Назорат саволлари:
133
8
-Б О Б . Я П О Н И Я И Қ Г И С О Д И Ё Т И
8.1. Я п о н и я м акрои қгисоднй ри вож л ан и ш моделининг босқичлари,
ом илларн ва хусусиятлари
Япония
1
замонавий жаҳон хўжалигида алоҳида ўринга эга мамлакат
бўлиб, М эйдзи (1868) инқилобидан кейинги юз йил ичида феодал
давлатдан ривожланган бозор иқгисодиёти мамлакатига айланди.
Бу
даврда Япония лқтисодий жиҳатдан ўзини тиклабгина қолмасдан саноат
жиҳатдан тараққий этган мамлакатлар.қаторидан ўрин олди.
Япониянинг бу даврдаги иқгисодий ривожланишини олти босқичга
бўлиб ўрганнш мумкин.
Б и р и н ч и босқич 1896 йилдан Иккинчи жаҳон уришининг охиригача
бўлган даврни қамраб олади ва Японияда ҳарбийлашган иқгисодий
тизимни шакллантириш босқичи ҳисобланади. “Янги иқгисодий тизим”
хусусий фирмалар мавқеини фақат маҳсулот ишлаб чиқариш учунгина
масъуллик даражасигача пасайтириб кўйди.
И к к и н ч и босқич 1945 йилдан 1958 йилгача давом этди. Ушбу босқич
7 йиллик Америка ҳукмронлиги ҳамда қатор институционал ва иқгисодий
ислоҳотларнинг амалга оширилиши билан ажралиб туради. Улар
таркибида 1946-1950 йиллардаги аграр хамда, Дзайбацуларни
2
тарқатиб
юбориш билан боглиқ ислоҳотларни ва америкалик шггисодчилар Додж ва
Шоулар томонидан инфляцияга қарши курашга қаратилган, “фалажли
даволаш” номини олган ислоҳотлар алоҳида аҳамиятга эга. Бу давр Япония
иқгисодиётининг урушдан кейинги қайта тикланиш даври ҳисобланади.
У чин чи босқич 1958-1973 йилларни ўз ичига олади ва барқарор
юқори иктисодий ўсиш суръатлари туфайли япон иқгисодий мўъжизаси
номига эга бўлди. Ўн беш йил ичида мамлакат ялпи миллий маҳсулоти 6,5
мартага, саноат ишлаб чиқариш ҳажми эса 10 мартага ошди. Ушбу даврда
япон иқгисодиётининг ўсиш суръатлари йилига ўртача
11
% ни ташкил
этгани ҳолда ривожланган мамлакатлар ичида энг юқори кўрсаткични
ташкил этди.
Тўртинчи босқич 1973 йилдан бошланади ва мамлакат иктисодиётига
1970 йиллардаги жаҳон ёқилғи инқирозларининг таъсири туфайли ўртача
ўсиш суръатлари ва таркибий ўзгаришлар (1973-1980) даври номини олди.
Японияда инқироз 1976 йилда бартараф этилди, аммо мамлакат иқгасодий
жонланиш босқичига “таркибий касал тармокдар” - энергия ва материал си
гимкорлиги юқори тармоқлар, енгил саноатнинг меҳнат сигимкорлиги юқори
тармокдари ва кемасозлик тармогидаги муаммолар билан кириб келди.
1 Япония Тинч океанининг Шаркдй Осиё соҳнлларига яқив 6800 та ороллардан иборат бўлиб, умумий
майдони 37$ минг кв. км.ни ташкил этади. Япония ҳудуд&нннг 99% и тўртга йирик орол - Хоккайдо,
Хонсю» Сикоку ва Кюсюга тугрв келади.
2
Японаздаги мврик молия-саноат гурухлари.
134
Б еш инчи босқич “совун кўпиги” иқгисодиётининг шаклланиши билан
боғлиқ бўлиб, бу давр Японияда йўқотилган
ў н
йиллик номини одди. 1990
йилнинг 1 октябри акциялар курсининг пасайиши билан бошланди ва Никкэй
индекси
3
20 минг иенагача пасайди, яъни 1989 йилнинг декабрига нисбатан
49% га кисқарди. Кейинчалик 1 октябрь қора душанба деб аталадиган бўлди.
“Совун кўпигсг ’ иқтисодиёти инқирози билан боғлиқ салбий оқибатларнинг
реал секгорга таъсири натижасида Япония икгисодиёти чукур ва давомли
депрессия ҳолатига тушиб қолди. Ушбу ҳолат 2004-2010 йиллардаги бироз
жонланиш ни ҳисобга олмаганда
2011
йилгача давом этди.
Фикримизча, 2011 йил 11 мартдаги ер қимирлаши билан боғлиқ
воқеадан сўнг Япония икгисодиётининг ривожланишидаги олтинчи
босқич бошланди.
Япониянинг
иктисодий
ривожланиш
моделига
хос
куйидаги
белгиларни ажратиш мумкин:
- давлатнинг товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш, савдо ва
инвестициялар соҳасидаги улушининг пастлиги;
- давлатнинг тадбиркорлик фаолиятини рагбатлантириш, икгисо-
диётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишдаги фаол иштироки;
- меҳнат бозорида фирмалар даражасида бир маротабаяик мехнат шарт-
номаларининг кўлланилиши. Меҳнат муносабатлари «фирма патерналю-
ми»ни (бир умр ёлланиб ишлаш тизими, фирма - бизнинг уйимиз) ифода
этади;
- фирмалар ва давлатнинг ишчи кучи малакасини ошириш,
ишчиларни ишлаб чиқаришни бошкаришга жалб этишга алоҳида эътибор
қаратиши;
- молия-саноат гуруҳларининг кейретсуларга асосланиши. Улар
компанияни ташкил этишнинг тармоқли тизим ига эгалиги, фирмалар
ўртасидаги алоқаларни амалга ошириш мижозпар ва етказиб берув-
чиларнинг
ўзаро
ишонч
муносабатларига
асосланиши,
мижозлар
эҳтиёжига тезда
мослашиши.
саноат
бирлашмалар ининг
вертикал
интеграциялашиш принципи бўйича тузилганлиги, компания асосини банк
ташкил этиши каби хусусиятларга эга. Япония саноат мажмуаси
“Мииубиси”, “М ицуи”, “Сумитомо”, “Даичи Кангин”, “Фуе”, “Санва” каби
молия-саноат гурУХларидан ташкил топтан ва уларнинг ҳиссасига
мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 14-15% и тўғри келади.
Япония XX асрнинг иккинчи ярмида барқарор иқгасодий ўсиш
суръатларига эга бўлди ва ушбу кўрсаткич 1951-1960 йилларда ўртача -
8,1%, 1961-1970 й и л л а р д а - 10,7%, 1971-1980 йилларда-4 ,6 % , 1981-1990
йилларда 4,0% ни ташкил этди4.
3 Токио фонд биржасининг биринчи секцкясвда савдода фаол цатнашадиган 225 та компания акциялари
баҳосюганг ўртача арифметик оддий усулда хлсобланадиган Япония фонд индекси.
4 Мировая экономика и международные экономические отношения: учебник, /под ред. Проф.
А С Булатова, проф. Н Н.Лпвевцеьа. -М .: Магистр, 2010. С. 281.
135
Фикримизча, Япониянинг «иқгисодий мўъжизага» эришиш омиллари
куйидагиларда намоён бўлади:
- ялпи жамгариш нормасининг юқорилиги - ушбу кўрсаткич 1990
йилларнинг ўрталаригача 30% дан юқори бўлди;
- ҳарбий харажатларнинг пастлиги - давлат бюджетидан ҳарбий
мудофаа учун сарфланаётган харажатлар микдори 1930-1940 йилларда
ялпи ички маҳсулотнинг 9—10% ини ташкил этгани ҳолда, ушбу кўрсаткич
1947-1980 йилларда 1% дан ошмади. Япония конституциясига мувофиқ
харбий мақсадлар учун сарфланадиган давлат бюджети харажатлари
мамлакат ЯИМ нинг 1% дан ошиқ бўлиши мумкин эмас;
- АКД1 ва Ғ арбий Европага нисабатан япон ишчи кучи пинг
арзонлиги, юқори малакага эгалиги ва меҳнатсеварлиги;
- хорижий илмий-техник билимлардан ва юқори технологиядан
самарали фойдаланиши;
- икгисодиётда фаол таркибий қайта ўзгаришларнинг амалга
оширилиши;
- экспортни ривожлантиришга йўналтирилган фаол сиёсатнинг олиб
борилганлиги. Ҳукуматнинг урушдан кейинги иктисодий ривожланиш
концепциясига мувофиқ табиий ресурсларга бой бўлмаган мамлакат фақат
экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарибгина «омон» қолиши мумкин
эди. Бундан ташқари, япон экспорта иенанинг пасг курси ёрдамида
мунтазам рағбатлантириб борилди;
- урушдан кейинги иктисодий ислоҳотлар - урушгача бўлган
монополияларни йириклаштирди ва аграр ислоқотлар амалга оширилди;
- иқгисодиётни давлат томонидан самарали тартибга солиш —
ум ум миллий иқтисодий дастурлар, устувор тармоқларга солиқ имтиёз-
ларини жорий этиш, ички бозорга рақобатчиларни киритмаслик,
инфляциянинг паст даражасини таъминлаш;
- мамлакат худудининг кулай иқтисодий-географик жойлашгаилиги.
Мамлакат Тинч океани ҳавзаси минтақасининг марказида жойлашганлити
сабабли, аксарият халқаро денгиз ва ҳаво йўллари бу ҳудудни кесиб ўтади.
8.2. Я пон ия я қти сод и ёти н н н г тар к и б и ва ривож лан иш д инам икаси
Япония дунёнинг етакчи иқгасодий марказларидан бири ҳисобланади.
2010 йилда Япониянинг номинал ЯИМнинг ҳажми 5.5 трлн. долларни
ташкил этди, кўрсаткич бўйича АҚШ ва Хитойдан кейин учинчи ўринни
эгаллайди. Ш унга қарамасдан охирги йилларда Хитой, Ҳиндистон,
Бразилия
каби
йирик
ривожланаётган
мамлакатларнинг
барқарор
иктисодий ўсиш суръатларига эришишлари туфайли Япониянинг глобал
иқтисодий тизимдаги ўрни бироз сустлашди. Мисол учун Япониянинг
дунё ЯИМдаги ҳиссаси 1990 йилда 14,3% ни ташкил этган бўлса, 2010
136
йилга келиб ушбу кўрсаткич 8,7% га тенг бўлди5. ЯИМнинг аҳоли жон
бошига тўғри келадиган ҳажми бўйича Япония 2000 йилда дунёда 3
ўринни эгаллаган
бўлса,
2010 йилда 23
уринни,
Менежментни
ривожлантириш
халқаро
институтининг халқаро рақобатбардошлик
рейтингида мамлакат 1990 йилда 1 ўринни эгаллагани ҳолда 2010 йидда 27
ўринга тушиб қолди.
Япония
иқгисодиётининг
тармоқ
таркиби
ҳам
ривожланган
мамлакатлар каби постиндустриал кўринишга эга.
2010
йилда мамлакат
ялпи ички маҳсулотининг 71% и хизматлар, 29% и саноат, 1% и қишлоқ
хўжалиги соҳасига тўғри келди.
1980-2010 йилларда ялпи ички
маҳсулотнинг тармоқ таркибида қишлоқ хўжалигининг улуши 4% дан 1%
гача, саноатнинг улуши 42% дан 28% гача қисқаргани ҳолда, хизматлар
соҳасининг улуши 24% дан 71% гача ортди (8.2.1-жадвал).
8 . 2 . 1 - ж а д в а л
Я п он и я иқгисодиётининг та р м о қ тар к и б и , ж ам и га нисбатан
фоиз қисобида
6
Do'stlaringiz bilan baham: |