Сифат менежменти маърузалар матни



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/168
Sana22.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#117323
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   168
Bog'liq
13. Укув кулланма

Фойдали самара — объектнинг аниқ истеъмолчилари маълум 
ишни бажариш учун қўллайдиган хусусиятлари мажмуасидир, сифат 
эса — истеъмолчилар гуруҳлари учун потенциал фойдали самарадир. 
Товарлар фойдали самарасини табиий бирликларда (масалан, бир 
параметрли машиналар учун — унумдорлик), пул ҳисобида ѐки шартли 
баллар ҳисобида (бир-бирини тўлдирадиган бир нечта муҳим 
параметрлар билан тавсифланадиган объектлар фойдали эффектини 
ҳисоблагандек) ўлчаш мумкин. 
Товарнинг иккинчи томони — товардан фойдали самара олиш 
учун албатта, амалга оширилиши зарур бўлган ҳаѐтий циклдаги 
мажмуий сарфлардир. 
Фойдали самара ѐки ҳаѐтий циклдаги мажмуий сарфларни 
миқдорий ўлчаб ва олдиндан кўриб бўлмайдиган товарлар 
рақобатбардошлигини 
истеъмолнинг 
аниқ 
шароитларида 
экспериментал текшириш асосида, синовли сотишлар натижалари 
бўйича ва бошқа усулларни қўллаб аниқлаш мукин. 
Менеджер 
ўз 
фирмаси 
буюмлари 
рақобатбардошлигини 
ўргангандан кейин, улар рақобатбардошлигини ошириш ва эришилган 
даражада ушлаб қолиш учун зарур бўлган аниқ чора-тадбирларни 
бажаришга 
киришиши 
зарур. 
Бу 
йўналишда 
иш 
товар 
рақобатбардошлигини бошқаришга ѐндашиш жиҳатларини танлашдан 
бошланади. 
Бундай ѐндашишлардан бир нечтаси маълум: тизимли, мажмуий, 
функционал. 
Тизимли ѐндашиш — асосида объектларни яхлит тизим 
сифатида ўрганиш ѐки махсус илмий билиш ва ижтимоий амалиѐт 
услубиятидир. 
Тизимли ѐндашишнинг энг муҳим тамойиллари қуйидагилардан 
иборатдир: 

қарорлар қабул қилиш жараѐни охирги мақсадларни аниқ 
белгилаш ва равшан ифодалашдан бошланади; 

доирасида ҳар бир хусусий ечимнинг барча оқибатлари ва ўзаро 
боғланишлари аниқланадиган бутун муаммо бир бутунлик ягона 
тизимдек кўрилади; 

мақсадга эришишнинг имкони бўлган муқобил йўлларни 
аниқлаш ва таҳлил қилишнинг хослиги; 

айрим кичик тизимларнинг мақсадлари бутун тизим 
мақсадлари билан тўқнашиши мумкин эмас. 
Тизим — маълум яхлитлик бирликни ҳосил қиладиган муносабат 
ва алоқаларда бўлган элементлар мажмуаси. Тизимли таҳлил 
тамойилларидан келиб чиқиб, маркетинг тадқиқотлари асосида аввал 
товар ѐки хизматлар параметрлари шакллантирилади: нима чиқармоқ, 
қандай сифат кўрсаткичлари ва қандай сарфлар билан, ким учун, 


26 
қайси муддатда, кимга ва қандай нархда сотмоқ керак? 
Энг аввало, товар меъѐрлар бўйича рақобатбардош бўлиши керак. 
Ундан кейин қандай ресурслар ва маълумотнома кераклиги, ишлаб 
чиқаришнинг ташкилий-техникавий даражаси (техника, технология, 
ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқаришни ташкил қилиш) ва ташқи 
муҳит параметрлари (сиѐсий, йиқтисодий, технологик, ижтимоий-
демографик мамлакатлар маданий муҳити ва мазкур минтақа 
инфратузилмаси)ни ўрганиб, нималарни олдиндан кўриш мумкинлиги 
аниқланади. 
Истеъмолчиларнинг товар, бозор кўрсаткичларига нисбатан 
талаблари ўзгарганда, ташкилий-техникавий янгиликлар пайдо 
бўлганда, бу ўзгаришларга монанд муносабат билдирмоқ ва тегишли 
ўзгартиришлар киритмоқ керак. Товар рақобатбардошлигини 
таъминлаш учун товар истеъмолчига етказилиб берадиган пайтгача 
маркетинг тадқиқотлари натижалари жаҳон ютуқлари даражасида 
бўлиши, муҳит тизим ичида жараѐнлар меъѐрида кечишига 
кўмаклашиши керак. Аммо шуни қайд қиламизки, олдин тизимнинг 
чиқишига, кейин киришига ва фақат ундан кейин жараѐнга бўлган 
талаблар шакллантирилади. Бошқача айтганда, олдин ташқи муҳит 
билан бўлган муносабатларни аниқлаш керак ва фақат ундан кейин 
жараѐн сифатини ошириш устида ишлаш лозим. 
Товар рақобатбардошлигини бошқаришга бундай ѐндашиш 
товарни бозорга татбиқ қилиш пайтига уни ишлаб чиқариш энг яхши 
жаҳон намуналари даражасида таъминланишига даъват қилади. 
Маҳсулотни янгилаш режалаштирилганда рақиблардан ўзиб кетиш 
учун товарга қўйиладиган бўлажак талаблар муҳим кўрсаткичлари 
ривожланишининг тендецияларини олдиндан кўриш учун сифатли 
маълумотдан фойдаланиш керак. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish