В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х


-расм. Халқаро ишчи кучи миграциясини давлат томонидан



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet332/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

28.5.1-расм. Халқаро ишчи кучи миграциясини давлат томонидан 
тартибга солиш хусусиятлари
бюджетига иммигрантлар томонидан солинадиган юк хисобланади. Бу, 
айниқса, ривожланган мамлакатларнинг кам тараққий этган мамлакатлар 
билан яқин чегарада бўлишларида яққол кўзга ташланади. Масалан, АҚ1И, 
Мексика ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари, Франция ва Ғарб мамлакатлари, 
Германия ва Туркия. Бундай яқинлик иммигрантларнинг 
нафақат 
қонуний, балки ноқонуний оқимини ҳам кучайтиради. Бу эса, ўз навбатида, 
молиявий харажатларни талаб этади. Ҳисоб-китобларга кўра АҚШда 4 
млн. га яқин, Ғарбий Европада эса 3 млн. га яқин ноқонуний иммигрантлар 
доимий яшашади-
Ишчи кучннинг халқаро миграцияси натижасида юзага келадиган 
муаммолар ишчи кучи миграциясини давлат томонидан ва давлатлараро 
тартибга солиш тизимининг яратилишига олиб келди.
Ишчи кучини қабул қилувчи кўпчилик мамлакатлар иммиграцияни 
тартибга солшцда селектив ёндашувни маъқул кўришади. Бу ёвдашувнинг 
мазмуни шундан иборатки, бунда давлат ўзига керакли ишчиларнинг 
мамлакатга кириб келиш ига тўсқишшк қилмайди, қолганларнинг 
мамлакатга кириб келиши тақиқланади. Ишчиларнинг у ёки бу мамлакатга 
кириб келиши мамлакатдан мамлакатга қараб ўзгариб туради. Одатда, 
иммигрантлар куйидаги категорияларга бўлннади:
535


- оғир меҳнат талаб қилувчи, зарарли, ифлос ва паст малака талаб 
этаднган ҳамда кам иш ҳақи тўланадиган ишларни бажарувчи ишчилар 
(курилиш ишлари, мавсумий ишлар ва б.);
- янги ва истиқболли тармоқлар учун мутахассислар (дастурлов- 
чилар, тор мутахассисликка ихтисослашган муҳандислар, банк хизмат- 
чилари ва б.);
- ноёб мутахассислик вакиллари (олмосга ишлов берувчилар, саньат 
асарларини тикловчилар, ноанъанавий даволаш усуллари билан шутул- 
ланувчилар);
- ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатга капитал киршувчи ва янги 
ишчи ўринларини яратувчи йирик бизнесменлар.
Меҳнат миграцияси билан ишчи кучини қабул килувчи мамлакатлар- 
Ш 1нг 
давлат идоралари мавжуд миллий дастурлар, шунингдек, икки 
томонлама в а кўп томонлама келишувлар доирасида шугулланишади. 
Одатда, иммиграция муаммоларини ҳал этишда камида учта давлат 
идораси иштирок этади: Ташқи ишлар, Адлия ва Мехдат вазирликлари.
Ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатларнинг кўпчилигида иммигра- 
циянинг ҳуқуқий асослари кўпсонли қонунлар ва қонуний актлар кўринишида 
бўлади. Ичмиграцион қонунчиликнинг асосий хусусиятлари куйццагилар:
Касбий малака. Ишчи кучини кабул килувчи мамлакатларнинг 
қонунчилигида мутахассислик бўйича билим даражаси ва стажи борасида 
қатьий талаблар мавжуд. Таълим борасида минимал ўрта макгабни 
тугатганлик ёки касб-ҳунар технику мини тугатганлик дипломи талаб этилади. 
Меҳнат стажи борасида камида 3-5 йил ва тавсиянома талаб этилиши мумкин.
Дшчнларнинг шахсига оид чекловлар. Ишчи кучини қабул қилувчи 
мамлакатлар иммигрантларнинг соглиғига оид қатьий талаблар хам 
қўйишади. Мамлакатга наркоманлар, руҳий касал одамлар, СПИД вируси 
билан касалланганлар қўйилмайди. Иммигрантлар соғлиқлари тўғрисида 
қабул 
қилувчи 
мамлакат 
консулхонаси 
томонидан 
тасдикданган 
маълумотнома такдим этишлари ёки махсус тиббий кўрикдан ўтишлари 
лозим. Иммигрантларнинг ёши борасидаги чекловлар улар ишлаши лозим 
бўлган тармоқларнинг хусусиятидан келиб чиқиб ўрнатилади. Одатда, бу 
чегара 20-40 ёшгача тебраниб туради. Энг жиддий қонуний талаб сиёсий 
ва ижтимоий йўналишларда ги иммигрантлар учун жорий этилади. 
Қонунчиликда кўпинча олдин судланган, террористик ва фашистик 
ташкилотларга аъзо бўлганлар учун тақиқлашлар жорий этилади.
Мшедорий чеклаш. Ишчи кучини қабул қилувчи кўпчилик 
мамлакатларда иммигрантларни қабул қилшдца микдорий чеклашлар 
жорий этилади, яъни уларнинг максимал сони белгилаб қўйилади. 
Микдорий чеклашлар иктисодиёт миқёсида - меҳнат ресурларига нисбатан 
хорижий ишчиларнинг максимал улушини белгилаш; алохдда тармоқлар 
миқёсида — ушбу тармовда банд бўлган ишчиларга нисбатан хорижий 
ишчилар улушини белгилаш; алоҳида корхона миқёсида — корхона
536


ишчиларига нисбатан хорижий ишчилар улушини белгилаш ёки йил 
давомида мамлакатга кириб келаётганларнинг умумий сонини белгилаб 
қўйиш орқали амалга оширилиши мумкин. Мисол учун, Испанияда 
вақгинчалик ишларга жалб этиладиган хорижликлар сони 2008-2009 
йилларда 15,7 мингдан 901 кишигача, Россияда хорижий ишчиларни қабул 
қилиш 2009 йилда 4 млн. кишига, 2010 йилда 1,9 млн. киш ига, 2011 йилда 
1,7 млн. кишига қисқартирилган19.
Ишчи кучини импорт қилишни давлат томонидан тартибга солишнинг 
микдорий чеклаш усули тегишли қонунлар орқали амалга оширилади ва 
хукуқий органлар томонидан назорат қилинади.
Иктисодий тартибга солиш. Бу усул иммигрантларнинг сонини 
қисқартиришни таъминловчи маълум молиявий чекловларни жорий этади. 
Юридик шахслар, яъни баъзи мамлакатларнинг фирмалари хорижий 
ишчиларни маълум бир айланмага эршпганидан кейин ёки давлат 
бюджетига маълум тўловларни амалга оширгандан кейингина ёллашлари 
мумкин. 
Бир қатор мамлакатларнинг қонунчилиги иммиграцияни 
расмийлаштириш учун ва маҳаллий корхонага ишга жойлашиш учун 
иммигрантларнинг маълум тўловларни амалга оширишларини талаб этади. 
Имтиёзлар корлорациянинг раҳбар ходимлари учун жорий этилади. Чунки, 
улар корпорация номидан битимлар тузиши, маҳаллий фуқаролар 
меҳнатидан фойдаланишлари мумкин.
Вақглв чекловлар. Ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатларнинг 
кўпчилиги мамлакатга кириб келган хорижий ишчиларнинг мамлакатда 
бўлишларининг максимал муддатини белгилаб қўйишади. Мудцат тугагандан 
кейин улар мамлакатни тарк этишлари ёки давлатнинг тегишли мутасадци 
органларидан муддатларини узайтиришлари керак бўлади. Мамлакатда талаба 
ёки стажёр мақомига эга шахслар мамлакасгда қолишларини узайтиришлари 
учун рухсат берилмайди. Улар албатта мамлакатни тарк этишлари ва маълум 
бир муддатдан сўнг яна шу мамлакатга келишлари мумкин.
Географик имтиёзлар. Иммигрантларни кдбул қилувчи ҳар бир 
мамлакат иммиграция нинг географик ва миллий таркибини белгилайди. Бу 
усул, одатда, маълум мамлакатдан кириб келаёгганлар сонини микдорий 
квоталаш оркали амалга оширилади. Баъзан, инсон хукукларини бузиш 
ҳоллари юз бераётир деган айблардан қочиш мақсадида хукумат географик 
имтиёзлар доирасида логереялар ўгказади. Масалан, АҚШда DV-1 дастури 
асосида иммигрантами визаси учун лотерея ўгказилади. Иммиграцияни 
ҳисобга олиш статисггикаси маълумотларн асосида АҚШга кўплаб ишчи 
кучини экспорт килувчи мамлакатлар белгилаб олинади. Кейин махсус 
формула ёрдамида ҳар бир мамлакатга лотерея асосида квота ўрнатилади. 
Олдинги беш йил давомида бу мамлакатдан канчалик кўп иммигрант келган 
бўлса, бу мамлакатга нисбатан шунча кам ўрин ажратилади. Мисол учун,
19 Цапеяко И. Экономический цикл п международная нитрация населения. //Мировая экономика и
международные отношения, № 8 ,2 0 1 ). С 38.
537


1996 йилда 55 минг иммигрант визаси учун лотерея ўгказилган. Шундан 
20200 виза Африка мамлакатларига, 6837 виза Осиё мамлакатларига (Хитой, 
Тайвань, Хрндистон, Филлипин, Вьетнам ва Жанубий Кореядан ташқари), 
Европага 24 549 виза (Буюк Еританиядан ташқари), Шимолий Америкага 8 
виза, Океанияга 817 виза, Жанубий Америка, Марказий Америка ва Кариб 
ҳавзасига 2589 виза (Мексика, Ямайка, Сальвадор ва Доминикан 
республикаеидан ташқари) тўғри келди20.
Тақиадар. Хорижий ишчи кучини ёллаш бўйича очиқ ва яширин 
тақиқлар 
хорижликлар 
шугулланиши 
мумкин 
бўлмаган 
касблар 
тугрисидаги қонунларда келтирилади. Очиқ тақикдар хорижий ишчилар 
шплаши мумкин бўлмаган тармоқлар ёки ихтисосликлар бўйича санаб 
ўтилади. Яширин тақиқпар, аксинча, фақат маҳаллий аҳоли шшташи 
мумкин бўлган тармоқлар ихтисосликларни санаб ўтади ва бу йўналишда 
хорижликларнинг ишлашига йўл қўйилмайди.
Давлат томонидан ишчи кучини қабул қилишни чегаралаш ва 
тақиқпаш орқали тартибга солиш усулларини кўриб чикдик. Шу билан бир 
қаторда мамлакатдан иммигрантларни чиқариб юбориш борасида 
реэмиграцияни рағбатлантирувчи чора-тадбирлар ҳам қўлланилади. 
Бунинг асосий сабаби касаба уюшмаларининг ҳукуматга ўтказадиган 
таъсири хисобланади. Натижада Ғарб мамлакатлари XX асрнинг 70- 
йилларидан бошлаб иммигрантларни ўз ватанларига қайтариб юборишни 
рағбатлантирувчи фаол чораларни амалга ошира бошлашди. Реэмиграция 
борасида давлат томонидан амалга ошириладиган анъанавий чораларга 
куйидагилар киради:
Реэмиграцняни рағбатлантирувчи дастурлар. Бу дастурларга 
ноқонукий равишда кириб келган иммигрантларни мамлакатдан мажбурий 
чиқариб 
юборишдан 
тортиб 
ватанларига 
қайтишни хоҳлайдиган 
иммитрантларга моддий ёрдам бериш билан боғлиқ чоралар киради. 
Ғарбий Европа мамлакатларида (Германия, Франция, Нидерландия) 
иммигрантларнинг кўнгилли равишда ишдан бўшашлари ва ўз ватанларига 
қайтишлари вақтида турли хил тўловлардан иборат рағбатлантирувчи 
дастурлар қабул қилинган. Баъзи ҳолларда иммигрант мамлакатни тарк 
этиш истагини билдириб ариза берган захоти ёрдам пули тўланса, баъзи 
ҳолларда эса у амалда мамлакатни тарк этгандан кейин тўланади. 
Иммигрантнинг бу ёрдам пулини олиши унинг мазкур мамлакатга қайтиб 
келиш хуқуқидан маҳрум этади. Ёрдам учун ажратиладиган тўловлар 
хорижий ишчиларни ёллаб ишлатувчи корхоналар томонидан пенсия 
фонди ёки ижтимоий сугурта фондларига тўлайдиган маблаглар ҳисобидан 
амалга оширилади. Бу усулдаги молиялаштириш бюджетнинг харажатлар 
қисмига ортиқча юк бўлиб тушмаса-да, амалда бюджетнинг харажатлар 
қисми иммигрантларни давлат томонидан электрон хисобга олиш ва ёрдам
20 Киреев А.П. Международная экономика. В 2 ч. Ч I. Международная экономика: движение товаров 
 
факторов производства: учеб. пособие для вузов. -М .; Междунар. Отношения,. 2000. С. 336.
538


пули тўлаши оқибатида кўпайиб кетади. Натижада реэмиграция 
дастурларининг самарадорлиги пастлигича қолмокда,
Иммигрантларни касбий тайёрлаш дастурларн. Иммигрантларнинг 
ўз мамлакатларига қайтишларини рагбатлантирувчи омил сифатида баъзи 
мамлакатлар (Франция, Гермния, Швейцария) уларни касбий тайёрлаш 
дастурларини ишлаб чиқишади. Мантиқан бу дастурлар иммигрантлар­
нинг маълум касбий тайёргарликдан ўтганларидан сўнг ватанларига 
кайтишларига туртки бўлиши керак. Чунки хорижда малака ошириб, 
бирон-бир касбга ўрганган иммигрантлар ўз ватанларида юқори ҳақ 
тўланадиган ишга жойлашишларига умид қилишлари мумкин. Аммо 
бундай дастурларда қатнашишга иммигрантлар томонидан қизиқиш кам 
бўлиб, улар дастур доирасида олган касбий малакалари ўз ватанларида 
шунга яраша иш топишларида ёрдам беришига ишонишмайди. Шунинг 
учун иммигрантлар кам ҳақ тўланса-да, ривожланган мамлакатдаги 
мавжуд иш жойларини сақлаб қолишга ҳаракат килишади.
Оммавий эмиграция қилувчи мамлакатларга 
иктисодий
ёрдам 
бериш дастурлари. Ривожланган мамлакатлар ишчи кучини экспорт 
қилувчи мамлакатлар билан ишчиларнинг пул ўтказмаларини инвести­
циялаш ва давлатга янги ишчи ўринларини яратиш мақсадида корхоналар 
куриш оркали ривожланаётган мамлакатларда реэмигрантлар учун иш 
жойларини яратишга ёрдам бериш тўғрисида келишувлар тузишади.
Бундай корхоналар кооперативлар, кўшма корхоналар, акционер 
жамиятлари шаклида бўлади. Бу дастурлар айниқса Германия ва Туркия 
ўртасидаги икки томонлама муносабатларда яққол кўзга ташланади. Бир 
қатор ҳолларда немислар пулига курилган янги турк компаниялари нафақат 
реэмигрантларни жалб қилиш марказлари бўлиб қолди, балки Туркиядан 
Германияга йўнапган эмигрантларнинг янги оқимини тўхтатиб қолди.
Ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатлар томонидан амалга 
оширилган фаол чора-тадбирларнинг аксарияти бу мамлакатларнинг ўз 
олдиларига кўйган мақсадларига эришиш имконини бермади. Дастурлар 
натижасида ўз ватанларига қайта бошлаган иммигрантлар оқими 
дастурларни молиялаштириш тугаши билан камая бошлади. Бу дастурлар 
самарадорлигининг мухим сабабларидан бири - ишчи кучини экспорт 
қилувчи мамлакатларнинг эмиграция оқимини қисқартиришни хоҳла- 
маганликларидадир.
Эмиграция сиёсати. Эмиграция сиёсатининг мақсади ишсизликни 
камайтириш, ишлаётган эмигрантларнинг экспорт-импорт операцияларини 
баланслаыггириш учун ишлатилаётган молиявий маблағлари кириб келишига 
кўмаклашиши, эмигрантларга хорижда муносиб ҳаёт шароитлари билан 
таъминланиши, эмигрантларнинг ўз ватанларига қайгиб келиши уларнинг 
хорижда эгаллаган касблари, тўплаган тажрибаласи ва малакалари билан мос 
келиши керак.
539


XXI аср бошларида халқаро миграция жараёнида экспортёр мамлакатлар 
фаоллигининг кучаяёгганлигини ушбу мамалкатлар томонидан эмиграция 
сиёсатининг куйидаги шаклларини амалиётда самарали қўллаётганлари билан 
изоҳлаш мумкин.
Эмиграция миқёси ва эмигрантларнинг сифат кўрсаткичларини 
тартибга 
солиш 
оркали 
экспортер 
мамлакат 
манфаатларини 
ҳимоялашга қаратилгаи сиёсат. Аксарият мамлакатларнинг эмиграция 
сиёсати ўз фуқароларининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш га қаратилган 
бўлса, бошқалари юқори малакали мутахассислар масаласи ва демографик 
ҳолат ёмонлашганда яегараланган эмиграция сиёсатини олиб боришади.
Мамлакат иқгисодиётиии ресурслар билан таъминлаш мақсадцца 
ишлаётган - мигрантларнинг валюта маблағларини жалб этишга 
йўналтирилгаи сиёсат. Ушбу мақсадца миллий банклар да эмигрантлар учун 
кулай фоиз ставкаларида счётлар очилади, уларга ўзларининг молиявий 
воситаларини товар ва ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш учун 
фойдаланишга кулай шарт-шароиглар яратилади, баъзи бир давлатлар 
томонидан эса ишлаётган мигрантларнинг ўз мамлакатларига олинган иш 
ҳақининг катта кисмини юборишлари мажбурий қилиб белгиланган.
Хоримеда ишлаш учун ишчи кучини ёллаш бўйнча нқгисодий- 
нжгнмонн кафолатлар билан таъминлай оладиган шартномалар ва 
иккиёклама келишувларда н фойдаланиш йўли орқали эмигрантларнинг 
хак-ҳукукларнни химоя қилишга қаратилган сиёсат. Меҳнат миграцияси 
бўйича халқаро келишувлар шартларининг бажарилишини, мигрантларнинг 
мамлакат ичида юзага келиши мумкин бўлган баҳсли муаммоларини ҳал 
қилиш ва уларнинг асосий ҳукуқпарига амал қилинишини назорат қшшш 
мақсадида муассасалар, фондлар, вакилликлар, махсус кишиларни ташкил 
этиш йўли билан шу масалани ҳал этиш.
Ишлаётган миграитлариинг ҳақ-хуку клари ва давлат манфаат­
ларини химия қилишга қаратилган сиёсат. Ушбу масалани ҳал этишшшг 
биргина нули хорижда ишлаш учун фуқароларни ёллаш фаолиятини давлат 
томонидан мажбурий лицензиялашдир. Лицензиялашнинг мақсади-керакли 
маълумот, ишлаш тажрибаси, ишончли халқаро алоқаларига эга ва 
фаолиятининг натижаларига моддий ва хукуқий жавобгарликни ола би- 
ладиган ташкилотларгагина хорижда ишлашни ташкил этиш восигачилигини 
амалга ошириш ҳуқуқини бериш.
Экспортёр ва импортёр мамлакатларнинг манфаатларини ўзаро 
ҳимоялашга қаратилган чора-тадбирларни ўтказиш. Гап, хусусан, 
миграция, норасмий ҳаракатланишлар масштабини ушлаб туриш, миг­
рантларнинг ўз ватанларига қайтишини рагбатлантириш сиёсатини ўтказиш 
тўғрисвда боради.
Юқорида келтирилган маълумотлар шуни кўрсатадики, халқаро ишчи 
кучи миграцияси жақон иқгасодиетвда меҳнат ресурсларини қайгадан 
тақсимлайди. Халқаро ишчи кучи миграцияси ассиметрия билан ажралиб
540


туради, мамлакатларнинг иктисодий манфаатларини тўқнаштиради ва 
халқаро миграцияни тартибга со лишни долзарб мавзуга айлантиради. 
Фақатгина шу йўл билан халкаро ишчи кучи миграциясининг салбий 
оқибатларини камайтириш ва ушбу объектив жараённи глобал тараққиёт 
манбасига айлантириш мумкин.
28.6. Узбекистон халқаро ишчи кучи миграцияси жараёнида
Ўзбекистоннинг 
халқаро 
иктисодий 
муносабатлар 
тизимига 
интеграциялашуви жаҳон мехдат бозорида фаол қатнашшпни тақозо этади. 
Узбекистон ХМТ аъзоси бўлиб, ташқи мехрат миграцияси соҳасида давлат 
сиёсатини ишлаб чиқишда бу ташкилот қабул қилган хужжатларга амал 
қилмокда. Хусусан, республикамизда «Аҳолини иш билан таъминлаш 
тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Мазкур қонунда Узбекистон 
фуқароларини чет элларда ўз касби бўйича шуғулланиш ҳуқуқи, мамлакат 
ташқарисида уларни хукуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ишга 
жойланггиришни тартибга солиш ва бу жараённи мувофиқлаштириш 
борасида давлатнинг жавобгарлиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Ҳозирда Узбекистон Республикаси фуқаролари хорижий давлатларда ўз 
касблари бўйича меҳнат фаолиятларини Узбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 1993 йил 14 июлдаги «Ишчи кучларини олиб келиш ва 
ташқарига олиб чикиш масалаларини тартибга солиш тўғрисида»ш, 2003 йил 
12 ноябрдаги 505-сонли “Узбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат 
фаолюггини ташкиллаиггиришни мукаммаллаштириш тўғрисида”ги, 2007 йил 
15 майдаги 97-сонли “Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга 
кетаетган Узбекистон Республикаси фукдроларини хисобга о лишни 
такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорларига ва шу қарорлар билан 
тасдиқланган Низомга асосан амалга оширмокдалар.
Узбекистон миграцион мақомига кўра экспорт-импорт қилувчи 
мамлакат х,исобланади ва ташқи миграция бўйича манфий қолдиққа эга. 
Узбекистон аҳолиси жами миграциясининг 2-3% и ва ташқи миграцияси 
оқимларининг 10-15% и узок хорижга тўғри келади. Ўзбекистоннинг 
миграция алоқалари доирасига АҚШ, Исроил, Япония, Германия, Буюк 
Британия, Жанубий Корея каби мамлакатлар кирмоқда. Узбекистон барча 
МДҲ мамлакатлари билан салбий миграция қолдиғига эга. Жумладан, 
ташқи миграциянинг 70% га яқини Россия, 12—13% и Қозоғистон 
хиссасига тўғри келади21.
Ўзбекисгоннинг жаҳон хўжалигига жадал суръатларда иягеграция- 
лашуви, хорижий мамлакатлар билан иқгисодий алокаларнинг кенгайиши 
ташқи миграция географик йўналишининг узоқ хориж мамлакатлари томон 
ўзгаришига олиб келмокда. Ушбу ижобий силжишлар 90-йилларда бошланган
21 Расулова Д.В. Ишчи кучи мш рацияси р ш о ж паш ш ш ш тг назарий асослари. -Т .: Молия, 2010.98-6.
541


бўлиб, халқаро миграция оқимида тадбиркорлар, банк хизматчилари, бюнес 
билан шуғулланувчилар кўпайиб борди.
Узбекистон мехнат миграцияси бўйича қатор мамлакатлар билан 
бшимлар имзолаган. Жумладан, 1994 йил июлда Узбекистон, Қирғизистон, 
Қозоғисгон 
ўҒгасВДа 
“Миграция 
соқасида 
ҳамкорлик 
тўғрисида” 
Меморандум, 1995 йилда Корея Республикаси, 2007 йилда Россия банан икки 
томонлама келишувлар имзоланди. Чунончи, Корея кичик ва ўрта бизнес 
Федерацияси, 
Корея Курилиш ассоциацияси билан ўклгаш, ишга 
жойлаштириш соқасццаги хрмкорлик тўғрисида Келишувлар имзоланганидан 
сўнг 
хорижликларнинг 
саноат 
тажрибаси 
тизими 
бўйича 
Корея 
Республикасида 1995-2008 йилларда 24 мингдан ортиқ фукарорлар ишга 
жойлашдилар22.
Узбекистон Республикасининг хориж мамлакатларига ишчи кучини 
экспорт қилиши туфайли:
- ишчи кучи экспорти туфайли республика миллий даромадига 
хориждан маблаг келиб кўшилади. Бу даромад ҳисобига янги иш 
жойларини барпо этиш, ишсизларни ҳимоя қилиш учун зарур бўлган 
маблагларга эга бўлиш мумкин;
- хорижда ишлаб келган фуқароларимиз ўзлари билан бирга энг 
замонавий билимларни, ишлаб чиқаришдаги илгор тажрибаларни, замонавий 
технологияни ва янги техникани бошкдришни ўрганиб қайтадилар;
- фуқаролар хориж корхоналарида мавжуд бўлган меҳнатни ташкил 
этиш, меҳнат интизоми, ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш, унумли 
меҳнат қкшиш, замонавий билимларни эгаллайдилар;
- мамлакатимизни ўз меҳнатсеварликлари билан жаҳонга танита- 
дилар, чет тилларни ўрганадилар, меҳнат қилиш ва малака ошириш 
усулларини ўрганиб келадилар.
Узбекистон халкаро миграция алоқаларининг истиқболда янада ривож- 
ланишидан манфаатдор. Мамлакат иқгисодиётида таркибий ўзгаришларни 
амалга ошириш, ташқи бозорларда маҳсулотлар рақобатбардошлигини 
юксалтирнш халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлайди ва халқаро мехрат 
миграциясининг фаоллашувига олиб келади.
Асосий тушунчалар
Ички миграция - ишчи кучининг бир мамлакат/ худуд /район 
миқёсида харакатланиши.
Ташқи миграция - ишчи кучининг бир мамлакат/ҳудуд/район 
ҳудудидан иккинчи бир мамлакат/ҳудуд/районга кўчшни.
Халқаро ишчи кучи миграцияси - мехдатга лаёқатли аҳолишшг бир 
мамлакатдан бошқа мамлакатга иқгасодий ва бошқа сабабларга кўра бир 
йилдан ортиқ муддатга кўчиб ўтиши.
^ Ў ш а н а я б а . 137-6.
542


Иммиграция - меҳнатга лаёқатли аҳолининг мамлакат ҳудудига 
бошқа мамлакатлардан кўчиб келиши.
Эмиграция - меҳнатга лаёқатли аҳолининг мамлакат худудидан 
кўчиб кетиши.
Миграцион қолдиқ - иммиграция ва эмиграция ўргасидаги фарқ.
«Ақлнинг оқиб ўтипит» - юқори малакали мутахассисларнинг 
мамлакатлараро миграцияси.
Реэмиграция - эмигрантларнинг ватанларига доимий яшаш учун 
қайтиб келишлари.
Мигрантларнинг пул утказмалари - мигрантлар томонидан ўз мам­
лакатлари резидентларига юбораётган товарлар ва молиявий маблаглар.
Ишчиларнинг пул утказмалари - қабул килувчи мамлакат 
резиденти (ўзининг иммиграция мақомидан қатъи назар, ушбу мамлакатда 
бир йил ёки ундан ортиқ вақт яшаётган бўлса) ҳисобланган мигрантнинг ўз 
ватанига юбораётган хусусий трансфертлари (натура ёки пул шаклида).
Ёлланиб ишловчиларнинг иш ҳақи - қабул қилувчи мамлакатда бир 
йилдан кам муддат яшаётган мигрантнинг барча даромадлари.
Трансфертлар — мигрантлар томонидан амалга ошириладиган пуллик 
трансфертларнинг соф қиймати (молиявий ва номолиявий активлар).
Давлатнинг миграция сиёсати - ишчи кучи экспорти/импортини 
тартибга солишга қаратилган давлат сиёсати.
Назорат саволлари:
1. Халкаро ишчи кучи миграцияси нима ва у қайси сабабларга кўра 
юз беради?
2. Халқаро ишчи кучи миграциясига қандай омиллар таъсир 
кўрсатади?
3. Халкаро ишчи кучи миграциясининг қандай турлари мавжуд?
4. Халқаро ишчи кучи миграциясининг замонавий таркиби ва 
динамикасини аниқланг.
5. Халқаро ишчи кучи миграцияси ва пул утказмалари ўртасидаги 
боғлиқлнкни таҳлил қилинг.
6. Халқаро 
пул ўтказмаларининг географик таркиби 
қандай 
ўзгаришларга учрамокда?
7. Халкаро ишчи кучи миграцияси халқаро даражада қайси 
ташкилотлар томонидан тартибга солинади?
8. Халқаро ишчи кучи миграциясини давлат томонидан тартибга 
солишнинг кандай усуллари мавжуд?
9. Иммиграция 
сиёсати ва уки амалга ошириш дастаклари 
нималардан иборат?
10.Эмиграция сиёсати нима ва қандай хусусиятларга эга?

Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish