2. Сифатни бошқаришнинг мажмуавий тизими
3. ДЖИТ тизими
4. Маҳсулот сифатини бошқаришнинг КСУКП тизими
Таянч иборалар: механизм, сифатни бошқариш механизми,
маҳсулот ҳаѐтий цикли, умумий тизимлар, махсус тизимлар,
таъминловчи тизимлар, TQM, TQMS, Business Excellence, концепция,
JIT тизими, ТМЗ, Тойота, ―етказувчи-истеъмолчи‖, КСУКП тизими.
1. Сифатни бошқариш механизмининг таркибий қисми
Аниқ фанлар нуқтаи назаридан механизм (юн. mechane — қурол,
иншоот) — бир ѐки бир неча жисмнинг ҳаракатини бошқа
жисмларнинг маълум ҳаракатига айлантириб берадиган қурилма.
Кўпчилик машиналарнинг асосини ташкил этади, кўпгина асбоблар,
аппаратлар
ва
техника
қурилмаларида
қўлланилади
2
каби
таърифланади.
Механизми ҳақида сўз юритганда, бозор механизми, хўжалик
механизми ва иқтисодий механизм иборлари иқтисодий фанларда
кўпроқ учрайди.
Бу соҳада олиб борилган тадқиқотларга кўра, бозор механизми
бозор тизимига хос бўлган, бир-бирини тақозо этувчи ва биргаликда
амал қилувчи воситалардир. Булар жумласига талаб, таклиф, нарх,
бозор конъюнктураси, пул, фойда, зарар, фоиз, иқтисодий мажбурият,
рақобат кабилар киради
3
. Таърифга кўра, бозор механизми унинг
элементларидан ташкил топган бўлиб, бир пайтнинг ўзида бозорнинг
иқтисодий категория сифатида амал қилишига турли йўллар орқали
таъсир этувчи омилларни ўзида мужассамлаштирган.
Корхона хўжалик механизми – хўжалик юритишнинг тамойил, усул
ва шакллари кўлами бўлиб, улар ѐрдамида ишлаб чиқариш жараѐни ва
меҳнат жамоасини бошқариш, меҳнат жамоасини бошқариш
муносабатлари тизими билан асосий ишлаб чиқариш воситалари
ўртасида алоқа ва ўзаро таъсир амалга оширилади
4
. Бу таърифда ҳам
хўжалик механизми хўжалик юритишга таъсир этувчи омиллар эканлиги
айтиб ўтилган. Россиялик иқтисодчи олимлар эса бу соҳада ўзгачароқ
қарашларни ўзида мужассамлаштирган таърифларни келтириб ўтган.
2
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 5-жилд. Конимех-Мирзоқуш. Тахрир ҳайъати: М. Аминов, Т.
Даминов, Т. Долимов ва б. – Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2003. – 618-619 б.
3
Ўлмасов А., Ваҳобов А.В. Иқтисодиѐт назарияси: Дарслик. – Т.: Шарқ, 2006. Б. 275.
4
Зайнутдинов Ш.Н. ва бошқ. Менежмент асослари. – Т.: Молия, 2001.
63
Механизм ташкилот тизими, ташувчиси ва амалга оширувчиси, унинг
жараѐнидир.
Ташкилот
механизм
функцияси,
ҳаракатининг
натижасидир
5
.
Ю. Осипов хўжалик механизми деганда, ўзига хос хўжалик юритиш
механизми ва характери жамиятни барча хўжалик институтлари,
хўжалик юритувчи субъектларнинг тартибга солиш фаолияти
жамиятнинг хўжалик юритувчи субъектлар тизимини тушунади
6
.
Корхонанинг иқтисодий механизми – иқтисодий муносабатлар
тизими, ижтимоий ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) режали
бошқариш, юксак пировард натижаларга эришишда фойдаланувчи
воситалар, усуллар, тамойил ва шакллар йиғиндиси
7
.
Иқтисодий механизм режани бажаришда иқтисодий дастак ва
рағбатларнинг ўзаро таъсирини таъминловчи марказлаштирилган
режали бошқариш воситасидир
8
.
Юқоридагилардан кўринадики, иқтисодчи олимларнинг механизм
ҳақидаги турли қарашлари фикрлар ўртасида зиддият борлигини
кўрсатади. Келтирилган таърифларни жамлаган ҳолда А.Букреев
россиялик иқтисодчи олимларда механизм атамасига икки хил қараш
мавжудлиги ҳақида айтади
9
. Бир гуруҳ олимлар: иқтисодий механизм
ишчи-хизматчилар, мутахассис ва бошқа ишловчиларнинг юқори ишлаб
чиқариш меҳнатини таъминлашга йўналтирилган иқтисодий тизим
рағбатлари ва бошқарув услубларини ўзида акс эттиради деб
ҳисоблашса, қолганлари иқтисодий механизм хўжалик юритиш услуб ва
шаклларининг кўп даражали тизимини яхлитлашдир деб қарайдилар ва
ўзи ҳам иккинчи таърифга қўшилади.
Фикримизча, механизм атамасига бирор-бир фаолиятни ҳаракатга
келтирувчи куч, сабаб, омил ва усул сифатида қараш керак. Чунки,
корхона фаолияти учта – асосий восита, айланма маблағ ва меҳнат
ресурсларининг ўзаро таъсири натижасида вужудга келади. Уни меҳнат
ресурсларининг ўзи билан боғлаш бир томонлама хусусиятга эга.
Бошқаришнинг иқтисодий механизми – бу бошқарув мақсадларига
эришиш учун бошқарув субъекти томонидан қўлланиладиган бошқарув
жараѐнига таъсир этувчи усуллар, воситалар, дастаклар йиғиндисидир
10
.
5
Букреев, А.М. Экономический механизм антикризисного управления предприятием [Текст]:
Монография / А.М. Букреев, К.И. Кремер, О.Е. Дударев. – Воронеж: Научная книга, 2007. С. 49
6
Осипов Ю.М. Основы теории хозяйственного механизма / Ю.М. Осипов. – М.: МГУ, 1994. С. 36.
7
Қосимов Ғ.М. Транспорт корхоналарида менежмент: олий ўқув юртларида тармоқ менежменти
мутахассислиги учун дарслик: – Т.: Ўзбекистон, 2001. – Б. 173.
8
Маскаленко В.П., Шапунова О.В. Развитие финансово-экономического механизма на
предприятиями: Курс лекций. – Мрия И, 2003. – С 21.
9
Букреев, А.М. Экономический механизм антикризисного управления предприятием [Текст]:
Монография / А.М. Букреев, К.И. Кремер, О.Е. Дударев. – Воронеж: Научная книга, 2007. – 52-54 с.
10
Маманазаров О.Ш. Бозор шароитида бошқаришнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш («Муборакнефтгаз» унитар шўъба корхонаси
мисолида): Дис. ...иқт. фанлари номзоди. – Т.: ТДИУ, 2009.
–
Б. 1
6
.
64
Сифатни бошқариш механизми деганда, маҳсулот ҳаѐтий
циклининг исталган босқичида сифатни бошқариш даражасидаги жами
объект ва субъетлар, бошқарув усуллари ва функциялари,
фойдалинаѐтган принциплар тушунилади. Улар сифат бошқарувини
корхонадаги тўлақонли ҳаракатини таъминлаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |