Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
143
— Сенга озроқ пул юборган эдим, олгандирсан... Директор билан чиқишолмай совхоздан 
кетдим. Ҳозир ишим яхши, катта ҳовлини сотиб, пулини синглим билан баравар бўлиб олдим. 
Омонат кассада ҳам унча... мунча... 
Хайри ўгирилиб унга қаради. Ой нури энди Ҳасаннинг юзини ёритиб турарди. 
«Ўзгармабди, юзига сал-пал ажинлар тушибди, холос, ҳали ҳам чиройли, ёқимли...» дея 
дилдан ўтказди Хайри. Унинг кўнглида йилт этиб чақнаган муҳаббат ҳислари бир нафас уни ўз 
оғушига олгандек бўлди. Бироқ Хайри ўзини жуда тез ўнглаб олди. Сўнган чўғни пуфлаб 
алангалатиш қийин эди. 
— Ўғлимиз учун, Хайри... 
— Ўғлимнинг отаси йўқ. — Хайри шундай деди-ю, томоғини бўғиб келаётган ички дардни 
яширолмади, кўзларидан юм-юм ёш тўкилди. — У сизни танимайди. Уни ўз фамилиямга 
ўтказиб олганман. Ўғлингиз, хотинингиз борлиги энди ёдингизга келдими? Қўлимдан иш 
келадиган бўлганда эсингизга келдими? Сизни унутиб юборганимга кўп бўлган. Энди биз бир-
биримизга мутлақо бегона, нотаниш кишилармиз. 
— Энди пул кўпайиб қопти-да, а? Йигит бошимизни эгиб келган эдик... 
Хайри кескин бурилиб уйга кирди. 
— Ким экан у? — деди эшик очган хотин. 
— Бегона киши, бизникига янглишиб кириб қопти. 
1956 йил. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
144
АЛЛА 
Озода ишдан чиқиб, трамвайга ўтирмай, янги барг ёзган сердарахт, гавжум кўчадан уйига 
қайтди. 
Ҳамма ёқда баҳор нафаси гуркирайди. Девор оша кўчага энгашган ўрик шохларидан 
йўлларга танга-танга гуллар тўкилган. Жилдираб оқаётган ариқлар бетида ҳам ўрик гуллари 
оқади. 
Озоданинг бу кўчадан юрмаганига беш йил бўлди: бу кўча дарахт ва жилдираган ариқлар 
унинг энг хушнуд кунлари — кўнглига муҳаббат олови тушган, ҳаётга биринчи бор қадам 
ташлаган, биринчи бор ҳомилаликни туйган онларининг гувоҳи. 
Уни бу кўчадан қайта юришга мажбур қилган нарса на муҳаббат хотиралари ва на баҳор 
манзаралари бўлди. Озода бу кўчага бурилганида бутунлай бошқа, ўзи ҳам маъносига тушуниб 
етмаган қандайдир ғайри табиий бир куч унинг вужудида ҳоким эди. У қайси кўчада 
кетаётибди, бу кўча унга танишми, йўқми, бу ҳакда ўйламасди. 
Ҳозир у уйга қайтади. Эри Ҳомиджон ишдан қайтгандир. У хотинини ҳар кунгидек очиқ 
чеҳра билан кутиб олади. О, унинг кўзлари нақадар чиройли. Мана шу уч йиллик бирга 
кечирган ҳаётда Озода унинг кўзларига неча бор термилган, узун киприклар орасида чақнаб 
турган қора кўзлар Озодага олам-жаҳон бахт, роҳат бағишлади. Мана ҳозир ҳам у Озоданинг 
йўлига кўз тикиб ўтирибди. 
Мана шу меҳру муҳаббат тўла кўзларга боқиш Озода учун қанчалар оғир. Кейинги кунларда 
эрининг меҳру муҳаббат тўла кўзларида сўлғинлик, пинҳоний изтиробнинг таъсири сезилиб 
қолди. Озода бу дардни билади. Бироқ у эрини юпатишга, мана шу маъюс кўзларга тик боқишга 
қодир эмас. Ўз ҳаётида биринчи бор ўйинқароқлик, енгилтаклик билан қўл урган жинояти уни 
беш йилдан бери алам гирдобига судрайди. Қани энди у шу ишни қилмаган бўлса эди. Атрофда 
мавж урган кўклам ниҳоллари, қувноқ кулгилар унинг кўнглига бошқачароқ таъсир кўрсатган 
бўлармиди. 
Столбаларда чироқлар ёнди. Деразаси кўчага қараган уйлардан тротуарнинг ҳар ер-ҳар 
ерига оқ чойшаб ёзгандек, оппоқ нур тушиб турибди. Орқа кўчадан гувиллаб ўтаётган трамвай 
дугасида чақнаган нур баланд иморатларнинг пештоқларида бир ялт этиб, яна сўнади. 
Озода ўрик гулларини босиб аста-аста қадам ташлаб кетар экан, фикран эрининг маъюс 
кўзларига дуч келди. 
У беихтиёр сесканиб ерга қаради. Бу сесканиш унга ўз қилмишини — бугунги изтиробнинг 
боисини эсга солди. Ортда қолган кўнгилсиз хотираларга назар солмоқ қанчалар қийин ва 
кўнгилсиз... 
Кўнглига биринчи бор муҳаббат олови тушган кунлар қандай яхши эди-я. Кечалари кўкка 
термилиб Муроджон ҳақида хаёл сурарди. Эртаги кунни, Мурод билан учрашув онларини 
орзиқиб-орзиқиб кутарди. ЗАГС остонасидаги энтикишлар, тўй, қадаҳларнинг жаранглаши, 
машшоқларнинг хониши ва ниҳоят, бирга кечирган ширин ва осуда кунлар... 
Мурод тоғ экспедициясидан соқоллари ўсиб, қорайиб, озиб қайтарди. Озода эрининг 
қайтишига ҳовлининг бурчидаги ҳаммомни қиздириб, соқол оладиган буюмларни катта 
тошойна олдига териб, кийимларини дазмоллаб қўяр, то у ҳаммомдан чиққунча стол устини 
ясатиб, ҳатто у яхши кўрадиган «Марсала» виносини ҳаво ранг биллур графинга қуйиб 
қўйишни ҳам унутмасди. 
Мана шундай қайтишларнинг бирида Мурод хотинини маъюс кўрди. Ҳаммом ҳам 
қизитилмаган, стол ҳам ясатилмаган эди. 
— Нима бўлди? — Мурод унинг жияклари қизарган кўзларига термилди. 
Озода жавоб бермай, ичкари уйга кириб кетди. Мурод ҳам унинг кетидан кирди. 
— Гапирсангиз-чи, нима бўлди?! 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish