Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


-МАВЗУ. СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИ ЎТКАЗИШ



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

14-МАВЗУ. СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИ ЎТКАЗИШ ....
.
 
203 
1. Социологик тадқиқотларни ўтказиш услубияти…………………….. 
203 



2. Аниқ социологик тадқиқотларда асосий танлов турлари ……………. 205 
3. Социологик тадқиқотларда ахборотлар тўплашнинг асосий 
усуллари
………………………………………………………………………………….................
207 
Глоссарий (қисқача изоҳли луғат)……………………………………. 
Битирув малакавий ишлар мавзулари..…………………………… 
Қиёсий таҳлил ………………………………………………………… 
Янги педагогик технологиялар….………………………………… 
Янги ахборот технологиялар….………………………………………. 
215 
219 
224 
228 
232 
Адабиётлар руйхати …………………………………………………… 
244 
Ишчи дастур……………………………………………………………. 
246 
 



 
КИРИШ 
 
Ўзбекистон иқтисодиётининг бозор муносабатларига ўтишда меҳнат 
тўғрисидаги назарий ва амалий тасаввурларни ўзгартириб, жамият 
фаолияти ривожининг мутлақо янги асослари ишлаб чиқилишини тақозо 
этади. Меҳнат тушунчаси муҳим иқтисодий категория бўлиб, у мунтазам 
равишда татқиқ этиш ва аниқлашни талаб қиладиган кўп қиррали 
тушунчадир. Демак, жамиятнинг барча иқтисодий ва ижтимоий 
муаммоларига меҳнат тушунчаси нуқтаи назаридан ёндашиш мумкин. 
Инсон ўз табиатига кўра, ижтимоий мавжудотдир. У ўзига ва яқин 
кишиларига турмуш кечириш учун қулай шарт-шароитлар яратади. Шу 
тариқа иқтисодиёт олами вужудга келади. Инсоният тараққиётининг 
тарихи – иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар, шу жумладан, ижтимоий 
меҳнат тақсимоти соҳасидаги муносабатларнинг ривожланиш тарихидир. 
Пайғамбаримиз Муҳаммад Саллоллоҳу Алайҳи Васаллам эзгулик, хайрли 
ишлар ва олижаноблик кучини ўз шахсий ҳаёти орқали кўрсатиб беришга 
интилгани ва яхшилик уруғини сочишга чақирганлиги ҳамма учун 
ибратлидир. У жамиятда меҳнатнинг тутган ўрнини юксак баҳолаб, 
«Меҳнат қилишдан уялманг. Меҳнат қилиш – ибодат қилишга баробар», - 
деб уқтирганлигини таъкидлаган ҳолда, бугунги кунда ҳам меҳнат ва у 
билан боғлиқ жараённи ўрганишга бўлган интилиш янада ривож топиб, 
иқтисодиётда муҳим ўрин тутишини яна бир бор таъкидламоқ даркор. 
Айнан меҳнат тўғрисида жуда кўп мақоллар ва ҳикматлар вужудга 
келганлиги, кўпгина мумтоз санъат асарларида ҳам меҳнат муносабатлари 
ўз ифодасини топганлиги бежиз эмас. Улар маданият, ижтимоий 
муносабатлар, анъаналар ва тажрибаларни акс эттиради. Ўзбекистонда 
амалга оширилаётган ислоҳотлар меҳнат муносабатларининг мазмунива 
характерида ҳам туб ўзгаришлар юз беришига олиб келди. Шўролар 
давридаги давлат тизимида аслини олганда ягона мулкдор ва иш берувчи 
мавжуд бўлиб, ходим сиёсий иқтисоднинг классик қонунларига кўра 
ёлланма ишчи ҳисобланмас эди. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, 
амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар мулк шаклларининг хилма-
хиллигини вужудга келтириди, меҳнат ёлланадиган бўлиб, ишчи кучи 
товарга айланди. 
Меҳнат тўғрисидаги фанлар тўғрисида нисбатан мустақил фанлардан 
бири меҳнат иқтисодиёти ва социологияси фанидир. Одамнинг моддий ва 
маънавий бойликлар яратиш борасидаги мақсадга йўналтирилган, онгли 
фаолияти бўлмиш меҳнат ушбу фан ўргандиган объект бўлиб ҳисобланади. 
Меҳнат, шунингдек, кўплаб бошқа фанлар, жумладан меҳнат 
физиологияси ва психологияси, меҳнат статистикаси, меҳнат гигиенаси, 
меҳнат ҳуқуқи ва шу каби бир қатор фанларни ҳам ўрганиш объектидир. 



Ушбу фанлар тадқиқот предмети, яъни объектнинг қайси томонини 
ўрганиши билан бир-биридан фарқланади. 
«Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» фан сифатида меҳнат 
муносабатлари соҳасидаги қонуниятларни, шу жумладан, меҳнат моҳияти 
намоён бўлишининг ўзига хос шакллари, чунончи, иш билан бандлик, 
меҳнатни ташкил этиш, унга ҳақ тўлаш, унинг самарадорлиги, меҳнат 
социологияси билан боғлиқ бир қатор муаммоларни ўрганади. «Меҳнат 
иқтисодиёти ва социологияси» иқтисодий ва ижтимоий фан сифатида 
жамиятдаги ўзаро мувофиқлик ва мослашув жараёнларини тушунтириб 
беради. «Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» асосларини билиш 
мутахассисга 
рўй 
бераётган 
воқеа-ҳодисаларни 
ўрганишга 
асбтракциялашган ҳолда ва асосли равишда ёндашиш, уларнинг 
ҳаракатлантирувчи кучларини тушунтириш ва аҳамиятини баҳолаш 
имконини беради.
«Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» фанини ўрганишда меҳнат 
жараёнида амалга ошадиган турли омиллар – техникавий, ташкилий, 
ижтимоий ёки бошқа характердаги омиллар таъсири остида қарор 
топадиган ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий муносабатларга катта эътибор 
берилади. Бундай ёндашув тасодифий нарсаларни чиқариб ташлаб, асосий 
эътиборни объектив ва типик нарсаларга қаратиш, фанни янада чуқур 
ўрганиш учун меҳнат муносабатлари соҳасидаги тўғри дунёқарашни 
иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ифодалаш имконини яратади.
«Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» курсининг мазмунига 
меҳнат ва меҳнат муносабатлари соҳасидаги ҳам назарий, ҳам амалий 
масалалар киритилган бўлиб, улар қандай натижалар беришига иқтисодий 
ва ижтимоий жиҳатдан баҳо бериш нуқтаи назаридан қараб чиқилади. Ҳар 
қандай назария тушунтирувчи ва прогноз қилувчи кучга эга. Бироқ 
амалиёт назарий контекстсиз мустақил аҳамиятга эга бўлмайди. Шунинг 
учун ҳам курс масалаларини ўрганиш талабаларга конкрет фаолият 
шароитида шахсий билимларидан янада чуқурроқ фойдаланиш имконини 
беради. Курс корхона миқёсида меҳнатни ташкил этиш ва уни амалга 
ошириш омиллари, шарт-шароитлари, меҳнат бозорининг мавжуд бўлиши, 
иш билан бандлик, иш ҳақи ва уни ташкил этишда давлат сиёсати, 
кишиларнинг эҳтиёжини қондириш учун мўлжалланган моддий ва 
маънавий қадриятларнинг ошиб боришида меҳнатнинг роли сингари 
асосий категориялар ва тушунчаларни ўрганиш, шунингдек, «Меҳнат 
иқтисодиёти ва социологияси» кўрсаткичларини иқтисодий ва ижтимоий 
жиҳатдан таҳлил қилишни эътиборда тутади. Бундан мақсад – уларнинг 
ўзгариб бориш тамойилларини аниқлаш, режалаштириш ва прогноз 
қилишдир. 




Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish