Ooppp[[[[[[[[[[‘


Абу Али ибн Сино (980-1037)



Download 0,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/110
Sana22.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#114213
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   110
Bog'liq
etika estetika manti maruza matn

Абу Али ибн Сино (980-1037) ўзининг эстетик қарашларида эстетика 
билан ахлоқ муаммоларини бир-бирига узвий боғлайди. У ―Китоб уш-шифо‖ 
асарида мусиқанинг эстетик хусусияти ҳақида сўз юритиб, унинг ахлоқий 
тарбиядаги аҳамиятига, шеъриятнинг кишиларга гўзал фазилатлар сингдириши 
имкониятларига тўхталиб ўтади. Ёшларни тарбиялаш оила ва давлатнинг муҳим 
вазифаси, жамият тараққиѐти, ютуқлари маълумотли, маданиятли кишиларнинг 
ўсишига боғлиқ, ―барча билимларга эга нарсалар мукаммалликка мойилдир‖ 
дер экан, ―мукаммаллик‖ атамасида у инсоннинг ички гўзаллиги ва эзгуликка 
интилишини ифодалайди.
Ўрта Осиѐ Уйғониш даври мутафаккирлари ―Аллоҳ гўзал ва у гўзалликни 
яхши кўради‖ тамойилига амал қилганлар. Улар Аллоҳ гўзаллигини улуғлаб, 
диний эътиқод доирасида инсонпарварлик таълимотини яратдилар, диний 
эътиқодни инсон ақл-идроки кучи, инсон иродаси эркинлиги ғояси билан 
боғлаб талқин қилдилар. 


АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ BMM 
47 
Эстетик тафаккур XIV-XV асрларда янада ривожланди. Айниқса, Алишер 
Навоий ўз асарларида гўзалликни, санъатни юксак қадрлаб, санъат инсон 
маънавий олами, комил шахс бўлиб етишиши учун зарур эканлигини 
таъкидлайди. Унинг адабий-эстетик қарашлари ―Мажолис ун-нафоис‖, ―Мезон 
ул-авзон‖ ва ―Муфрадот‖ асарларида баѐн этилади. 
Навоий бадиий сўз санъатининг маърифий-тарбиявий, ҳиссий-руҳий 
аҳамиятини алоҳида таъкидлар экан, ижодкорларнинг ахлоқий қиѐфасига 
эътибор қаратади. Уларнинг камтарлик, ҳимматлилик, хуш-муомалалилик, 
саҳийлик каби фазилатларини таъкидлайди. 
―Мажолис ун-нафоис‖да машҳур созандалар, ҳофизлар ҳақида ҳам сўз 
юритилади. ―Мезон ул-авзон‖да туркий шеъриятнинг ѐзма ва оғзаки адабиѐт 
ҳамкорлигида юзага келган жанрлар (туюқ…), оғзаки адабиѐтнинг ѐзма 
адабиѐтга кириб бориши (ўлан-чангий, ѐр-ѐр, қўшиқ) масалаларига алоҳида 
тўхталади, халқ қўшиқларининг саккиз тури ҳақида маълумот беради: туюқ, 
чанги-туркий, арзуворий, муҳаббатнома, мустаҳзод ва бошқа. 
Навоийнинг адабий-эстетик қарашларида санъаткор инсон маънавий 
эҳтиѐжига, инсоф ва адолатнинг барқарор бўлишига хизмат қилиши, энг яхши 
инсоний фазилатларни тарғиб этиши, китобхон онги, ҳисси ва дидига таъсир 
кўрсатиши керак, деган ғоя илгари сурилади.
ХХ аср эстетик назариялари анъанавий қарашларга кам таянади. 
Интуитивизм А.Бергсон (1859-1941), Андре Мальро (1901-1976) бадиий 
ижоднинг норационал асосларига эътибори билан ажралиб туради.
Экзистенциализм Ж.П.Сартр (1905-1980), Альбер Камю (1913-1960) 
эстетикасида инсонга эътиборни, санъат феноменини инсон тақдири билан 
боғлаб қарашни кўришимиз мумкин.
Структурализм Роман Якобсон (1896--1982), Ролан Барт (1915-1980) 
санъат асарини таҳлил қилар эканлар структура, белги, элемент, функция 
тушунчаларини ишлатадилар. Масалан, структурализм тас-вирий санъат 
асарини ўрганар экан, унда геометрик композицияларни, гуруҳий ҳолатларни, 
тасвирланган шаклларни бир-бири билан ва асарнинг фони билан муносабатига 
эътибор қаратадилар.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish