11
радиолинияли бўлиши мумкин.
Симли узатиш линияси деб, электромагнит
сигналларни
узлуксиз
йўналтирувчи
мухит
бўйлаб
тарқалишини
таъминловчи линияга айтилади. Симли линияга хаво алоқа линиялари,
кабелли линиялар (электрик ѐки ѐруғлик ўтказувчи), тўлқин ўтказгичлар ва
шунга ўхшаганлар киради. Радиолинияларда хабарлар очиқ мухитда,
радиотўлқинлар орқали узатилади. Ердаги радиореле линияларида
дециметрли ва қисқа тўлқинлар қўлланилади, сигналларни ретрансляция
қилиш эса ердаги қабул қилиб узатувчи станциялар орқали амалга ошади.
Фазовий алоқа тизимларида ретрансляциялаш станциялари сунъий ер
йўлдошларида жойлаштирилади. Электр алоқа тизимларининг энг катта ва
энг қиммат қисмини узатиш линиялари (мис симларидан иборат бўлган )
ташкил қилади. Симли линияларни, битта электрик сигнални узатиш учун
мўлжалланган, симлар йиғиндисидан иборат бўлган алоқа занжири деб фараз
қилиш мумкин. Агар алоқа линияси сифатида радио линиялар қўлланилса,
унда ствол тушунчасидан фойдаланилади.
N-каналли алоқа тизими деб, битта алоқа занжири орқали бир вақтда
ва бир-бирисига боғлиқ бўлмаган холда, хабарларни N манбадан N
талабгорга узатишни таъминловчи техник қурилмалар йиғиндисига
айтилади. N каналли алоқа тизимининг узатгичига N хабар манбасидан
бирламчи сигналлар тушади. Бу сигналлар махсус қайта ишланади ва алоқа
занжирининг киришига тушувчи умумий гурухли сигналга бирлаштирилади.
Тизимнинг қабул қилувчи қисмида гурухли сигналлардан, берилган
ахборотга мос ва N талабгорга берилувчи алохида каналларнинг шахсий
сигналлари ажратиб олинади. Бундай узатиш тизимлари
кўп каналли деб
аталади.
Сигналлар алоқа линияси орқали ўтганда ўзининг энергиясини
йўқотади
(сўнади),
техник
қурилмалар
такомиллашмаганлиги
(характеристикалар ноидеаллиги) туфайли бузилади, бундан ташқари унга
яна шовқин (халақитлар) таъсир қилади. Бунинг учун узатиш тизими қабул
қилувчи қисмда сигнални шундай ажратиши керакки, бузилиш ва шовқинлар
бўлишидан қатъий назар хабар белгиланган аниқликда қайта тиклансин.
Узатиш тизими (УТ) узатиладиган ахборотларни юқори сифатли даражада
узатишдан ташқари узоқ масофаларга алоқани ташкил қилганда уларнинг
ишончлилигини хам таъминлаши лозим. Кўп каналли алоқа техникасининг
асосий вазифаларидан бири юқори иқтисодий самарадорликка, (масалан: 1
км алоқа каналидан фойдаланиш ва ташкил қилишни нархини бахолаш
орқали) эришишдан иборат. Шундай қилиб, кўп каналли алоқа
техникасининг ривожланиши, талаб қилинган каналлар сони, сифатини,
ишончлилигини, самарадорлигини ва алоқа масофасини таъминловчи узатиш
тизимларини яратилишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: