қўллаб-қувватлаш
чораларини уз ичига олувчи француз ва дав
лат аралашуви нисбатан кам, асосан, кичик ва ўрта тадбиркорликни кўллаб-
кувватлашга эътибор қаратилаётган немис моделларини ажратиш мумкин.
ЕИда инқироздан кейинги иқтисодий тикланишнинг учта моделини
ажратиш мумкин.
1.
Ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиши содир бўлган, аммо унинг ўсиш
суръатлари тезда тикланган мамлакатлар. Ушбу мамлакатларга иктисодий
ўсшп инқирозгача бўлган даврга нисбатан барқарорлашган мамлакатлар
киради ва Евро ҳудудида бу моделга Г ермания мисол бўла олади.
6
Сидорова Б .
А. Антикризисны е программы в Г ер мании и Великобритании. //М еждународная экономика,
№ 4,2010. С.ЗО.
7 У ш а манба.
125
2. Рецессиядан кейин иқгисодий ўсшп суръатлари аввалги даражага
етган, аммо ишлаб чнқаришдаги йўқотишлар қайта тикланмаган мамла
катлар. Ушбу гуруҳга евро худудининг кўпчилик мамлакатлари киради.
3. Ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши чуқур бўлмаган, аммо узоқ
давом этган мамлакатлар. Бу мамлакатларда иқтисодий ўсиш қисқа
муддатда, тез суръатларда тикланмади ва аҳоли даромадлари инқирозгача
бўлган даврга нисбатан пастлигича қолди. Бу гуруҳга ЕИнинг Жанубий
Европа мамлакатлари киради ва уларда 2010 йилдан бошлаб қарз
муаммоси пайдо бўлди.
ЕИ мамлакатларида давлат молияси сектори инқироздан жиддий
зарар кўрди. 2008 йилгача давлатнинг ташқи қарзи евро ҳудудида
Франция,
Германия,
Португалия,
Грециядан
ташкари
барча
мамлакатларда -ЯИМга нисбатан пасайган
бўлишига карамасдан,
аксарият мамлакатларда бу кўрсаткич юқорлигича қолди. Таҳлиллар
Европа барқарорлик ва ўсиш пактида белгиланган давлат қарзининг
Я И М га нисбатан 60% ли кўрсаткичи 2010 йилда Эстония, Люксембург,
Польш а, Финляндия, Словакия ва Словениядагина бажарилганлигини
кўрсатмокда. ЕИ да 2008-2010 йилларда иқгисодий пасайишларнинг
олдини олиш, барқарорлаштириш дастурларининг иш га туширилиш и
сабабли давлат харажатларининг ортиши давлат қарзининг ўртача 23,3%
га ўсиш ига олиб келди.
ЕИ мамлакатларида давлат бюджета камомадининг ўсиши куйидаги
сабабларга кўра чуқурлашди: қўшимча давлат харажатларининг юзага
келиши, ялпи даромадпарнинг қисқариши ва ЯИМ ўсиш суръатларининг
пасайиши. Мисол учун Италияда суверен қарзлар ортиб, 2004—2006
йилларда давлат харажатлари икки бараварга ўсди.
7.4. Е вро худудивинг ривож лан иш и стиқболлари
Ягона Европа валютаси евродан фойдаланувчи Европа иктисодий ва
валюта итгифоқи (ЕИВИ) 1991 йил 1 январдан бошлаб фаолият юрита
бошлади ва унга
11
та мамлакат кирди.
2011
йилнинг июль ойидан
бошлаб эса унинг таркибида 17 мамлакат фаолият олиб боради: Австрия,
Бельгия,
Германия,
Греция, Ирландия,
Испания,
Италия, Кипр,
Люксембург, Мальта, Нидерландия, Португалия, Словакия, Словения,
Финляндия, Франция ва Эстония. ЕИнинг евро худудига кирмаган 10 та
мамлакатдан Буюк Британия ва Дания ЕВИ ташкил этилаётган вақтдаёқ
махсус протоколларда уш бу худудда қатнаш масликларини эълон
қилиш ган. Бош қа мамлакатлар ЕИ фаолияти тўғрисидаги шартномага
3
мувофиқ ягона Европа валю тасига ўтиш мажбуриятини олишган. Ушбу
8 Европа йтптф окн фаолияти тўгрисидаги шартпома Ьвропа ҳамжамнятггни туэиш тўтрисидагк
ш артноманннг янги таҳркри хисобланади, 2007 йил 13 декабрда Л иссабон шяртвомаси билан
тасдвкланган ва 2009 йил I декабрдан кучга кнрган.
126
қоида 2011 йил июль ҳолати бўйича Болгария, Венгрия, Латвия, Литва,
Польша, Руминия, Чехия, Ш вецияга жорий этилган. Бу мамлакатлар ЕИ
ҳужжатларида “ш артнома ш артлари қисман қўлланилмайдиган мам
лакатлар” сифатида келтирилади. Ш веция евро ҳудудида қатнашмас-
ликка қарор қилди ва Е И тавсиялари бўйича ўз миллий қонунчилигига
ўзгартиришлар киритмади.
Таҳлиллар кўрсатишича, ЕИВИ нафақат аъзо мамлакатлар ўртасида
савдо ҳажмининг ортишига, балки бу мамлакатлар ва валюта иттифоқига
аъзо бўлмаган мамлакатлар ўртасида ҳам ташқи савдонинг кенгайишига
олиб келди. Ушбу самара ишлаб чиқариш ҳажми ортиб бориши билан
ривожланаётган машинасозлик, кимё саноати каби тармоқларда яққол
намоён бўлмокда.
Евро худудига аъзо бўлишга даъвогар мамлакатлар иктисодиёти
куйидаги конвергенция кўрсаткичлари бўйича таҳлил қилинади:
- нархларнинг барқарорлиги — инфляциянинг ўртача даражаси йил
давомида евро худудига кирган, инфляция даражаси
паст учта
мамлакатдаги ўртача инфляция даражасидан 1,5 пункгдан юқори
бўлмаслиги лозим;
- давлат молиясининг барқарорлиги - Маастрихт шартномаси
бўйича консолидациялашган бюджет камомади ЯИМга нисбатан 3% дан,
жами давлат қарзи эса ЯИМ га нисбатан 60% дан ошмаслиги лозим;
- кам ид а икки йил валюта курслари механизмида (Exchane Rate
Mechanism II (ER M II)) қатнапгаши:
- конвергенциянинг номинал узоқ муддатли фоиз ставкаларида акс
этиш и - евро худудига кирган, инфляция даражаси паст учта мамлакатдаги
ўртача номинал фоиз ставкалардан
2
пункгга ошмаслиги лозим.
ERM П механизми миллий валютанинг еврога нисбатан асосий
паритетини тартибга солиш механизмини ўрнатишни тақозо этади.
Валюталар курси паритетдан 15% гача фарқпаниши мумкин. Мамла
катнинг евро худудига киришига қадар икки йилгача валюталарнинг
еврога нисбатан девальвация қилинишига йўл кўйилмайди. Ҳозирги вақтда
Латвия, Литва ва Дания ERM П механизми қатнашчилари ҳисобланилади.
2011 йил 1 январга қадар Эстония ҳам ERM П механизми қатнашчиси
ҳисобланган. ERM П механизми қатнашчилари учун валюта курсларининг
тебранишида амалдаги шартномаларда кўзда тутилган
қоидаларга
нисбатан торроқ йўлак белгиланган (7.4.1-жадвал).
2010
йил май ойида эълон қилинган конвергенция кўрсаткичлари
таҳлили кўрсатишича, Латвия, Чехия ва Эстония инфляция бўйича, Чехия
ва Ш веция узоқ муддатли фоиз ставкалари бўйича, Болгария, Литва,
Латвия, Польша, Руминия, Чехия, Ш веция ва Эстония давлат ташқи қарзи
бўйича меьёрий талабларни бажарган (7.4.2-жадвал).
127
Do'stlaringiz bilan baham: |