Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


 Қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларда



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

8.2. Қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларда 
фундаментал ва амалий тадқиқотлар, тажриба-конструкторлик 
ишлари 
Давлат ташкилотларининг инновацион соҳадаги асосий 
функциялари қаторига илмий-тадқиқот ва инновацияларга 
йўналтирилган маблағларни жамлаш, инновацион фаолиятларни 


203
мувофиқлаштириш, инновациялар ва рақобатни рағбатлантириш, 
инновацион рискларни суғурталаш, эскирган ва сифатсиз 
маҳсулотларни чиқаришга санкция белгилаш, инновацион 
жараёнларнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш, муаллифлик 
ҳуқуқини ҳимоялаш, инновацион фаолиятни кадрлар билан 
таъминлаш, инновациялар инфратузилмасини шакллантириш, 
тармоқларда 
инновация 
жараёнларининг 
институционал 
таъминотини 
яратиш, 
инновацияларни 
ижтимоий 
йўналтирганлигини 
таъминлаш, 
инновацион 
фаолиятнинг 
жамиятдаги мавқеини ошириш ва ҳоказо. 
Ўзбекистонда 2015 йилда 500,4 млрд сўм миқдоридаги 6241 
дона қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бериш бўйича 
шартнома имзоланган ва туманлар кесимида “Қишлоқ хўжалиги 
техникаларини молиялаштириш ҳамда етказиб бериш дастури” 
тасдиқланган. “Ўзқишлоқмашлизинг” компанияси 424,2 млрд 
сўмлик қийматдаги 5171 дона техника лизинг асосида, 71,6 млрд 
сўм миқдоридаги 614 дона техника тижорат банклари томонидан 
ажратилган кредитлар ҳисобидан ва 4,6 млрд сўмлик 456 дона 
техника фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўз ҳисоб 
маблағлари эвазига етказиб берилиши ҳақида маълум қилди. 
Жаҳон ва маҳаллий тажрибалар шундан далолат берадики, 
давлатнинг устивор қўллаб – қувватлаш йўналишларига илмий - 
тадқиқотларни кучайтириш, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоялаш, 
рақобат 
муҳитини 
яратиш, 
инновация 
сармояланишини 
рағбатлантириш 
ва 
ахборот 
базасини 
яхшилаш 
киради. 
Мамлакатимизда буларга давлат эътибори юқори ва инновацион 
фаолиятни ривожлантириш учун аграр тармоқда зарур шарт-
шароитлар яратилмоқда. 
Патент муаллифлик, устуворлик ва патент амал қилиш 
муддатидаги фойдаланишга бўлган ҳуқуқни тасдиқлайди.
Кашфиётларни ҳимоялашнинг патент шакли лицензиялар 
халқаро бозорида миллий маҳсулотнинг ҳуқуқий ҳимоясини 


204
таъминлайди, техник ҳужжатлар ва янги технологияларнинг 
лицензиявий савдосини ривожлантириш имконини беради. 
Миллий ва минтақавий патентлар фарқланади (мисол учун, 
Европа патент ташкилотида рўйхатдан ўтказилган). 
Патентлар, инновациявий маҳсулот бозоридаги вазиятдан 
хабардор бўлиши лозим бўлган инновациявий менежер учун, янги 
илмий-техника ютуқлари тўғрисидаги ахборот манбаи бўлиб 
хизмат қилади. 
Инновациявий маҳсулот индивидуалликга эга бўлиши лозим. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида – товар белгиси – 
каби маҳсулотни индивидуаллаштириш воситаси белгиланган. 
Товар белгиси бўлиб оргинал график тасвир, рақамлар ёки ҳарфлар 
бирлашмаси ва ҳ.к. бўлиши мумкин. 
Товар белгисидан фойдаланиш ҳуқуқи, уларни рўйхатдан 
ўтказиш орқали амалга оширилади. 
Товар белгилари бутун дунёда қўлланилади ва ҳимоя қилинади. 
Товар белгилари ишлаб чиқарувчилар учун ҳам, янги 
маҳсулотни сотувчи ва харидори учун ҳам муҳим рол ўйнайди. 
Товар белгиси, мазкур товар учун ким масъул эканлигини 
кўрсатади. 
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, бир хил маҳсулот турли 
хил ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилиши ва турли 
хил савдо ташкилотлари томонидан сотилиши мумкин. Бунда ҳам 
ишлаб чиқарувчилар, ҳам савдо субъектлари ўз товар белгиларига 
эга бўлиши мумкин. Айнан товар белгиси, товарни танлашда асос 
бўлиб хизмат қилади. Агарда харидор хариддан қониқиш ҳосил 
қилган бўлса, кейинчалик у товар белгисига қараб иш кўради. 
Товар белгиси қуйидаги вазифаларни бажаради: 
• товарни танлашда асос бўлади; 
• товарнинг тегишли сифатда эканлигини кўрсатади; 
• 
товарни 
бошқа 
ишлаб 
чиқарувчиларнинг 
ўхшаш 
товарларидан ажратиб туради; 


205
• товарни келиб чиқиш манбаини кўрсатади, чунки товар 
белгиларининг эгалари тўғрисидаги ахборот Патент ташкилотида 
рўйхатга олинган товар белгилари реестрига киритилади; 
• товарларни реклама қилади, чунки ишлаб чиқарувчини 
истеъмолчиларга танитиш воситаси бўлади; 
• товар белгини тан олиниши орқали ишлаб чиқарувчи ёки 
савдо ташкилотига бозорда ўз ўрнини эгаллашга ёрдам беради. 
Товар белгиси номоддий активлар таркибига киради, 
лицензиявий битимлар предмети ва саноат мулкини ҳимоялаш 
объекти (интеллектуал мулкнинг таркибий қисми бўлади) 
ҳисобланади. 
Инновациявий фаолиятнинг натижаси бўлиб «ноу-хау» 
(«биламан қандай») ҳисобланади. «Ноу-хау» - техник, иқтисодий, 
маъмурий, молиявий ёки бошқа характердаги маълумотларни ўз 
ичига олган, тўлиқ ёки қисман сир бўлган билимлар, тажриба ва 
кўникмалардир. «Ноу-хау»дан фойдаланиш ҳуқуқи муайян 
устуворлик ва тижорат фойдасини таъминлайди. 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish