Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

Мудофаа стратегиясининг моҳияти – мавжуд ташкилий 
тузилмалар доирасида, олдин ўзлаштирилган маҳсулотлар, 
технологик жараёнлар ва бозорларни такомиллаштириш имконини 
берувчи, принципиал бўлмаган ўзгартиришлар киритишдан иборат. 
Ушбу вазиятда, инновациялар ташқи муҳит ўзгаришига бўлган ва 
бозордаги мавқеини сақлаб қолишга ёрдам берадиган жавоб 
шаклида кўриб чиқилади. 
Мудофа стратегияси доирасида қуйидаги турлар мавжуд: 
• ҳимоя стратегияси; 
• инновациявий имитация стратегияси; 
• кутиш стратегияси; 
• истеъмолчилар эҳтиёжи ва талабларига бевосита жавоб 
қайтариш стратегияси. 
Ҳимоя стратегияси мавжуд бозорга ўхшаш ёки янги маҳсулот 
билан кириб келишни мақсад қилиб қўйган рақобатдошларга жавоб 
қайтариш имконини берувчи тадбирлар мажмуасидан иборат 
бўлади. 
Ташкилотнинг 
бозордаги 
ўрни 
ва 
потенциал 
имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу стратегия иккита 
асосий йўналишга эга бўлиши мумкин: 
- мазкур маҳсулот бозорида рақобатдошлар рақобат курашини 
давом эттира олмайдиган шароитларни яратиш; 
- ўз ишлаб чиқаришини, бозордаги олдинги позицияларни 
сақлаб қолган ҳолда, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга 
қайта ихтисослаштириш. 
Ҳимоя стратегияси муваффақиятини белгиловчи асосий омил – 
вақт. Барча назарда тутилган тадбирлар қисқа вақт ичида амалга 


209
оширилади, шунинг учун ҳам, ишлаб чиқарувчи муайян илмий-
техник салоҳият ва мустаҳкам молиявий аҳволга эга бўлгандагина 
кутилган натижага эришиши мумкин. 
Инновациявий имитация стратегиясида, ишлаб чиқарувчи 
рақобатдошлар янги маҳсулотларини муваффақиятли бўлишига 
ишонадилар ва улардан «нусха кўчириш» билан шуғулланадилар. 
Талаб қилинадиган ишлаб чиқариш базаси ва ресурсларга эга 
корхона учун мазкур стратегия етарлича самарали бўлиши мумкин. 
Чунки ушбу стратегия туфайли асосий ишлаб чиқарувчи томонидан 
ўзлаштирилмаган бозорларга ўз имитацион маҳсулоти билан кириб 
бориш ва у ерда муваффақиятга эришиш имконияти пайдо бўлади. 
Ушбу стратегияни танлаган ишлаб чиқарувчилар ИТТКИга 
деярли харажат қилмайди ва таваккалчиликга қўл урмайди. Аммо 
олинадиган даромадлар ҳам нисбатан пастроқ бўлади, чунки асосий 
ишлаб чиқарувчига нисбатан харажатлар юқори, бозордаги улуши 
нисбатан кичик, ҳамда истеъмолчилар томонидан ишончсизлик ҳам 
сезилади. Шунинг учун ҳам бундай маҳсулотлар асосан 
«ривожланаётган давлатларда» ишлаб чиқарилади ва таниқли 
ишлаб чиқарувчилар товарларига тўғридан-тўғри рақобатни 
яратади. 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish