199 3 -
2002
2003
2004
2005
2006
2007
2008
2009
2010
Реал ЯИМ
0,8
1,4
2,7
1,9
2,0
2,4
-1 ,2
-6 ,3
4,0
Хусусий истеъмол
харажатлари
1.2
0,4
1,6
1,3
1,5
1,6
-0*7
-1 ,9
1,8
Давлат исгеьмоли
2,9
2,3
1,9
1,6
0,4
1,5
0,5
3,0
2,2
Асосий катштаяни
ялпи жамғариш
-1 .2
-0 ,5
1,4
3,1
0,5
-1 ,2
-3 ,6
11,7
-0 ,2
Ички талаб
0,8
0,5
1,6
1.9
1,1
1,0
-1,1
-3 ,4
1,5
Инфляция
2,1
2,1
2,2
2,2
2,2
2,1
3,3
0,3
1,6
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози йирик япон компаниялари
фаолият ига жиддий таъсир кўрсатди. Жумладан, электротехника ва
электроника саноати («Хитати», «Панасоник», «NEC», «Тосиба» ва
«Сони») ва автомобилсозлик саноати («Тоёгга», «Ниссан» ва «Хонда»)
компаниялари катта зарар кўришди. Мисол учун «Тоёта» компаниясининг
сотиш ҳажми Ш имолий Америка, Европа, Осиё ва Япониянинг ўзида 22%
га қисқарди ва 461 млрд. иен (4,85 млрд. долл.) микдорида зарар кўрди14.
Японияда ишсизлик даражаси жаҳон молиявий инқирози таъсирида 2009
йилда 5,7% га етди, бу кўрсаткич халқаро даражадан паст бўлса-да, Япония
учун жуда юқори ҳисобланади. Ишдан асосан мехнат шартномалари
тугаётган, вақтинчалик ва тўлиқсиз иш кунида ишлаётганлар бўшатилди.
Кенг микёсда ишдан бўшатишлар эса завод ва фабрикалар ёпилган вактда юз
берди, аммо компаниялар давлатнинг бандликни сакдаб колиш учун
ажратган мақсадли субсидияларидан фойдаланган ҳолда доимий ишчи-
ларини ишдан бўшатмасликкаҳаракатқилишмокда.
Япония жаҳон молия инқирозининг маркази бўлмаган бўлса-да, япон
компанияларининг акциялари Европа ва АҚШ компаниялари акцияларига
Караганда кўпроқ қадрсизланди. Никкэй 225 биржа индекси 2008 майдаги
13 Перспективы развития мяровоЙ экономики, Замедление роста, увеличение рисков. Обзор. Сентябрь
2011. МВФ. Вашннггон, 2011. C .I95, 196, 207.
м М ировое кризис и Я пон ия
/Рук.
проекта Э. В. Мшщдякова. —М.. **АИРО-ХХГ\ 2009. С. 61.
143
14400 пунктдан 2009 апрелидаги 7 560 пунктгача пасайди. Фонд
бозоридаги шш пасайиш экспортёр компаниялар фойдасининг пасайиши
ва хорижий филиалларидаги активларининг қадрсизланиши туфайли рўй
берди. Токио фонд биржаси маълумотларига кўра 2009 йилнинг бошида
листангдаги 30% гача акциялар хорижликларга тегишли бўлган ва
уларнинг умумий биржа айланмасидаги улуши 60% ни ташкил этган.
Инқироз бошланиши билан хорижий инвесгорлар ўз акцияларини сота
бошлашди. Тахдиллар кўрсатишича, хорижий инвесторлар 2003—2007
йилларда сотиб олган акцияларининг 39% ини 16% ли курс қиймати
бўйича сотишган15.
Япония хукумати 2008 йилда жаҳон молиявий-иқгисодий инқирози-
нинг салбий оқибатларини бартараф этиш, иқгисодиётнм рагбатлантириш
мақсадида умумий қиймати 75 трлн. иенага тенг учта (2008 йил 28 август,
30 октябрь, 12 декабрь) инқирозга қарши чора-тадбирлар режасини ишлаб
чикди ва уш бу тадбирларга маблағларнинг
12
трлн. иенасини бевосита
бюджет маблаглари (ЛИМга нисбатан 2%) ташкил этди16. Инқирозга
қарши
қабул
қилинган
чора-тадбирлар
дастурлари
куйидаги
йўналишларни ўз ичига олди:
- молия тизимини қўллаб-кувватлаш — фонд бозорини барқарорлаш-
тириш. ички кредитлаш шартларининг ёмонлашувини бартараф этиш,
молиявий инсгитутларга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш, хусусий
баккларга кичик ва ўрта корхоналарга кредит ажргтишлари учун хукумат
кафолатлари тизимини кенгайтириш кўзда тутилди;
- аҳолини ижтимоий ҳимоялаш — аҳолкга бевосита пулли тўловлар
тақцим этиш, тиббий ва мактаб муассасаларига молиявий ёрдам бериш,
айрим импорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нархи устидан давлат
назоратини ўрнатиш, тез юрар автомобиль йўлларидан фойдаланганлик
учун тўловларни пасайтириш, тиббий харажатларни қисман қоплаш каби
чора-тадбирларни қамраб олди;
- бандликни қўллаб-қувватлаш — ҳукумат томонидан бандлик дара
жасини сақлаб қолаётган, ишга ногиронларни қабул қилаётган штатдан
ташқари
ишлаётганларни
ш татга қабул
қилаётган
компанияларни
молиявий рагбатлантириш тизим ининг жорий қилиниши, қисқартиришга
тушиб қолган ишчиларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, уй-жой
ижараси ва янги иш ўрнини қидириш харажатлари учун кредитлар бериш
каби чора-тадбирлардан иборат;
- ҳудудларга ёрдам бериш — жамоат ишларини молиялаштиришни
кўпайтириш, қш-плоқ хўжалиги, таълим ва тиббий хизмат соҳаларида
ҳудудий лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари.
15 Ўшаманба. С. 64
16 Деловая Япония, тома XTV-XV. Экономика и связи с Россией в 2007-09 гг, -М .: «ПОЛПРЕД
Справочники», 2009. С. 5.
144
2009
йил 10 апрелда янги инқирозга қарши иқгасодиётни рағбат-
лантиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури қабул қилинди. Бу режада
умумий харажатлар 56,8 трлн, иенани (570 млрд. долл.), бевосита бюджет
харажатлари эса 15,4 трлн. иенани (ЯИМга нисбатан 3%) ташкил этди17.
Биринчи ва иккинчи чора-тадбирлар дастурида асосий эътибор кичик
ва ўрта корхоналарни банк кредитлари кўринишида қўллаб-қувватлашга
каратилди. Ушбу корхоналарда иқтисодиётда ёлланиб ишлаётганларнинг
70% и банд бўлгани боис қабул қилинган чора-тадбирлар муҳим ижтимоий
аҳамиятга эга бўлди.
Иккинчи дастурда аҳолига 2 трлн. иена (20 млрд. долл.), аҳоли жон
бошига
12
минг иенадан
(120
долл.) “жонли” пуллар тарқатиш кўзда
тутилди. 18 ёшдан кичик ва 65 ёшдан катта японияликлар қўшимча
8
минг
иенадан олишди. Бу дастур 2009 йилнинг баҳорида амалга оширилди ва
ЯИМ га нисбатан 0,15% ни ташкил этди.
Учинчи дастур ички бозорни қўллаб-қувватлаш чораларини ўз ичига
олди. Чакана савдо шохобчалари энергия ни тежовчи музлаткич, совуткич,
телевизорларни
сотишни
рағбатлантирувчи
дастурлар
доирасида
харидорларга баллар қўйиб боришди. Уш бу баллар Suica карточкалари
бўйича пулларга алмаштирилиб, жамоат транспортида йўл ҳақи сифатида
фойдаланилди. Иккиламчи бозорда сотиб олинган уй-жойлар, “гибрид”
автомобиллар ва электромобилларни сотиб олиш бўйича сугурта
имтиёзлари жорий этилди. 13 йилдан ортиқ хизмат мудцатига эга
автомобиль эгалари (10 млн.) янги машина сотиб олиш вақгида 250 минг
иена (2600 долл.) микдорида давлат субсдиясини олишди.
Тўртинчи дастурда инфратузилма объектларини куршп (шоссе,
кўприклар ва йўл ўтказгичлар, мактаб бинолари) харажатлари ўрин олди.
2009 молия йилида иш ўринларини жадал суръатларда яратиш ва товарлар,
хизматларга бўлган талабни ошириш мақсадида жамоат ишларига жалб
этиш бўйича тузилган шартномалар
20
% га ошди.
Япония хукумати томонидан амалга оширилган инқирозга қарши
чоралар дастурлари натижасида 2009-2010 йилларда мамлакат иқтисо-
диётида кузатилаётган ижобий тенденциялар
2011
йил
11
мартдаги ер
қимирлаши оқибатида тўхтаб қолди.
2011
йил 11 мартдаги ер қимирлаши Хонсю оролида жойлашган
Иватэ, Мияги ва Фукусима префектураларида юз берди. Зилзила оқибати-
да Фукусима атом электр станциясининг ишдан чиқиши натижасида зарар
кўрган префекгуралар қаторига Хоккайдо, Аомори, Ибараки ва Чибаларни
ҳам киритиш мумкин. Зарар кўрган ҳудудлар ҳиссасига жами аҳолининг
17% и, (22 млн. киши), мамлакат ЯИМ нинг 15% и (74 трлн. иена), асосий
капиталнинг 20% и (133 трлн. иена) тўгри келди18.
17 Ў ша манба. С. 6.
18 Ш ейхова У.Д. Экономика Японии: современное состояние и тенденции развития. //Международная
экономика, № 11,2011. С. 33.
145
Ушбу зилзила ва цунами Япония тарихидаги энг кучлиси бўлиб, катта
иқтисодий йўқотишларга олиб келди. Дастлабки маълумотларга қараганда,
уй хўжалиги, ижтимоий инфратузилма ва хусусий фирмаларга етказилган
зарар мивдори мамлакат ЯИМнинг 3,3-5,2% ини ташкил қилган. Бундан
ташқари ташқи савдо ҳажми, валюта қиймати, истеъмол буюмлари нархига
жиддий салбий таъсир кўрсатди ва Япониянинг истиқболдаги иқгисодий
ривожланшпи ҳақида ноаниқликлар келтириб чиқарди (электр тармоқ-
ларидаги узилишлар, Фукусимадаги атом станциясидаги муаммолар,
давлатнинг реконструкция харажатлари). Зилзила натижасида Токио
вилоятидаги фабрикаларга етказилган зарар саноат маҳсулотлари, хусусан,
автомобиль саноати маҳсулотларига бўлган талабга салбий таъсир
кўрсатди. Япония Банки маълумотларига кўра мамлакатдаги тўққизта
иқтисодий ҳудуднинг етгитасида маҳсулотлар ишлаб чиқаришда иқти-
содий пасайиш юз берди.
Япония ҳукумати зилзила оқибатларини бартараф этиш учун
дастлабки 15 ойда 3,2 трлн. иена (ЯИМга нисбатан 0,7%) ва кейинги
6
йил
мудцат ичида 5 трлн. иена сарфлашни белгилаган. 2011 йил 11 мартдаги
зилзилада курилган зарар 16 трлн. иенадан 25 трлн. иенагача баҳоланмоқца
ва зилзила оқибатларини қайта тиклаш харажатлари
2012
йил охиригача
5,6 трлн. иена (ЯИМга нисбатан 1,1%)ни ташкил этиши кутилмоқда19.
Мутахассисларнинг фикрича, 2011 йил 11 мартда юз берган табиий
офат келтирган жиддий зарарга қарамасдан Япония иқгисодиётининг қайта
тикланишини таъминлаб берувчи асосий шарт-шароитлар ўзгармаган.
Биринчидан, Япония экспорта ва тўғридан-тўғри хорижий инвесгоция-
ларининг аксарият қисми Хитой, Европа Иттифоқи ва АҚШ ҳиссасига
тўғри келади. Жумладан, Япония иқгисодиётига жалб этилаётган
тўғридан-тўғри хорижий инвестацияларининт 33,6% и Шимолий Америка,
26,6% и Европа Иттифоқи, 20% и Ш арқий Осиё ҳиссасига тўгри келади20.
Иккинчидан, табиий офатнинг иқгисодий самараси ижобий томонга
ўзгариши мумкин. Чунки табиий офат келтирган зарарни бартараф этиш
учун қўшимча инвестицияларнинг жалб этилиши, асосий фондларнинг
янгиланиши узок муддатли истиқболда иқгисодий жонланишга ижобий
таъсир кўрсатади.
Жаҳон иқтисодиёти марказларидан бири сифатида Япония АҚШ в а
Еарбий Европа ўртасида балансловчи вазифасини ўйнамоқда. Шунга
қарамасдан мамлакатдаги шу вақттача самарали ҳисобланган, ташқи
ўзгаришларга тез мослаша оладиган бюрократик тизим, макроиқгисодий
сиёсатдаги ички ёпиқлик ва консерватизм Япониянинг жаҳон иқтисодий
маркази сифатидаги мавқеининг пасайипшга олиб келмокда.
19 http://www.oecd.Org/dociiment/25/0,3746,еп_2649_37443_47675097_1_1_1_37443,00.html
20 Ш ейхова У.Д. Экономика Японии: современное состояние п тенденции развития. /'Международная
экономика, № 11,2011. С. 31.
146
8.4. Узбекистон ва Я п он и я иқгисодий ҳам корлигн
Япония
Узбекистан
Республикасининг
муҳим
савдо-иқгасодий
хдмкорларидан бири ҳисобланади. 1992 йилдан Узбекистон
ва
Япония
ўртасида иқгисодий ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича фаол
алоқалар ўрнатилган. Икки мамлакат ўртасидаги иктисодий хдмкорлик
алоқалари озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш,
таркибий қайта куришларни амалга ошириш, гуманитар
ва
расмий ёрдам
шаклидаги кредитлар, қайгарилмайдиган ссудалар кўрсатишдан бошланган.
1994
йилда Узбекистон Республикаси Ташқи иктисодий фаолият
вазирлиги ва «Мицибиси Корпорейшн», «Мицуи ва Ко» ЛТД, «Сумитомо
Корпорейшн», «Нише Иваи Корпорейшн» компаниялари, Ўзбекистон
Республикаси Ташқи иқгисодий фаолият миллий банки ва Япониянинг
«Банк оф Токио» ва «Сакура-банком» банклари ўртасида ҳамкорлик
келишувлари имзоланди. Узбекистон ва Япония ўртасида Фарғона нефтни
қайта ишлаш заводи ни таъмирлаш, Шаҳрисабз ва Чиноз туманларида
текстил мақсулотларини ишлаб чиқарувчи қўш ма корхоналар бунёд этиш,
Самарканд, Бухоро ва Хива шахдрларида аэропортларни халқаро талаблар
даражасида таъмирлаш тўгрисидаги хужжатлар имзоланди, Риштон ва
Комацу шаҳарлари биродар шахэрлар мақомини олишди.
Япония ўзбекистоннинг йирик инвесторларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги инвестицион хамкорликнинг устувор
йўналишлари сифатида тоғ-кон саноати, нефть ва газ соҳаси, агросаноат
мажмуаси, алоқа сектори белгиланган.
Япония Ўзбекистоннинг энг йирик инвесторларидан бири ҳисобла-
нади. Япония инвестициялари иқгисодиётимизнинг нефтгаз тармоқпари,
транспорт сектори, телекоммуникация, соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ
хўжалиги тармоқларига сарфланмокда.
2010
йилга келиб Ўзбекистон
иктисодиётига киритилган япон инвестицияларининг умумий ҳажми 2,3
млрд. доллардан ортди. Давлат имтиёзли иена кредитлари йўналиши
бўйича -
1,2
млрд. долларни, бегараз ёрдам йўналиши бўйича - 280 млн.
долларни, техникавий кўмак йўналиши бўйича
110
млн. долларни, тижорат
кредитлари йўналиши бўйича эса 720 млн. долларни ташкил этди21. Мисол
учун «Ривожланишга расмий ёрдам» дастури доирасида Япония хукумати
томонидан Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон лойиҳаси учун 150 млн. АҚШ
доллари атрофида имтиёзли кредит ажратилди.
Ўзбекистонда ўнга яқин ўзбек-япон қўшма корхонаси, учта ю з фоизли
япон капиталига асосланган корхона фаолият юригмоқца. 1999-2001
йилларда Тошкенг шаҳрида Япония ташқи савдо ташкилоти (JETRO),
Я пон халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЛСА) ва Ўзбек-япон Маркази ўз
минтақавий ваколатхинларини очган ва беғараз техник ёрдам, икки
21 Ўзбекистон - Ялонвя: самарали хамкорликнинг 20 йнпн/Халқ сўзи. 26.02.12.
147
мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида алоқалар ўрнатиш ҳамда
гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш билан боғлиқ лойиҳа-
ларни амалга оширишга кўмаклашади. Бундан ташқари, Ўзбекистонда
“Мицуи ва Ко ЛТД”, “Чори” , ‘Т ом ен корпорейшн”, “Ай-Ти-Эс Джапан
ЛТД”, “Мицубиси Корпорейшн”, “Тойота Цусе Корпорейшн”, “Марубени
Корпорейшн”, “Сумитомо Корпорейшн” каби компанияларнинг ваколатхо-
налари очилган, “Сони”, “Хитачи”, “Панасоник” фирмаларининг савдо
шохобчалари мавжуд.
Узбекистон ва Япония ўртасидаги савдо муносабатлари жадал
суръатлар билан ривожланмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |