4.1.3.Мотивация
Мотивация-ўзини ва бошқаларни мақсадларга эришиш учун фаолиятга
ундаш жараѐнидир.
Раҳбарлар доимий равишда ходимларни, улар буни ҳис қиладиларми ѐки
йўқми, ундайдилар. Қадимги вақтларда бунинг учун қамчи ва қўрқитишлар,
танлаб олинганлар учун мукофотлар хизмат қилганлар.
ХХ асрга қадар шундай фикр кенг тарқалганки, одамлар ҳамма вақт ҳам
уларга кўпроқ пул ишлаб топиш имконияти берилганда яхшироқ
ишлайдилар, яъни мотивация қилинаѐтган ҳаракатларни пул мукофотларига
алмаштирилиши билан тенглаштирилган. Аммо кейинги тадқиқотлар бундай
83
ѐндошувни асоссизлигини аниқлаб берганлар ва мотивация эҳтиѐжларнинг
мураккаб йиғиндисининг натижаси эканлигини кўрсатганлар. Ходимларни
рағбатлантириш учун раҳбарга уларнинг эҳтиѐжларини аниқлаш зарур, улар
яхши иш орқали қаноатлантириладилар.
Бошқарувнинг мотивация усулларини қуйидагиларга ажратиш мумкин:
иқтисодий мотивация усуллари - иш ҳақи, мукофот, имтиѐзли фоизлар,
фойдаларда иштирок этиш, акциялар пакети , қўшимча иш ҳақи ва бошқалар;
ижтимоий мотивация усуллари- ижтимоий тан олиниш, ташаккурнома,
қойил қолиш, илоҳийлаштириш, нафратланиш ва ҳ.к;
психологик мотивация усуллари- шахс аҳамиятини ҳис қилиш,
бефарқлик, зарарлилик, кераксизлик ва бошқалар;
ҳукмронлик мотивация усуллари- лавозимини ошириш, қўшимча
ваколатлар бериш ва бошқалар;
ижтимоий психологик мотивация усуллари- ижтимоий фаолликни
ошириш, тажриба алмаштириш, танқид, ишга доир бошқарув ва касбий этика
ва ҳ.к;
маънавий мотивация усуллари- шахсий ѐки оммавий тан олиш, мақтов
ва танқид;
мақсадли усул;
ишларни лойиҳалаштириш ва қайта лойиҳалаштириш (бойитиш) усули;
ходимни жалб қилиш усули (партисипатив усул);
мотивация ва ундовларни ўрганиш сабаблари- экспериментал усуллар,
ҳулқни ва унинг сабабларини бошқа томонидан баҳолаш усуллари, ўрганиш
усуллари (суҳбат, сўров, анкета тўлдириш) ва бошқалар.
Мотивацияга жараѐн сифатида қараш мақсадга мувофиқдир. Шунинг
учун уни қуйидаги шартликнинг маълум даражасидаги олтита бирини
орқасидан бири келувчи босқичлар кўринишида тасаввур қилиш мумкин:
эҳтиѐжни вужудга келиши;
84
эҳтиѐжни қаноатлантирувчи, бартараф қилувчи йўлларни қидириб
топиш;
ҳаракатларнинг мақсадлари (йўналишлари)ни белгилаш;
керакли ҳаракатларни амалга ошириш;
амалга оширилган ҳаракатлар учун мукофотлар олиш;
эҳтиѐжларни қаноатлантириш, бартараф қилиш.
Мотивация жараѐни ҳаммадан аввал мотивациянинг мазмуний
назарияларини тушунтириб беради. Уларда одамларни ҳаракат қилишга
ундовчи, айниқса ишнинг ҳажми ва мазмунини белгилашдаги асосий
эҳтиѐжлар аниқланади. Мотивациянинг концепцияларини ишлаб чиқишда
А.Маслоу, Ф.Герцберг, Д. Мак Клелландларнинг асарлари катта аҳамиятга
эга бўлган.
Америкалик руҳшунос А.Маслоунинг (1908-1970) назарияси бўйича
эҳтиѐжни қатъий иерархик тузилма кўринишида жойлаштириш мумкин (3.2-
расм). У пастки босқичлардаги эҳтиѐжлар одамга юқорироқ босқичдагиларга
қараганда олдинроқ таъсир қиладилар деб ҳисоблайди. Ҳар бир аниқ пайтда
одам ўзи учун муҳимроқ ѐки кучлироқ бўлган эҳтиѐжни қаноатлантиришга
ҳаракат қилади. Кейинги босқичдаги эҳтиѐж пастроқ босқичдаги эҳтиѐжни
қаноатлантирилгандан кейин одамнинг ҳулқидаги қудратлироқ омил бўлади.
Физиологик эҳтиѐжлар яшаб қолиш учун зарур бўладилар. Улар ўз ичига
овқат, сув, уй-жой, дам олишга эҳтиѐжни оладилар.
Тегишлилик ва дахлдорликка эҳтиѐжлар ўз ичига нимагадир ѐки
кимгадир тегишлилик ҳисини, ижтимоий ўзаро ҳамкорлик, боғлиқлик ва
қўллаб қувватлаш ҳисини оладилар.
Хавфсизлик ва ҳимояланганликка эҳтиѐжлар атроф-муҳит томонидан
жисмоний ва психологик хавфлардан химоя қилинганлик ва келажакда
физиологик эҳтиѐжлар қаноатлантирилишига ишончни кўзда тутади.
85
ўзини
ўзи акс
эттириш
Иккиламчи
эҳтиѐжлар ўзини ўзи қарор
топтириш
тегишлилик ва
дахлдорлик
хавфсизлик ва ҳимояланганлик
Бирламчи физиологик эҳтиѐжлар
эҳтиѐжлар
Do'stlaringiz bilan baham: |