Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Телекоммуникация Технологиялари Факультети Телекоммуникация Узатиш Тизимлари кафедраси


Частоталарни кўп марта ўзгартириш принципи



Download 1,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#114788
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   60
Bog'liq
uzl телекоммуникация узатиш тизимлари

 Частоталарни кўп марта ўзгартириш принципи 
Каналлари частота бўйича ажратилган кўп каналли узатиш 
тизимларининг аппаратураларини тузишда частоталарни кўп марта 
ўзгартириш усули қўлланилади. Бунинг маъноси шундан иборатки, 
Бошланғич сигналлар линияга узатилишидан олдин частоталар шкаласи 
бўйича бир неча марта ўзгартирилади қабул қилувчи қисмда эса тескари 
жараѐн амалга ошади. Кўп марта ўзгартириш оддий ва арзон филтрларни, ҳар 
хил каналлар сонига эга бўлган узатиш тизимларининг стандарт 
қурилмаларини ва линиянинг оралиқ частотасидан унумли фойдаланиш 
имконини беради.
КЧБА УТлари шахсий ва гурухли усулда тузилиши мумкин. Шахсий 
усулда қурилганда ўзгартиргичлар, филтрлар, кучайтиргичлар ва бошқа 
қурилмалар ҳар бир канал учун алоҳида ва ҳар бир охирги ва оралиқ 
станцияларда каналлар сонига боғлиқ ҳолда шунча марта такрорланади. 
Агар ҳар бир канал учун охирги аппаратураларнинг қурилмалари 
алоҳида ва оралиқ аппаратураларнинг қурилмалари эса барча каналлар учун 
умумий бўлса, бундай усулга гурухли дейилади. 


49 
Ҳозирги пайтда узатиш тизимларини шахсий усулда тузиш усули 
узатиш масофасининг чэгараланганлиги ва каналлар сони камлиги туфайли 
қўлланилмайди. Чунки каналнинг оралиқ филтлари нафақат охирги, балки 
ҳар бир оралиқ станцияларда ҳам қўлланилади. Шунинг учун оралиқ 
станцияларнинг сони ошиши билан каналнинг оралиқ частотасини самарали 
узатиш оралиғи кичраяди, бу эса оралиқ станцияларни ва узатиш масофасини 
чэгараланишига олиб келади. Бундан ташқари ҳар бир оралиқ станция учун 
бир хил характеристикаларга эга бўлган филтрларни қўллаш қийинчилик 
туғдиради ва аппаратураларни ҳажмини катталашишига ва нархини ошишига 
олиб келади. Юқоридаги камчиликларни назарда тутган ҳолда, каналлари 
частота бўйича ажратилган кўп каналли узатиш тизимлари гуруҳли усулда 
тузилади. Кўп каналли узатиш тизимларининг гуруҳли усулда тузилиш 
схемаси 3.4-расмда кўрсатилган.
3.4-расм. Кўп каналли узатиш тизимларининг гуруҳли усулда тузилиши 
3
-оғ
он
али
ў
зга
рти
ри
ш





















n
2
n
2
n
2



n
3
n
3
Узатиш линияси 
Б
ошла
нғ
ич
с
игн
ал
Ў
зга
рти
ри
шн
ин
г 1ч
и 
поғ
он
ас
и 
n
1
к
ан
ал 
си
гн
аллари
2
-п
оғ
он
али
ўз
га
рт
ири
ш
n
1
n
2
ка
на
л 
си
гн
аллари
n
4
4
-п
оғ
он
али
ў
зга
рт
ири
ш
n
1
,n

n
3
к
ан
ал 
си
гн
аллари
n
1
н 


3
к
ан
ал 
си
гн
аллари
Л
ин
ия
с
игналига
ў
зг
арти
рув
чи 
қурилм
а 


50 
Бирламчи поғона (шахсий ўзгартирувчи поғона)да n канал 
гурухли.сигналларга айланган ҳолда бир-бирини беркитмайдиган оралиқ 
частоталарда жойлашган n
1
канал сигналларига ўзгаради. Иккинчи ва қолган 
поғона ўзгартиришлар гуруҳли ҳисобланади. n

канал сигналларининг бир 
хил оралиқ частоталари, n

иккинчи поғонада n
1
, n
2
умумий гуруҳли канал 
сигналларига ўзгартирилади. Кейинги ўзгартириш поғонасида n
1
, n
2
, n

гуруҳли канал сигналларининг бир хил оралиқ частоталарини н
3
га кўчирган 
ҳолда бир-бирини беркитмайдиган ҳолда n
1
,n
2
,n
3
канал сигналларига 
ўзгарадиn

канал сигналларидан ҳосил бўлган гуруҳга бирламчи, n

бирламчи 
гуруҳлари бирлаштирилган гуруҳга иккиламчи (n
1
,n
2
), n

ни бирлаштириш 
йўли билан олинган n
1
,n
2
,n

канал сигналларига учламчи гуруҳлар дейилади. 
Жуда кўп каналлар сонига эга бўлган узатиш тизимларининг 
аппаратураларини тузишда тўртламчи ва бешламчи гуруҳ каналларидан 
фойдаланилади, ҳамда гуруҳли қурилмаларнинг йиғиндиси асосий 

Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish