунтириб
беради. «Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» асосларини билиш
мутахассисга
рўй
бераётган
воқеа-ҳодисаларни
ўрганишга
асбтракциялашган ҳолда ва асосли равишда ёндашиш, уларнинг
ҳаракатлантирувчи кучларини тушунтириш ва аҳамиятини баҳолаш
имконини беради.
«Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» фанини ўрганишда меҳнат
жараёнида амалга ошадиган турли омиллар – техникавий, ташкилий,
ижтимоий ёки бошқа характердаги омиллар таъсири остида қарор
топадиган ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий муносабатларга катта эътибор
берилади. Бундай ёндашув тасодифий нарсаларни чиқариб ташлаб, асосий
эътиборни объектив ва типик нарсаларга қаратиш, фанни янада чуқур
ўрганиш учун меҳнат муносабатлари соҳасидаги тўғри дунёқарашни
иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ифодалаш имконини яратади.
«Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» курсининг мазмунига
меҳнат ва меҳнат муносабатлари соҳасидаги ҳам назарий, ҳам амалий
масалалар киритилган бўлиб, улар қандай натижалар беришига иқтисодий
ва ижтимоий жиҳатдан баҳо бериш нуқтаи назаридан қараб чиқилади. Ҳар
қандай назария тушунтирувчи ва прогноз қилувчи кучга эга. Бироқ
амалиёт назарий контекстсиз мустақил аҳамиятга эга бўлмайди. Шунинг
учун ҳам курс масалаларини ўрганиш талабаларга конкрет фаолият
шароитида шахсий билимларидан янада чуқурроқ фойдаланиш имконини
беради. Курс корхона миқёсида меҳнатни ташкил этиш ва уни амалга
ошириш омиллари, шарт-шароитлари, меҳнат бозорининг мавжуд бўлиши,
иш билан бандлик, иш ҳақи ва уни ташкил этишда давлат сиёсати,
кишиларнинг эҳтиёжини қондириш учун мўлжалланган моддий ва
маънавий қадриятларнинг ошиб боришида меҳнатнинг роли сингари
асосий категориялар ва тушунчаларни ўрганиш, шунингдек, «Меҳнат
иқтисодиёти ва социологияси» кўрсаткичларини иқтисодий ва ижтимоий
жиҳатдан таҳлил қилишни эътиборда тутади. Бундан мақсад – уларнинг
ўзгариб бориш тамойилларини аниқлаш, режалаштириш ва прогноз
қилишдир.
8
Do'stlaringiz bilan baham: |