Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Телекоммуникация Технологиялари Факультети Телекоммуникация Узатиш Тизимлари кафедраси



Download 1,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#114788
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   60
Bog'liq
uzl телекоммуникация узатиш тизимлари

 
 
 


35 
Узатиш каналлари ва уларнинг характеристикалари, меъѐрлари 
 
Кўп каналли узатиш тизим (ККУТ)ларининг каналлари бўйича 
узатилувчи сигналлар линиядан ўтганда айрим сабабларга кўра бузилади ва 
унга яна шовқин таясир қилади. Каналнинг сифати нуқтаи назаридан 
бузилишлар белгиланган миқдордан ошиб кетмаслиги учун каналнинг 
электрик характеристикаларини меъѐрлаштириш зарур. ТЧ каналнинг 
характеристикаларини мейѐрлаштиришда каналнинг узунлиги, транзит 
уланишлар, бундан ташқари товуш частотали каналлардан бошқа турдаги 
ахборотларни узатишда фойдаланиш мумкинлигини іам іисобга олиш зарур. 
ТЧ каналнинг энг асосий характеристикаларидан бири қолдиқ сўниш 
іисобланади. У вақт бўйича доимий қолмайди. Шунинг учун қолдиқ сўнишни 
номинал қийматидан ташқари, 800 Гц ли частотада мумкин бўлган 
номўтадиллиги іам мейѐрлаштирилади. Қолдиқ сўниш деб, каналда берилган 
частотадаги іамма сўнишлар ( а) йиғиндисидан, іамма кучайишлар (
S

йиғиндисидан айирмаси орқали аниқланувчи ишчи сўнишга айтилади.
а
қолд
аS 
Каналдаги кириш ва чиқиш қаршиликларни назарда тутган іолда 
қолдиқ сўнишни каналнинг киришидаги ва чиқишидаги узатиш сатхларинг 
фарқи орқали іам аниқлаш мумкин: 
а
қолд

кир

чиқ 

кир 
Ŕканалнинг киршидаги узатиш сатхи 
Р
чиқ 
Ŕканалнинг чиқшидаги узатиш сатхи) 
Р
кир
=0 эканлиги хисобга олинса Р
чиқ
=-а
қолд
Қолдиқ сўниш 800 Гц ли частотада меъѐрлаштирилади. Каналнинг 
икки симли қисми учун қолдиқ сўниш: а
қолд
=7 дБ, каналнинг 4 симли қисми 
учун қолдиқ сўниш а
қолд
=-17 дБ га тенг. Қолдиқ сўнишни меъѐрдан оғиши 
(800 Гц ли часттотада) одиий ТЧ канал учун (яъни транзит уланишларсиз) 1 
дБ дан ошмаслиги лозим. Қолдиқ сўнишни меъѐрдан ошиши сигнал сатхини 
пасайишига олиб келади ва сигналга таъсир қилувчи шовқинларнинг сатіи 
ошади. Қолдиқ сўнишнинг меъѐрдан пасайиши эса, ночизиқли бузилишларни 
юзага келишига сабаб бўлади, қўшимча гармоникалар туфайли каналлараро 
бир-бирига ўтишлар ҳосил бўлади. 
Қолдиқ сўнишнинг частотага боғланиши каналнинг амплитуда-
частотавий характеристикаси (АЧХ) дейилади. Агар бу боғланиш ТЧ 
каналнинг 0,3...3,4 кГц частота оралиғида доимий бўлса, унда каналда 
амплитуда - частотавий бузилишлар АЧБ бўлмайди. ТЧ каналнинг частота 
оралиғида қолдиқ сўнишнинг частотага боғлиқ бўлмаган характеристикасини 
амалга оширишни иложи йўқ. Бунга жуда кўп омиллар таъсир қилади, 
биринчи 
навбатда 
кучайтиргичларнинг, 
трансформаторларнинг, 
фильтрларнинг (айниқса каналнинг оралиқ фильтрлари) реал АЧХси. 


36 
Шунинг учун қолдиқ сўнишнинг қиймати ҳар хил частоталарда турлича. 
Шунга қарамасдан, АЧБ лар мумкин бўлган қийматдан ошиб кетмаслиги 
учун ТЧ каналнинг таклиф қилинган АЧХ ни қўллаш мақсадга мувофиқдир. 
Кетма-кет уланган оддий ТЧ каналларнинг сонига боғлиқ ҳолда қолдиқ 
сўниш (а
қолд
) қийматининг ошиши ва камайиши ўзгаради, чунки алоҳида 
оддий товуш частотали каналлар учун АЧБ йиғилади. 
Битта ва ўн иккита кетма - кет уланган оддий ТЧ каналлар учун 800 Гц 
ли частотада қолдиқ сўнишни номинал қийматдан оғишини меъѐрлаштириш 
қийматлари 2.8-а,б расмларда кўрсатилган. Пастки чегара, икки томонлама 
каналларни ташкил қилганда узатилаѐтган бирорта частотада генерация 
юзага келмаслик шартига биноан танланган. Юқоридаги погғонасимон 
чегара, текширишлар натижасида канал бўйлаб телефон сигналлари 
узатилганда мумкин бўлган АЧБ учун олинган. Реал ТЧ каналлардан қолдиқ 
сўниш оғишини частотавий боғланиши, меъѐрланадиган чегарадан чиқмаган 
ҳолда кетма-кет ўзгариши лозим. Канал олиб келадиган фазалар сурилишини 
частотага боғланиши каналнинг фаза частотавий характеристикаси (ФЧХ) 
дейилади. 
2.8. а,б-расм. Каналнинг АЧХ сини меъѐри. 
Реал ТЧ каналларда ФЧХ идеалдан фарқ қилади, яъни уларда ФЧБ 
(фазачастотавий бузилишлар) мавжуд, одатда бу бузилишлар, ТЧ каналнинг 
частота оралиғидаги гуруҳли ўтиш вақтининг нотекислик қиймати билан 
баҳоланади. Фазочастотавий бузилишлар дискрет ахборотларни узатишда 
(хатолик эҳтимоллигини ошиши туфайли) сезиларли даражада таъсир 
қилади. Телефон сигналларни узатишда ФЧБ лар гуруҳли ўтиш вақтининг 
нотекислилиги туфайли овозларнинг алоҳида компонентларда вақт бўйича 
0,3 0,4 0,6 2,4 3,0 3,4 f, кГц 
0,3 0,4 0,6 2,4 3,0 3,4 f, кГц 
1,4 
0,8 
0,6 

-0,6 
∆ а
šолд,
дБ 
8,7 
4,3 
2,2 

-2,2 
∆ а
šолд,
дБ 
а) 
б) 


37 
сезиларли сурилиш ҳосил қилиши мумкин. Бу каттагина ФЧБ ларни юзага 
келтиради. Шунинг учун ТЧ каналларда гуруҳли ўтиш вақтнинг мумкин 
бўлган нотекислилиги, дискрет ахборот сигналларини бузилишсиз узатиш 
талабини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Сигналнинг гуруҳли ўтиш 
вақтининг мумкин бўлган оғиш қийматлари 400...3000 Гц гача ҳар қандай 
частота оралиғида 1900 Гц частотага нисбатан меъѐрлаш-тирилади. 2500 км 
узунликдаги оддий ТЧ канал учун гурухли ўтиш вақтининг мумкин бўлган 
нотекислилик қиймати. Шуниям айтиш лозимки, бу меъѐр фазаларни 
созловчи қурилмалар қўлланилмаганда, сигналларни қайта ишлаш жараѐни 
талаб қилинган узатиш тезлиги билан таъминлай олмайди. Шунинг учун 
сигналнинг гуруҳли ўтиш вақтини ҳақиқий қиймати меъѐрланади. Унинг 
магистрал тармоқдаги энг узоқ пунктлари орасидаги (ТЧ канал) максимал 
қиймати 90 мс дан катта бўлмаслиги лозим. Ночизиқли бузилишлар ТЧ 
каналлар таркибидаги ночизиқли қурилмалар туфайли юзага келади. Улар 
узатиладиган сигнални шаклини бузади. Спектри нуқтаси назаридан 
бошланғич сигнал таркибида бўлмаган янги ташкил топувчиларни юзага 
келтиради. 
Каналнинг ночизиқлилик даражаси маълум бир частоталардаги канал 
қолдиқ сўнишининг киришдаги сигнал сатхига боғланиши деб фараз қилувчи 
амплитудавий характеристика билан баҳоланади 2.9-расмда кўрсатилган. 
2.9-расм. Каналнинг фаза частота характеристикаси. 
Киришдаги сигнал сатҳи -18 дан +3,5 дБ оралиқда ўзгарганда, 0,3...3,4 
кГц частота диапазонида оддий ТЧ каналнинг қолдиқ сўниши 0,3 дБ 
аниқликда доимий қолса, ночизиқли бузилишлар мумкин бўлган қийматдан 
ошмайди. Кириш сатҳлари 9 ва 20 дБ да қолдиқ сўниш 1,7 ва 8 дБ дан кам 
бўлмаган ҳолда ошиши мумкин (2.10-расм). 
0,3 1,9 3,4




t, мс 
F, кГц 


38 
2.10-расм. ТЧ каналнинг амплитудавий характеристикаси (АХ). 
3,5 дБ дан юқори сатҳларда талаб қилинган характеристикани таъминлаш 
учун канал киришига махсус қурилмалар, катта амплитуда чегаралагичлар 
уланади. Улар шундай мўлжалланганки, 3,5 дБ дан паст сатхда, қурилма 
олиб келадиган сўниш кам, ундан юқорида эса катта бўлиши лозим. Бундан 
катта амплитудали чегаралагичларни каналга уланиши гуруҳли трактнинг 
қурилмаларни ишини енгиллаш ишга мўлжалланган. Чунки кириш сатхида 
энг юқори чегарада, унинг юкламаси ошади.
Ночизиқли бузилишлар ночизиқли бузилиш коэффициенти орқали 
баҳоланади: 
...
...
2
3
2
2
2
1
2
4
2
3
2
2
б
н,
U
U
U
U
U
U
K

ѐки ночизиқлиликни сўниши 
б
н
н
К
а
.
1
lg
20

Бу ерда: U
1
-асосий частотанинг кучланиш амплитудаси; U
2
U
3
U
n
- мос 
келувчи гармоникаларни кучланишини амплитудаси. Оддий ТЧ канал учун 
ночизиқли бузилишлар 1,5% дан кам бўлиши лозим. Агар оддий ТЧ каналлар 
сони n бўлса, унда ночизиқли бузилиш коэффициенти 1,5%√n % дан 
ошмаслиги зарур. Канал ва трактлардаги мумкин бўлган шовқин қиймати 
алоқа каналини узунлигига боғлиқ. Чунки алоқа масофаси ошиши билан 
шовқинлар ҳам оша боради. 2500 км узунликдаги канал учун псофометрик 
шовқин қуввати 10000 пиковатт (пВТ) дан ошмаслиги лозим. (-50дБҚо). 
Шундан 25% ни спектрларини ўзгартирувчи қурилмалар, 75% ни линия 
тракти ҳосил қилади. Шундай қилиб, ТЧ каналнинг линия трактида юзага 
келувчи шовқин қуввати 1 км узунлик учун 3 пВт псофдан ошмаслиги лозим. 
Ҳалқаро ТЧ каналлар учун эса 1,5 пВт псофдан ошмайди.

Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish