Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Телекоммуникация Технологиялари Факультети Телекоммуникация Узатиш Тизимлари кафедраси



Download 1,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#114788
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   60
Bog'liq
uzl телекоммуникация узатиш тизимлари

Телевизион сигналлар 
Бирламчи телевизион сигнал электрон ѐйилиш усули билан оптик 
тасвирни видеосигнал ѐки ѐруғлик сигналига ўзгартириб берадиган 
узатувчи телевизион трубканинг ѐювчи нури ѐрдамида ҳосил қилинади. 


27 
Ҳаракатчан тасвир бир-бири билан алмашинувчи кадрлар-оний 
фотография кўринишида узатилади. Шуни ҳам айтиш керакки, текис ҳаракат 
эффектини ҳосил қилиш учун 1 секундда Z
к
=25 та кадр узатилиши керак. 
Ҳар бир кадр сатрларга ажралади, уларнинг сони белгиланган стандартлар 
билан аниқланади. Кенг кўламда тарқалган стандартда ҳар бир кадр Z
С
= 625 
та сатрга ажралади. Қабул қилувчи телевизион трубка экрани (кинескоп)да 
кадрлар алмашинуви сезилмайдиган (милтилламайдиган) бўлиши учун 
тасвирлар сони 1 секундда 50 та кадрдан кам бЎлмаслиги керак. Бу эса 
ѐйилиш тезлигини оширишни талаб қилади, бу ўз навбатида телевизион 
сигналларни шакллантириш ва узатиш ускунасини мураккаблаштиради. Шу 
сабабли мумкин бўлган милтиллашларни йўқотиш учун ҳар бир кадр икки 
босқичда узатилади: дастлаб тоқ, сўнгра жуфт сатрлар узатилади. Натижада 
кинескоп экранида майдонлар ѐки ярим кадрлар деб аталувчи икки 
тасвирдан иборат кадр ҳосил бўлади. Ярим кадрлар сони 1 секундда 50 тани 
ташкил қилганлиги учун тасвирлар алмашинуви сезилмайдиган бЎлиб 
қолади, шу сабабли милтилламайдиган тасвир ҳосил бўлади. Кўриш 
ҳолатининг бир муддатга сақланиб қолишлиги (инерционлиги) туфайли 1 
секундда 50 та ярим кадрларни узатиш яхлит ҳаракатланувчи тасвир 
кўринишида идрок қилинади. 
Кадрлар ва сатрларнинг алмашинуви вақтида қабул қилувчи 
трубканинг ѐювчи нури ўчириб қўйилиши керак. Шу сабабли трубканинг 
бошқарув электродига видеосигналнинг қора майдон узатилаѐтган пайтдаги 
кучланишига тенг кучланиш берилади. Бунинг учун узатувчи телевизион 
камера сигналнинг нурнинг тескари юриш вақтидаги кучланишини 
видеосигналнинг қора майдон узатилаѐтган пайтдаги кучланишига тенг 
бЎлган қийматигача етказадиган қурилмалар билан такомиллаштирилади. 
Бунда ҳосил бўладиган кучланиш импульсларини Ўчирувчи импульслар 
дейилади.
Узатувчи ва қабул қилувчи телевизион трубкаларнинг ѐювчи нурлари 
синхрон ва синфаз ҳаракат қилиши керак. Бунинг учун телевизион 
сигналнинг узаткичидан унинг қабул қилгичига синхронловчи импульслар 
узатилади: нурни бир сатрнинг охиридан кейинги сатрнинг бошланиш 
жойига Ўтиш пайтида сатрни синхронловчи импульслар, ҳар бир кадр 
(ярим кадр)нинг охиридан бошқасининг бошланиш жойига Ўтиш пайтида 
эса кадрни синхронловчи импульслар узатилади. Синхроимпульслар 
тасвирга халақит бермасликлари учун улар кинескоп нури Ўчирилган, яъни 
Ўчирувчи импульслар узатилаѐтган пайтда узатилади. 
Қабул қилгичда синхронловчи ва ўчирувчи импульсларга тақсимлаш 
даража 
бўйича 
амалга 
оширилади: 
агар 
ўчирувчи 
импульслар 
видеосигналнинг қора майдон узатилаѐтган пайтдаги даражасига тенг 
даража билан узатилса, синхроимпульслар эса видеосигналнинг «қораданда 
қорароқ» майдон узатилаѐтган пайтда ҳосил бўлиши мумкин бўлган 
даражасига тенг даража билан узатилади. 
Телевизион сигнални шакллантиришнинг умумий тузилиш схемаси 
2.3-расмда келтирилган, бу ерда қуйидаги белгилашлар қабул қилинган;


28 
СЁГ Ŕ узатувчи ва қабул қилувчи телевизион трубкаларнинг сатрни 
ѐйиш генератори ва КЁГ Ŕ кадрни ѐйиш генератори; ССИГ Ŕ сатр синхро-
импульслари генератори; КСИГ Ŕ кадр синхроимпульслари генератори; ТБГ 
Ŕ топшириқ берувчи генератор; СЎИГ Ŕ сатрни Ўчирувчи импульсли 
генератор; КСИГ - кадрни Ўчирувчи импульсли генератор; ВК Ŕ узатиш 
тракти ва қабул қилиш трактининг видеокучайтиргичи; Уз - телевизион 
сигналлар ва товушни узатиб борувчи сигналларнинг узаткичи; ТСУ - 
узатиш тракти ва қабул қилиш трактининг товушни узатиб борувчи 
сигналларни шакллантириш ускунаси; УК- узатиш канали; Қаб Ŕ телевизион 
сигналлар ва товушни узатиб борувчи сигналларни қабул қилгич;
СИС Ŕ синхроимпульслар селектори. 

2.3-расм. Телевизион сигнални шакллантиришнинг умумий 
тузилиш схемаси 
 
Шундай қилиб, телевизион канал узаткичининг киришига келиб 
тушадиган бирламчи телевизион сигнал узлуксиз Ўзгарувчи амплитуда 
(кучланиш)ли импульслар кетма-кетлигини ифодалайди. Бу импульслар 
сатрнинг Ғ
с
=Z
к
·Z
с
=25·625=15625 Гц такрорланиш частотаси билан 
такрорланади, битта сатрнинг узатилиш вақти эса 1/Ғ
с

с
=64 мкс га тенг. 
Улар ўртасидаги оралиқларда ўзгармас амплитудали сатрни ва кадрни 
синхронловчи импульслар узатилади.
Бирламчи телевизион сигнал спектрининг кенглиги қуйидаги йўсинда 
аниқланиши мумкин: спектрнинг максимал частотаси тасвирнинг 
алмашинувчи оқ ва қора квадрат элементларини узатишга тўғри келади. 
Элементларнинг вертикал ўлчами сатрнинг ўлчами билан аниқланади. Кадр 
кенглигининг унинг баландлигига нисбатан 4/3 га тенглигини ҳисобга олган 
ҳолда, бир сатрда мавжуд бўлган М элементларнинг сонини аниқлаш қийин 
эмас, у М=(4/3)·Z
2
с 
га тенг. 1секундда 25 та кадр (тасвирнинг навбатма-
навбат жуфт ва тоқ сатрларидан ташкил топган 50 та ярим кадр)нинг 
узатилиши ҳисобга олинса, 1 секундда узатилаѐтган элементларнинг умумий 
Узатувчи 
трубка 
ВК 
Уз 
УК 
Қаб 
ВК 
ТС
У 
ТСУ 
СЁГ
КЁГ
СИС 
СЁГ 
КЁГ 
ССИ
Г
Г
КСИГ 
ТБГ 
СŒИГ 
КŒИГ 
Кинескоп 


29 
сони 25 М га тенг бўлади. Демак, битта элементнинг узатилиш вақти 
=1/25М=3/4(4625
2
·25)=0,083 мкс га тенг бўлади. Телевизион сигнал 
спектрининг максимал частотаси Ғ
макс
=1/2r=1/2·0,083·10
-8
=6 МГц га тенг. 
Шундай қилиб, телевизион спектрнинг пастки чегаравий частотасини 50 Гц 
га тенг (ярим кадрларнинг алмашиниш частотаси), деб фараз қилиб, товушни 
узатиб борувчи сигналларни узатишни ҳисобга олган ҳолда, телевизион 
сигнал спектрининг умумий кенглигини 50 Гц ... 6 МГц, деб қабул 
қилинади. 
Телевизион сигналнинг энергетик спектри дискрет хусусиятга эга 
бўлиб, унинг энергиясининг максимумлари nF
c
сатр частоталарининг 
гармоникалари (n=1,2,3,..) яқинида тўпланган. Бироқ амалда ѐруғлик 
сигналларининг барча энергияси 0 ... 1,5 МГц гача диапазонда тўпланган. 
Видеосигналнинг бундай ўзига хослигидан 50 Гц дан 1,2...1,5 МГц гача 
частоталар 
оралиғида 
қуриладиган 
видеотелефон 
алоқа 
ташкил 
қилинаѐтганда фойдаланилади.
Ёруғлик сигналларининг халақитдан ҳимояланганлиги 48 дБ дан кичик 
бЎлмаслиги керак. Телевизион сигналнинг ѐритилганлик градацияларининг 
сони тахминан k=100 га тенг ва (10) формулага биноан, видеосигналнинг 

Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish