Сиғишмайдиган тушунчалар ҳажми жиҳатидан умумийликка эга бўлмаган
тушунчалар ҳисобланиб, бир синфга кирувчи ҳар хил предметларни ѐки
предметлар
гуруҳини акс эттиради. Уларнинг умумийлиги фақат ана шунда. Бу тушунчалар ўртасида
ҳам уч хил муносабат бор: бирга бўйсуниш, қарама-қаршилик, зидлик.
Бирга бўйсуниш муносабати
қуйидаги
тушунчалар
ўртасида
мавжуддир. А-Фан.
В-Мантиқ. С-Физика.
Қарама-қаршилик муносабатидаги тушунчаларнинг ҳажмлари
бир-бирини
истисно қилади.
А - Одам.
В - Баланд бўйли одам.
С - Паст бўйли одам.
Зидлик муносабатидаги тушунчалардан бири предметнинг
бирорта хусусиятини
ифода қилса, иккинчиси уни инкор қилади ва мазмун жиҳатидан ноаниқ бўлиб қолади. А -
Одам.
В - Баланд бўйли одам, С -
Баланд бўйли эмас одам.
А
В
А
В
С