Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


«Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» фанининг мақсади



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

«Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» фанининг мақсади
ижтимоий жараёнларни ўрганиш, таҳлил қилиш, тартибга солиш, 
бошқариш, режалаштириш ва истиқболлаштириш асосида ижтимоий-
меҳнат 
муносабатларини 
такомиллаштириш 
бўйича 
хулоса 
ва 
тавсияномалар ишлаб чиқишга ўргатишдан иборат.
 
«Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси»нинг асосий вазифалари 
қуйидагилар: 

меҳнатнинг жамият тараққиётидаги ўрнини ўрганиш; 

иш ҳақини, унинг тизимини, ташкил этиш элементлари ва 
тамойилларини тадқиқ этиш; 

аҳоли ва меҳнат ресурсларини такрор ишлаб чиқариш, уларнинг иш 
билан бандлигини ва ишсизлигини меҳнат бозори фаолияти билан 
боғлиқ ҳолда таҳлил этиш; 

аҳолининг турмуш тарзи ва даромадлари меҳнат ҳақининг турли 
шакллари билан алоқадорлигини белгилаш; 

меҳнат унумдорлигини ошириш омиллари ва заҳираларини аниқлаб, 
уларнинг ҳолатини таҳлил этиш ва режалаштириш; 

корхона ходимларининг шаклланиши ва ривожланишини таҳлил 
қилиш ва режалаштириш; 

меҳнат фаолиятини рағбатлантириш, меҳнат хулқини яхшилаш ва 
унга мослашиш даражасини ошириш; 

меҳнат низоларининг сабабларини ўрганиш, уларнинг олдини олиш ва 
ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш; 

жамиятда ва меҳнат ташкилотларида ходимларни ҳимоя қиладиган 
ижтимоий қадриятлар тизимини яратиш; 

меҳнат соҳасида аниқ социологик тадқиқотларни ўтказиш; 

ижтимоий 
меҳнат 
муносабатларини 
тартибга 
солишни 
такомиллаштириш. 
Ахборотлар тўплаш ва таҳлил қилиш учун «Меҳнат иқтисодиёти ва 
социологияси»да қуйидаги усуллар кенг қўлланади: 

тенглаштириш ва тақосслаш; 

гуруҳлаш ва кузатиш; 

статистик таҳлил; 

фактлар тўплаш; 

иқтисодий-математик; 

эксперт баҳолаш; 

социологик тадқиқот; 

хулоса чиқариш. 


10 
Шуни таъкидлаш зарурки, «Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» 
доирасида 
ўтказиладиган 
тадқиқотлар 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришнинг илмий асосланган дастурларини ишлаб чиқиш, 
ходимларнинг меҳнат фаолиятига доимий ҳамроҳлик қилувчи ижтимоий 
муаммолар ва зиддиятларни ҳал этиш учун зарур бўлган ва етарли 
даражада ишончли ахборотларни беради. Шундай қилиб, «Меҳнат 
иқтисодиёти ва социологияси» бир томондан, реал мавжуд бўлган воқелик 
ҳақидаги билимларни кенгайтиришга, иккинчи томондан, меҳнат соҳасида 
кечадиган янги алоқалар ва жараёнларни қарор топтиришга кўмаклашади. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish