4
КИРИШ
Ҳурматли талаба!
Ўзбекистоннинг мустақиллик йиллари давомида жамиятимиз хаѐтида
жуда кўп ўзгаришлар содир бўлди. Бугунги кунда иқтисодиѐт,
телекоммуникация сохасида, ахборот тармоқлари олдида
турган вазифалар ва
мақсадлар тубдан ўзгарди.
Ўзбекистонда макро иқтисодиѐт ва молиявий барқарорлик ўрнатилди,
иқтисодиѐтнинг самарадор етакчиси сифатида олинган телекоммуникация
сохасида такомиллаштириш ва техник жихатдан қайта қуриш ишлари амалга
оширилмоқда. Ушбу сохани янада ривожлантириш учун зарур бўлган
барча
шартŔшароитлар яратилган. Жахон ахборот Ŕ телекоммуникация майдонида
интеграциялаш ишлари амалга ошириляпти.
Республикада глобал ахборот тизимлари ва технологияларининг кенг
қамровли миллий ахборот тизимига киришни шакллантиришга алохида
эътибор қаратилган, бу эса ўз навбатида XXI асрда мамлакатнинг ўсишида
хал қилувчи вазифа хисобланади.
Маълумот узатиш миллий тармоғининг ривожланиши давом этмоқда.
Умумий фойдаланишга мўлжалланган телефон тармоғини такомиллаштириш
ва қайта таъминлаш
ишлари амалга ошириляпти, шунингдек ахборот
ресурслари шакллантирилмоқда, электрон хужжатлардан фойдаланиш,
электрон тижорат, масофадан маълумотларни бошқариш,
мультимедия,
телеконференция, IP Ŕ телефонлаштириш каби хизматларни ўз ичига олган
замонавий ва истиқболли телекоммуникация хизматлари доираси
кенгаймоқда.
Ўзбекистон Республикасининг кўплаб халқ хўжалиги
сохаларида
ѐппасига замонавий ахборот технологияларини йўлга қўйиш ишлари амалга
оширилмоқда. Кўплаб хорижий ваколатхоналар, қўшма
корхоналар ва
фирмаларнинг очилиши мустақил давлатимизнинг телекоммуникация
сохасини
зудлик
билан
ривожланишининг
яққол
далилидир.
Телекоммуникацияни бундан хам ривожлантириш,
тез суръатда иш олиб
бориш шароитларини яхшилаш учун сифатли технологияларни қўллаш,
замонавий телекоммуникация воситаларига асосланган алоқа тармоғини
яратиш ва унда жахон андозалари даражасидаги сифатли хизматларга эга
бўлиш учун Республикамизда барча шароитлар яратилмоқда.
Замонавий
технологияларнинг
ютуқлари.
жамиятни
компьютерлаштириш хисобига, хозирги кунда хаѐтимизнинг барча
сохаларида ўзгаришлар содир бўлмоқда.
Бугунги кунда глобал компьютер тармоғи кўплаб бирлашган
корпоратив ва локал тармоқларни ташкил қилади. Шунга қарамасдан алоқа
сохасида ишловчи барча мутахассисларга маълумки охирги пайтда
ахборотнинг
узатиш хажмининг ошиши, мавжуд бўлган имкониятли
каналларнинг ўзатувчанлик қобилиятининг етишмаслигига олиб келмоқда.
Бу асосан интернет, видио, видеоконференция электрон почта ва бошқа
хизматларни пайдо бўлиши билан боғлиқ. Корпоратив тармоқларда бу
5
муаммоларни юқори частотали узатиш каналларини арендага бериш йўли
билан хал қилиш мумкин, лекин хонадон
секторида ва кичик бизнес
секторида бу муаммоларни хал қилиш қийинлашади. Бундай муаммоларни
хал қилишда хозирги пайтда нафақат глобал телекоммуникация
тармоқларида, балки абонент линияларида хам янги технологияларни қўллаш
йўлга қўйилмоқда.
Юқоридагиларни назарда тутган ҳолда ҳозирги кунда юртимизда алоқа
соҳасига оид қуйидаги қонунлар қабул қилинган:
1. “Алоқа тўғрисида”ги Ўзбекиcтон Республикасининг қонуни 1992 йил
қабул қилинган, 15 моддадан иборат.1
2. "Ахборотлаштириш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонуни
11 декабр 2003 йил қабул қилинган, 23 моддадан иборат.
3. "Электрон тижорат тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонуни
29.04.2004 йил қабул қилинган, 14 моддадан иборат.
4. "Почта алоқаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни
31.08.2000 йил қабул қилинган, 31 моддадан иборат.
5. "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида" ги
Ўзбекистон Республикаси қонуни 1993 йил 28 декабрь йил қабул
қилинган, 23 моддадан иборат.
6. "Телекоммуникациялар тўғрисида" ги Ўзбекистон
Республикаси
қонуни 20.08.1999 йил қабул қилинган, 28 моддадан иборат.
7. "Компьютерлаштиришни
янада
ривожлантириш
ва
ахборот-
коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори
06.06.2002 йил қабул қилинган.
8. "Электрон рақамли имзо тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси
қонуни ..... йил қабул қилинган, 22 моддадан иборат.
9.
"Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида тўғрисида" ги Ўзбекистон
Республикаси қонуни ....... йил қабул қилинган, 22 моддадан иборат.
10. "Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни
28.12.1993 йил қабул қилинган, 21 моддадан иборат.
Юқоридагиларни хисобга олган холда ушбу маърузалар матнида, алоқа
тармоқларида
қўлланиладиган
аналог
ва
замонавий
рақамли
телекоммуникация узатиш тизимлари хақида тушунчалар берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: