V боб. Ташкилотлар ва уларни бошқариш
V– бобда қуйидагилар кўриб чиқилади: “ташкилот” тушунчаси ва
унинг аломатлари, инсон ва ташкилотнинг муносабатлари, ташкилот ичидаги
жараѐнлар; ташкилотнинг ички ва ташқи муҳити; меҳнатни горизонтал ва
вертикал тақсимланиши, бошқарув даражалари, ташкилот фаолиятини
туркумлаштириш, ташкилотни бошқаришнинг ташкилий тузилмаси,
ташкилий тузилмаларнинг турлари; ташкилотларнинг ривожланишидаги
замонавий тенденциялар, ташкилотларнинг янги турлари; ташкилотнинг
стратегик бошқаруви ва унинг жараѐнлари: бошқарувнинг самарадорлиги.
Ташкилотлар тушунчаси ва таснифи
Жамият ҳар хил ташкилотларнинг жуда катта миқдоридан ташкил
топади. Кўпчилик кишилар ўзларининг бутун онгли ҳаѐтлари давомида
ўзлари аъзоси бўлган ѐки улар билан алоқага киришган у ѐки бу ташкилотлар
билан боғлангандирлар.
Аммо ташкилотнинг ўзи нима ва ушбу ташкилот учун қайси умумий
аломатлар хосдир?
Ташкилотни вазифаларни ҳал қилиш ва маълум мақсадларга эришиш
учун бирлишган шахслар гуруҳи сифатида белгилаш мумкин.
Ташкилот деб аталиши учун қандайдир гуруҳ қуйидаги мажбурий
талабларга жавоб бериши керак:
113
жуда бўлмаганда, ўзини ушбу гуруҳнинг аъзоси деб ҳисоблайдиган
иккита шахсни мавжуд бўлиши;
жуда бўлмаганда гуруҳнинг барча аъзолари ўзлари учун умумий деб
қабул қилинган битта мақсадни мавжуд бўлиши;
мақсад (мақсадлар)га эришиш учун биргаликда ишлайдиган гуруҳ
аъзоларини мавжуд бўлиши.
Алоҳидаги, ҳусусий жиҳатлардан абстрактлаштирилган ҳолда айтиш
мумкинки, ҳар қандай ташкилотнинг асосий ташкил қилувчилари унга
кирувчи одамлар, у амалга ошириши учун ташкил қилинган ва мавжуд
бўлган мақсадлар ва ташкилот салоҳиятини шакллантирувчи ва ҳаракатга
келтирувчи бошқарувдан иборатдир.
Замонавий ташкилотни ташқи муҳит билан ресурсларни алмаштиришга
қодир очиқ тизим сифатида тасаввур этиш мумкин. Киришда у ташқи
муҳитдан ресурсларни олади, чиқишга яратилган маҳсулотни беради.
Шунинг учун ҳар қандай ташкилот учта жараѐнни амалга оширади:
-ташқи муҳитдан ресурсларни олиш;
-маҳсулотни ишлаб чиқариш;
-уни ташқи муҳитга топшириш.
Бу жараѐнлар ташкилот учун ҳаѐтий муҳимдирлар. Бунинг устига,
ташкилотнинг муваффақиятли фаолияти учун улар ўртасидаги маълум
мувозанатни ушлаб туриш зарур. Бунда асосий роль бошқарувга тегишлидир.
Ташкилотни бошқариш асосан у амалга оширишга қаратилган
белгиланиш билан белгиланади. Ички ташкилий ҳаѐтда бошқарув ташкилот
ресурсларини у ўз мақсадларига эришиши учун шакллантирувчи ва ҳара-
катга келтирувчи мувофиқлаштирувчи бошланиш ролини ўйнайди.
Бошқарув ташкилотнинг ички муҳитини ва ҳаммадан аввал унинг
тузилишини шакллантиради ва, керак бўлганда, уни ўзгартиради. Бошқарув
ташкилотда ўтаѐтган вазифавий жараѐнларга раҳбарликни амалга оширади.
Гап шундаки, ҳар қандай ташкилотнинг фаолияти кўп сонли ҳар хил
жараѐнлар ва жараѐнчалардан ташкил топади. Бунда жараѐнлар ва
114
жараѐнчаларнинг ҳар бир гуруҳига раҳбарликни умуман ташкилотни
бошқариш бўйича ишнинг алоҳида тури сифатида кўриб чиқиш мумкин. Бу
ишнинг нисбатан мустақил участкалари бўлиб, улар бошқарувдаги меҳнат
тақсимотида объектив характерга эга бўлган жараѐн сифатида ажралиб
турадилар.
ХХ аср менежменти соҳасидаги йирик мутахассислардан бири
Ч.Бернарднинг фикрига кўра, одамларни ташкилотларга бирлашиш ва улар
доирасида ўзаро ҳамкорлик қилишга ҳар бир кишига алоҳида ҳолда хос
бўлган жисмоний ва биологик чекланишлар ундайди. Ташкилотда одамлар
бир бирларини тўлдирадилар, ўз қобилиятларнинг вужудга келтирадилар,
бу уларни яшаб қолиш учун курашда кучли килади. Энг соддаси, чамаси,
ибтидоий тўда бўлган, ташкилот бирлашмасдан одамзотни яшаб қолиши ва
цивилизацияни яратиши мумкин бўлмаган.
Ташкилотни фаолият юритишнинг асосида қуйидагилардан ташкил
топган синергетик (ҳамкорликдаги ҳаракатнинг) самараси ѐтади.
Ташкилотнинг ягона бир бутун сифатидаги салоҳиятлари ва имкониятлари
унинг алоҳида элементлари, салоҳиятлари ва ва имкониятлари суммасидан
ошиб кетади, бу уларнинг ўзаро бир бирларини қўллаб қувватлашлари ва
ўзаро тўлдиришлари билан асосланади. Шундай қилиб, ташкилотларга
бирлашишдан унинг аъзолари учун ҳақиқий ютуқ мавжуд, у уларнинг
мустақилликлари туфайли чекланишларидан йўқотишларни қоплайди.
Бунда синергетик самара ҳаммадан аввал қуйидагилар ҳисобга ташкил
бўлади:
- ходимлар ва бўлинмалар меҳнатини тақсимланиши ва ихтисослашиши;
- ташкилий корпоратив маданиятни шаклланиши;
- ходимлар томонидан касбий тажриба ва билимлар билан алмашиш,
улардан яхшироқ фойдаланиш;
- бирлаштирилган моддий ва молиявий ресурслардан яхшироқ
фойдаланиш ва улар билан манерв қилиш;
115
- ҳар билан киши учун унинг шахсий ва ишга доир сифатларига мос
келувчи иш жойи ва лавозимни танлаб олиш, улардан ҳар бирининг
билимлари ва касбий кўникмаларидан яхшироқ фойдаланиш;
- ҳар хил одамларнниг тажрибаси, билимлари ва малакаларини битта
ташкилот (бўлинма)да бирлаштириш ва ҳ.к.
Шунинг билан бирга одамларни ташкилотга бирлаштириш ҳамма вақт
ҳам синергетик самарани олишни кафолатламайди, баъзида эса салбий
самара беради. Ташкилий уюшмаганлик бунинг асосий сабаби бўлади.
Ташкилот, кунларнинг бирида вужудга келиб, уни ташкил қилган
одамлар билан маълум муносабатларга кириб, кўпроқ даражада, баъзида эса
бутунлай уларга боғлиқ бўлмаган мустақил ҳаѐт билан яша й
бошлайди.
Унинг доира- сида одамлар ташкилотдан уни ташкил қилишдан мақсадга
эришиш учун фойдаланадилар. Хусусан, улар ташкилот уларга шўъбаиқарли,
муҳим, обрўли фаолият билан шуғулланиш имкониятини бериши, керакли
ахборотлар
билан
таъминлаши,
керакли
ҳуқуқлар,
мустақиллик,
ҳукмронликни бериши, хавфсизлик ва ижтимоий ҳимояланганликни
кафолатлашига умид қиладилар.
Ташкилот ўз навбатида, ўз томонидан бирлаштирилган одамларнинг
имкониятларидан
ўзини
мустаҳкамлаш
ва
ривожлантириш
учун
фойдаланади. Шунинг учун ўз аъзоларидан маълум тажриба, билимлар,
малакаларини мавжудлигини, ишларда фаол иштирок этишни, ижрочиликни,
жавобгарликни, интизомлиликни, ўрнатилган қоидалар ва хулқ меъѐрларига
бўйсунишни, ўз мақсадлари ва бойликларини тақсимлашларини кутади.
Идеал ҳолда инсон ва ташкилот ўртасидаги ўзаро муносабатлар
мувофиқлаштирилган бўлишлари керак, аммо мувозанат у ѐки бу томонидан
суиистеъмолликлар натижасида бузилиши мумкин, бунда ѐ ташкилот
одамларни кичкина винтчалар даражасига тушуради ѐки одамлар
ташкилотдан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланадилар ва
шунинг билан унинг салоҳияти ва обрўсига зиѐн етказадилар. Ушбу ва бошқа
116
ҳолда ҳам натижа билан хил бўлади- ташкилот кучсизланади ва ўз
вазифаларини нормал бажаришдан тўхтайди.
Ташкилот аъзолари эришишга ҳаракат қилувчи мақсаднинг мавжудлиги
унинг муҳим аломати ҳисобланади. Мақсад уларни бирлаштиради ва
жипслаштиради, ташкилотни мавжуд бўлишига маъно, унинг ҳаракатларига
аниқлик, аниқ йўналиш беради. Мақсадсиз ташкилот бўлмайди ва бўлиш ҳам
мумкин эмас, чунки одамлар ўз фаолиятлари эркинлигини оддийгина йўқо-
тишни ва ўзлари ичларидан рози бўлмаган умумий талабларга бўйсунишга
рози бўлмайдилар. Шуни назарда тутиш керакки, ташкилотнинг
мақсадларига фақат кучлари ва қобилиятларини бирлаштирилиши керакли
ҳосилларни берувчи, иштирокчиларнинг баъзи бир “жиддий” сони
мавжудлигидагина эришиш мумкин.
Ажралиб туришлик ташкилотнинг бошқа аломати бўлади, у ички
жараѐнларнинг баъзи бир ѐпиқлигида акс эттиради, буни ташкилотни ташқи
муҳитдан ажратиб турувчи чегараларни мавжудлиги таъминлайди. Бу
чегаралар “шаффоф” ѐки “ношаффоф” деворлар кўринишидаги
материаллардан ѐки у ѐки бу ҳаракатларга нисбатан турли хилдаги ѐзма
буйруқлар ва чеклашларга асосланган “идеал” бўлишлари мумкин.
Ташкилот фаолиятини ўзини ўзи бошқариш тамойили асосида амалга
ошириш унинг муҳим аломати бўлади, у қўйилган мақсадларга эришиш учун
мавжуд қонунчилик доирасида ҳар қандай қарорларни мустақил қабул қилиш
ва амалга ошириш имкониятини кўзда тутади. “Ўзини ўзи бошқариш”
атамаси
ўзини
ўзи
бошқаришнинг
мустақиллиги
ва
шахсий
атамашунослигини акс эттиради. Ташкилотларнинг ўзини ўзи бошқариши
асосида уларнинг иқтисодий ва бошқа манфаатлари ѐтади.
Ташкилотнинг яшаш даврини кўриб чиқиш мумкин. Унинг энг кенг
тарқалган варианти 4.1 – расмда берилган.
Балоғат
117
Ўсиш ва Таназзул
ривожланиш
Ташкил
қилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |