В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet336/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   332   333   334   335   336   337   338   339   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

т
7=1
бу ерда: 
 лицензия нархи;
550


-
бир йилдаги маҳсулотнинг ишлаб чиқарилшш ёки сотилишининг 
кутилаётган ҳажми;
Zi - i -  йилда маҳсулот бирлигининг нархи;
Т — лицензион келишувнинг амал қилиш муддати (йилларда);
Ri - /- йилда роялти ставкаси.
Роялти ставкаси йиллар бўйича ўзгариб бориши ҳамда ишлаб 
миқарилаёттан маҳсулот ҳажми ва бошқа омилларга боғлиқ бўлиши мумкин. 
Бунда ҳар бир йилга алохида махсус ҳисоблаш дастури ишлаб чиқилнши 
мумкин ва унинг умумий суммаси лицензиянинг умумий нархини кўрсатади.
Агар роялти фойданинг бир кисми сифатида қисобланса, куйидаги 
формуладан фойдаланиш мумкин;
С
^ Б
Г Щ
i=]
бу ерда: Б, - лицензиар фойдаси.
Лицензиат томонидан технологияларни яратиш лицензион шартно- 
маларда нархларни белгилашга таъсир этувчи м}'ҳим омиллардан биридир. 
Технологияларни яратиш эҳгимоли қанчалик юқори бўлса, лицензиар 
томонидан олинадиган маблағ шунчалик кам бўпади. Назарий жихатдан 
лицензиат ўзи технология яратиш учун зарур харажатлар хажмига тенг бўлган 
маблағда лицензия учун пул тулаши мумкин.
Лицензия тўловлари ҳэжмига технологияларнинг ҳаётийлик мудцати ва 
уни узатиш даврвда ўз ҳаёт циклининг қайси босқичида эканлиги; лицензиатга 
белгиланувчи чекловлар характери ва сони; узатилаётган ахборотнинг ҳуқукий 
ҳямояси даражаси (учинчи шахсда патентларнинг мавжудлиги узатилаётган 
технология нинг қийматини оширади) таъсир кўрсатади.
Юқорида кайд этилган омилларни баҳолаш қийинчилиги ноаниқлик ва 
риск лицензион музокараларни узок муддатли ва кўп харажатли жараёнга 
айлантиради.
Пауша тўлови - шартномада қайд этилган бир марта тўланадиган тўлов 
бўпиб, лицензиядан фовдаланиш вақги билан боғлиқ бўлмай, эксперт баҳолаш 
асосида олдиндан белгиланади. Бу турдаги тўловлар асосан комплекс асбоб- 
ускуналар етказилиб берилганда ва технология қиймати асбоб-ускуналар 
қийматига киритилганда, лицензиат технологиядан фойдаланиш устидан 
назоратдан холи бўлшпни хохдаган пайтда, муттасил амалга ошириладиган 
тўловларнинг хорижга ўпсазилиши хавфи тугилганда амалга оширилади.
Фойдада қатнашиш - лицензия предметидан фойдаланиш эвазига 
олинган лицензиат фойдасининг бир қисмини лицензиарга ажратиш. 
Кўпчилик ҳолларда лицензиарнинг лицензиат фойдасвда қатнашиши 30% ни 
(исшсноли лицензия берилганда) ва 10% ни (истисносиз лицензия берилганда) 
ташкил этади.
Мулкда қатиашиш - лицензиат томонидан лицензиарга лицензиядан 
фойдаланганлик учун уз корхонатари акцияларининг бир қисмини бериши. Бу
551


тўлов тури ТМКлар томонидан кўп фойдаланилади. Чунки, улар ўз 
технологияларини ишлатувчи хорижий корхоналар мулки устидан назорат 
ўрнатишни хоҳлақцилар.
Юқорвдагилардан ташқари халқаро технологияни узатишда мухим 
аҳамиятга эга бўлган шартнома шакли - бу фраичайзпнгдир. У инглизчадан 
устунлик деб таржима қилинади ва коммерсия концепцияси шартномаларига 
мувофиқ 
амалга 
оширилади. 
Франчайзингнинг 
куйидаги 
шакллари 
фарқланади:
Ишлаб чикариш франчайзинги - муайян маҳсулотни шплаб чиқариш 
технологиясмга эга бўлган фирманинг мижоз фирмага мазкур маҳсулотни 
муайян худудда тайёрлаш ва соташ хуқуқини беради.
Товар франчайзинги - фирманинг бошқа фирмага муайян худудца 
етакчи фирманинг савдо маркасидан фойдаланиш ҳукуқини беради.
Халқаро технологияни узатишнинг мухим шаклларидан бири халкаро 
техник ҳамкорлик ёки техник ёрдамдир.
Халқаро техник ҳамкорлик дасгурлари ривожланаётган ва ўтиш 
иқгисодиёги мамлакатларига бозор иктисодиёти асосларини яратиш учун 
бериладиган ёрдам ҳисобланади. Халқаро техник ҳамкорлик даслурлари 
халқаро ташкилотлар томонидан ва икки томонлама шартномалар асосида 
амалга оширилиши мумкин. Техник ҳамкорлик техник ёрдам олаётган 
мамлакатнинг технологик ривожланиш даражасини оширишга йўналти- 
рилади. Техник ёрдамни бошқа халқаро ёрдамлардан ажрата билиш керак. 
Чунки, бошқа турдаги иктисодий ёрдамлар ривожланган мамлакатлар 
томонидан Осиё ва Африканинг камбагал- мамлакатларига озиқ-овқат, 
ичимлик суви, ёқилга ва бопщалар билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш учун 
бюджегдан молиялаштирилувчи маблағлар шаклида бўлади.
Халкаро техник ҳамкорлик - мамлакатларга қайтариб олиш шарти 
билан ёки бегараз асосда технологик жараёнлар, маҳсулот ишлаб чикаришни 
ташкил этиш ва бошқариш тўғрисида ёрдам кўрсатиш. Бу турдаги ҳамкорлик 
ишлаб чиқаришнииг ҳар қандай соҳасида амалга оширилиши мумкин. 
Иктисодиёт соҳасида техник ҳамкорлик асосан иқтсодий ривожланиш 
дастурларини ишлаб чиқиш, статистика, пул ва бюджет сиёсати, худудларни 
ривожлантириш, лойиҳаларни техник-иқшсодий асослаш каби йўналишларда 
амалга оширилади. Техник ёрдамнинг куйидаги ташкилий турларини ажратиб 
кўрсатиш мумкин.
Технологик грантлар - ривожланган мамлакатлар томонидан техноло­
гиялар, технологик сигимкорлиги юқори товарлар ёки молиявий маблагларни 
илгор технологияларни сотиб олиш, персоналларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш 
учун бегараз узатишдир. Грантлар донорлар томонидан техник ёрдам 
лойиҳалари доирасида технологиялар ва асбоб-ускуналарни етказиб бериш, 
мутахассисларни жўнатиш ва кадрларни қайта ўқитишни кўзда тутади.
Техник ёрдамни молиялаштириш — техник ёрдам олаётган томоннинг 
шартномага мувофиқ ташкилий вазифаларни бажариши билан биргаликда
552


мазкур лойихани молиялаштиришда ҳам иштирок этипшни назарда тутади. 
Одатда, техник ёрдам олаётган томоннинг лойихдни молиялаштиришдаги 
улуши кам бўлса-да, техник ҳамкорликнинг бу туридан фойдаланиш 
хукуматнинг техник ёрдамдан мамлакатда самарали фойдаланишдан 
манфаятдор эканлигндан далолат беради.
Техник ёрдам механизмлари. Лойиҳада қатнашаётган мамлакатлар 
сонига караб икки ва кўп томонлама техник ёрдам турлари бир-биридан 
фарқланади.
Икки томонлама техник ҳамкорлнк - донор мамлакат билан техник 
ёрдам олаётган мамлакат хукуматлари ўргасидаги келишув бўйича амалга 
оширилади.
Кўп томонлама техник ҳамкорлик - техник ёрдам олувчи мамлакатга 
бир неча мамлакатлар томонидан қўшма лойиҳалар шаклида техник ёрдам 
кўрсатиш.
БМТнинг Тараққиёт дастури (HP) 
ривожланаётган мамлакатларга 
техник ёрдам кўрсатишни бошлаган биринчи халқаро ташкилот хисобланади. 
Шунингдек, ХВФ, Жаҳон банки, ИҲГТ ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳам 
мунтазам техник ёрдам дастурларини амалга оширадилар.
29.3. Халқаро технологиялар бозорининг ривожланиш тамойпллари
Халкаро технологиялар бозорини таркиби ва ривожланиш хусусиятлар ига 
кўра куйидаги сегментларга бўлиш мумкин: гатентлар ва лицензиялар бозори, 
фан сигимкорлиги юқори технологик маҳсулотлар бозори, юқори технологик 
капиталлар бозори ваюқори малакали илмий-техник мутахассислар бозори.
Технологик бозорларнинг сегментларида юз бераётган савдо муноса- 
батларининг ҳажми тугрисидаги тахдилларга мувофиқ XX асрнинг охирларига 
келиб лицензиялар бозоридаги олди-сотди хажми 30 млрд. долларни, фан 
сигимкорлиги юқори технологик маҳсулотлар бозоридаги ўртача йиллик 
кўрсаткич 2,3 трлн. долларни, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 
таркибида юқори технологик капиталлар улуши тахминан 10- 20% ни ташкил 
этади. Башоратларга мувофиқ юкори технологик маҳсулотлар бозоридаги 
талаб 2015 йилга бориб 3,5-4 трлн. долларни ташкил этиши кутилмокда.
Технологиялар бозорининг тармоқ таркиби мамлакатларнинг илмий- 
техник ривожланиш мақсадига боғлиқ равишда ўзгариб боради. XX асрнинг 
40-50-йилларида ҳарбий-техника тармоқлари устувор даражада ривожланган 
бўлса, 60-80-йилларида бу мақсад асосан иктисодий ўсишни таъминлаш ва 
алоҳида тармоқларнинг рақобатбардошлигини ошириш вазифалари билан 
боғлик бўлган. 90-йиллардан бошлаб эса илмий-техник ривожланиш 
соҳасидаги сиёсатнинг устуворликлари информацион хизматлар, тиббиёт, 
экология ва аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган соҳаларга 
қаратидци. Шунинг учун замонавий жахон технологиялар бозорининг тармоқ 
таркибини куйидагича белгилаш мумкин: элегротехника, элетроника, кимё,
553


фармацевтика, алоқа воситаларини ишлаб чикариш, асбобсозлик, авиакосмик 
ускуналар, автомобилсозлик ва б.
Жаҳон технологиялар бозорида қуйидаги ривожланиш тенденцияларини 
ажратиб кўрсатиш мумкин:
- жаҳон технологиялар бозорининг жадал ривожланаётган бозорлардан 
бири сифатида товарлар ва капиталлар бозорига нисбатан юқори суръатларда 
ривожланиши;
- жаҳон технологиялар бозорининг миллий бозорларга нисбатан юкори 
даражада ривожланганлиги билан ажралиб турипш. Мазкур жараёнда халкаро 
корпорациялар етакчи роль 
ў й н а й д и ;
- жаҳон технологиялар бозорининг икки поғонали таркибга эгалиги:
а) юқори технологиялар асосан саноат жиҳатдан тараққий этган мам­
лакатлар ўртасида айланади;
б) ўрта ва куйи технологиялар ривожланаётган ва ўгиш иқгисодиёги 
мамлакатлари бозорлари учун янги технология ҳисобланиши мумкин. Шу 
сабабли мазкур технологиялар ушбу мамлакатлар ўртасида айирбошлаш 
предмета бўлиб хисобланади;
- жаҳон технологиялар бозори технологик ресурсларнинг кам сонли 
ривожланган мамлакатларда концентрациялашганлиги билан тавсифланади 
(АҚШ- 40%, Япония - 30%, Германия - 13%);
- жахон технологиялар бозоридаги асосий рақобатчи мамлакатлар АКД1 
ва Япония хисобланади;
- жаҳон технологиялар бозорида монополлашув даражасининг жаҳон 
товарлар бозоридан ҳам юқорилиги. 90-йилларда трансмиллий корпорациялар 
улуши жах,он саноат ишлаб чиқаришини нг 18 қисмини, ташқи савдонинг \1 
қисмини ташкил этган бўлса, ушбу курсаткич технологиялар бозорининг 80% 
ини ташкил этади;
- XX асрнинг 80-йилларидан бошлаб жаҳон технологиялар бозорида 
трансмиллий корпорацияларнинг етакчилик мавқеи фирмалараро ҳамкорлик 
алоқаларида намоён бўла бошлади. Мазкур жарагннинг яққол ифодасини 
автомобилсозлик соҳасидаги етакчи мамлакатлар ҳамкорлигини акс эттирувчи 
куйидаги жадвал оркали кузатиш мумкин (29.3.1-жадвал).
Фирмалараро ҳамкорлик венчур келишуви, ҳамкорликдаги тадқиқотлар, 
технологияларни айирбошлаш, бевосита капитал қўйилмалар, техноло­
гияларни бир томонлама узатиш каби соҳаларни ўз ичига олади.
- “Янги иқгисодиёт”нинг шаклланиши ва ривожланиши мураккаб 
технологик маҳсулотлар халқаро савдосининг жадаллашуви ва жаҳон 
бозорларидаги рақобат кураишнинг ўзгаришига сабаб бўлмоқца. XX асрнинг 
иккинчи ярмида халқаро савдо таркиби сезиларли даражада ўзгарди: жаҳон 
экспортида тайёр маҳсулотлар улуши икки бараварга ошган бўлса, қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва озиқ-овқатлар ишлаб чиқариш 2,4 
бараварга, минерал хомашё ва ёқилғи 3,3 бараварга кисқарган. XX асрнинг
554


Автомобиль саноатида халқаро хамкорлик 
алоқаларинвнг ривожланиши1

Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   332   333   334   335   336   337   338   339   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish