В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х


Халқаро технологиялар савдосини тартибга солиш усуллари



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet340/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   336   337   338   339   340   341   342   343   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

29.4. Халқаро технологиялар савдосини тартибга солиш усуллари
559


ЕПТ ўзаро келишаётган давлатларнинг бадаллари ва ўз маблаглари 
ҳисобидан молиялаштирилади.
Патентни расмийлаштириш жараёни уч босқичдан иборат:
1) Гаага, Берлин: ариза бериш, уни текшириш, патентни излаш, ариза аа 
патент натижаларини эълон қилиш;
2) Мюнхен: экспертиза— патентни бериш ёки рад этиш;
3) Мюнхен: учинчи томоннинг патент беришга даршюшк билдириши, 
норозшшк хатини бериш, уни текшириш ва охирги кдрорни чиқариш.
ЕПТ Европа Итгафоқи ва бошқа халқаро ташкилотлар билан яқиндан 
ҳамкорлик қилади. ЕПТ ривожланаётган мамлакатларда патент тизимини 
шакллантириш ва такомиллаштириш бўйича амалий ёрдам кўрсатади.
Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (World Intellectual Property 
f^anization, WIPp 1970 
йилда ташкил этилган. WIPO БМТнинг 
ихтисослашган ташкилотлари тизимига киради. Штаб квартираси Женевада 
(Швейцария) жойлашган. Интеллектуал мулк куйидаги икки соҳани қамраб 
олади:
- саноат мулки — асосан ихгиролар, товар белгилари, саноат намуналари 
ва моделларига тааллукди;
- муаллифлик хукуки - асосан адабий, бадиий, мусикий, фотография, 
кинематография ва аудиовизуал асарларга тегишли.
WTPO турли соҳаларда ташкил этилган иттифоқпар ва шартномаларни 
бошқариш билан щугулланади.
Саноат мулкини муҳофаза этиш соқасида:
Саноат мулкини муқофаза этиш бўйича Париж Конвенцияси, 1883;
Мадрид келишуви (товарнинг келиб чиқиши тугрисидаги манбалар 
тугрисидаги маълумотларнинг ёлғонлигига қарши кураш хақида), 1883;
Мадрид иттифоқи (товар белгтшарини халқаро рўхатдан ўтказши). 1891;
Гаага итгифоқи (саноат намуналари ёки модеяларини халқаро жамғариш), 
1925;
Ницца итгкфоқи (товар белгилариии руйхатдан ўтказиш учун товарлар ва 
хизматларни халкаро тасниф), 1957;
Лиссабон итгифоқи 
(товарларнинг 
келиб 
чикиши тугрисидаги 
маълумотларни ҳимоя қилиш ва уларни халқаро руйхатдан ўтказиш), 1958;
Локарн итгифоқи (саноат намуналари ёки моделларини халқаро тасниф), 
1968;
Патент кооперацияси тугрисидаги шартнома (ихтиролар бўйича ариза 
бериш ва экспертизадан ўпсазиш), 1970;
Халкаро патент таснифи итгифоқи, 1971;
Вена иггифокд (товар белгиларинн халқаро руйхатдан ўтказиш), 1973:
Будапешт итгифоқи (микроорганизмларни патентлаш учун халкаро тан 
олиш жараёни), 1977;
Найроби шартномаси (олимпия символларини ҳимоялаш тўғрисида), 
1981;
560


Муаллифлик ҳуқуки ва у билан боғлиқ соқаларда:
Берн игтифоқи (адабий ва бадиий асарларни ҳимоя қилиш тугрисидаги 
Берн конвенцияси), 1886;
Рим Конвенцияси (артисглар, фонограмма ишлаб чиқарувчилар ва радио 
эшиттиршларини олиб борувчи ташкилотлар хукуқларини ҳимоялаш 
тўғрисида), 1961;
Женева 
Конвенцияси 
(фонограммалар 
ишлаб 
чиқарувчилар 
манфаатларини ҳимоялаш тўғрисида), ] 971;
Брюссель Конвенцияси (сунъий йўлдопшар орқапи узатиладиган 
дастурларни гарқатиш тўғрисвда), 1974;
Бошка соҳаларда:
Фильмларни руйхатдан ўпсазиш тўғрисида шартнома (аудиовизуал 
асарларни халкаро рўйхатдан ўтказиш гўғрисида), 1989.
WIPO
iihht
мақсади ва вазифалари куйидагилардан иборат:
- давлатлараро ва халкаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик 
воситасида дунёда интеллектуал мулк ҳуқукини муҳофаза этиш;
- иттифоқлар ўртасида интеллектуал мулк соҳасида маъмурий 
ҳамкорликни кенгайтиршп;
- интеллектуал мулк соҳасида миллий қонунчиликни такомиллаштириш 
борасида янги халкаро шартномалар тузшп;
- ривожланаётган мамлакатларга техник ёрдам кўрсатиш;
- ахборотлар йигаш, тарқатиш ва бошқалар.
WTPOra Париж ёки Берн иттифоқларига, БМТ ёки МАГАТЭнинг 
ихтисослашган муассасаларццан бирига аъзо бўлган ҳар кандай давлат аъзо 
бўлиши мумкин.
Лнги технологияларни яратишдан мақсад мазкур технология асосида 
яратилган маҳсулот билан жаҳон бозорига кириб бориш ва ракобатчиларни 
синдириш хисобланади. Халқаро технологияларни узатишда бошка шплаб 
чикариш омилларининг халқаро ҳаракати йўлидаги сингари тўсиқлар мавжуд. 
Жаҳон бозоридаги рақобаг курашида технология мухим аҳамиятга эгалиги 
туфайли хар бир мамлакат янги технологияни мамлакатдан ташқарига 
чиқаришни тақиқлаши ёки чегаралаши мумкин. Кўпчилик мамлакатлар эса 
хорижий рақобатни чеклаш ва иш ўринларини сақлаб қолиш мақсадида 
технологиялар импортини чеклайди. Шунингдек, миллий техник стандартлар 
ҳам хорижий технология билан мос келмаслиги мумкин.
Халкаро технологияларни узатишни давлат томонидан тартибга солиш 
ёки назорат қилишнинг куйидаги сабаблари мавжуд:
Технологик 
устуиликни 
сақлаб 
қолишга 
интилиш. 
Илғор 
технологияни мамлакатдан олиб чиқиб кетишни давлат томонидан чеклаш 
сиёсати технологик устунлик назариясига асосланади. У ёки бу соҳада 
технологик устунликка эга мамлакат бошқа мамлакатлар олдида технологик 
сигимкорлиги юқори маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича устунликка эга 
бўлади. Аммо технологик устунлик доимий иқшсодий устунпикни таъминлаб
561


бера олмайди. Технологик устунлик кутилган даромадни таъминлаб берар 
экан ишчи кучи, патентлар ва лицензияларни сақлаб туриш, кашфиётларни 
хорижда патентлаш учун катга харажатларни талаб этади. Технологик 
устунликка интилмаёгган мамлакатлар эса тайёр технологияни ёки янги 
технология ёрдамида ишлаб чиқарилган маҳсулотни қалбакилаштиршпи 
мумкин.
Миллий ҳавфсиапикни таъминлаш. Халқаро технологияларни 
узатишни давлат томонидан назорат қилишдан кўзланган яна бир мақсад 
қурол-яроғ ишлаб чикариш билан боғлиқ ва «икки томонлама» мўлжалланган 
юкори технологияларнинг бир-бирига нисбатан душманлик сиёсатини олиб 
бораётган мамлакатларга етиб боришининг олдини олиш ҳисобланади. Мисол 
сифатида НАТО доирасида XX аср 80-йилларининг охирига кадар амалда 
бўлган технологияларни собиқ социалистик мамлакатларга экспорт қилишни 
назорат килувчи Координацион кўмитаси (КОКОМ) фаолиятини келтириш 
мумкин.
Халкаро шартномаларда белгиланган шартларга риоя этиш. Куп
томонлама келишувларда иштирок этаётган мамлакатлар кимёвий, биологик, 
бактериологии 
куролларни 
ишлаб 
чикариш 
учун 
ишлатиладиган 
технологиялар савдоси бўиича давлат назорат тизимини жорий этишади. Бу 
турдаги куролларни ишлаб чиқариш умуман тақикланган ёки бу фаолият 
халқаро миқёсда қатгиқ назорат қилинади. Халқаро келишувларга мувофиқ 
тинчлик йўлига хизмат килувчи материаллар, асбоб-ускуналар яратиш учун 
қўлланувчи, аммо оммавий қирғин куролларини ишлаб чиқариш учун 
фойдаланиш мумкин бўлган технологиялар ва илмий-техник ахборотларни 
четга чиқариш давлат томонидан назорат қилинади.
Халкаро технологияларни узатишни тарпгибга солиш механизмлари. 
Давлат томонидан технологияларни олиб кириш ва четга чиқаришни тартибга 
солиш экспортни назорат қилувчи органлар, божхона усуллари ва чегара 
назорати остида амалга оширилади. Кўпчилик мамлакатларда техноло- 
шяларни узатишни билвосита тартибга солиш патентлар ва савдо белгиларини 
давлат томонидан рўйхатга олиш тизими оркали олиб борилади. Баъзи 
ҳолларда технологик сигимкорлиги юқори товарларни экспорт қилиш 
хукуқини олишда хукуматнинг махсус рухсатномаси талаб этилади. Халкаро 
технологияларни узатишни тартибга солувчи қонунчшшкнинг бузилиши 
давлат ахамиятига молик жинояг деб баҳоланади ва қонунбузарлар жиноий 
жавобгарликка тортилади. Кўпчилик мамлакатларда бу ҳолат содир этилганда 
хорижий резидентга нисбатан кзтъий чоралар курилади (бир умрлик қамоқ 
жазосидан тортиб ўлим жазосигача).
Хорижий технологияларни импорт килувчи мамлакатлар техноло­
гияларни олиб кириш нинг қонунийлигини назорат қилади ва жамият учун 
хавфли технология турларининг кириб келишини тақиқлайди. Кўпинча 
мамлакатнинг умумий технологик ривожланшп даражаси илғор техноло­
гияларнинг мамлакатга кириб келишига тўсқинлик қилиши мумкин.
5 6 2


Мамлакатлар ўртасидаги ижтимоий-маданий ва аҳолининг маълумотлилиги 
борасидаги фарқларнинг мавжудлиги кам тараққий этган мамлакатлардаги 
ишчиларнинг янги технологияларни эгаллаш ва ишлаб чиқаришда қўллаш 
имконини бермайди. Бу эса технологияларнинг халқаро харакати йўлида 
жиддий тўсқннлик қилиши мумкин. Одатда, қурол-яроғ, 
кимёвий 
маҳсулотлар, наркотиклар, спиртли ичимлик ишлаб чиқариш билан боғлиқ 
технологияларни мамлакатга олиб кириш давлат томонидан назорат кдлинади.
Асосий тушунчалар
Технологияни халқаро узатиш - тижорат ёки бегараз асосда илмий- 
техника ютукдарининг давлатлараро харакати.
Нейтрал техник тараққиёт - бир вақгаинг ўзида меҳнат ва капитал 
омиллари унумдорлигиникг ортишини таьминловчи технологияга асосланган 
тараққиёт.
Мехнат омилини тежовчи техник тараққиёт - капитал унумдор- 
лигининг мехнат унумдорлигига нисбатан юқорироқ самара беришига 
асосланган тараққиёт.
Капитал омилини тежовчи техник тараққиёт - мехнат унумдор- 
лигининг капитал унумдорлигига нисбатан юқорироқ самара беришига 
асосланган таракқиёг.
Патент - хукуматнинг мутасадди органлари томонидан ихтирочига 
бериладиган гувоҳнома бўлиб, у ихтиродан фойдаланишда монопол хукуқни 
беради.
Лицензия - технология эгаси (лицензии) томонвдан манфаатдор 
томонга (лицензиатга) патент билан ҳимояланган ёки ҳимояланмаган 
технологиядан муайян муддат ва тўлов эвазига фойдаланиш учун бериладиган 
рухсатнома.
Копирайт (такдим этиш хукуқи) - адабий, аудио- ва видеоасар 
муаллифининг ўз ишини кўрсатиш ва такдим этиш ҳукуқи.
Товар белгиси — муайян ташкилот белгиси бўлиб, ундан товар ишлаб 
чикарувчини индивидуаллаштириш учун фойдаланилади.
Патент шартномаси - халкаро савдо битами бўлиб, унга мувофиқ 
патент эгаси ихтиродан фойдаланиш ҳуқукини харидорга беради.
Лицензия шартномаси - хапқаро савдо битами бўлиб, унга мувофиқ 
кашфиёт эгаси технологияга бўлган эгалик хуқуқини харидорга муайян чегара 
ва шартларда фойдаланиш учун беради.
«Ноу-хау» - муайян клуқка эришиш имконини берувчи техник тажриба 
ва ишлаб чиқариш сирларини такдим этиш.
Инжиниринг — харид қилинган ёки ижарага олинган машина ва 
ускуяаларни монтаж қилиш ҳамда ишлатиш учун зарур бўлган технологик 
билимларни такдим этиш.
563


Патентлн лицензия - патентдан фойдаланиш ҳуқуқининг «ноу-хау»сиз 
такдим этилганлигнни тасдакдовчи хужжат.
Патентсиз лицензия - ихтиронинг патенгсиз «ноу-хау»дан фойдаланиш 
хукукини тасдиқловчи хужжат.
Истнсноснз лицензия — лицензияларга шу технология ушбу худудда 
жойлашган бошқа лицензиатларга ҳам такдим этиш қукуқини қолдирувчи 
лицензия.
Истиснолв лицензия — лицензиаткинг технологиядан фовдаланиш 
монопол ҳуқуқи мавжудлигини ва лицензиарнинг ушбу худудда патентланган 
технологиялар ҳамда «ноу-хау»лардан мустақил фойдаланиш ва уларни 
сотишни рад эттанини назарда тутувчи лицензия.
Тўлиқ лицензия - шартнома амал қишшш даврида лицензиарнинг 
патент ёки «ноу-хау»дан тўлиқ фойдаланиш хукуқини ва лицензиарнинг 
улардан мустақил фойдаланишдан воз кечишини белгиловчи лицензия.
Лицешион тўлов — лицензиат томонидан шартнома предметидан 
фойдаланганлиги эвазига лицензиарларга тўланадиган тўлов.
Роялти - шартноманинг амал қилиш муддати даврида харидор 
даромадидан лицензиядан фойдаланишда оладиган фойдаси хажмидан келиб 
чиққан ҳолда амалга ошириладиган ажратмалар.
Пауша тулови - шартномада қайд этилган бир марта тўланадиган тўлов 
бўлиб, лицензиядан фойдаланиш вақги билан боғлиқ бўлмай, эксперт баҳолаш 
асосида олдиндан белгиланади.
Фойдада қатнашиш — лицензия предметидан фойдаланиш эвазига 
олинган лицензиат фойдасининг бир қисмини лицензиарга ажратиш.
Мулкда қатнашиш — лицензиат томонидан лицензиарга лицензиядан 
фойдаланганлик учун ўз корхоналари акцияларининг бир крсмини бериши.
Ишлаб чикариш франчайзинги — муайян маҳсулотни тайёрлаш 
технологиясига эга бўлган фирманинг мижоз фирмага мазкур маҳсулотни 
муайян худудда тайёрлаш ва сотиш хукуқини беради.
Товар франчайзинги - фирманинг бошкд фирмага муайян худудда 
етакчи фирманинг савдо маркасидан фойдаланиш ҳукуқини беради.
Халқаро техник ҳамкорлик — мамлакатларга қайтариб олшп шарти 
билан ёки бегараз асосда технологик жараёнлар, маҳсулот ишлаб чиқаришни 
ташкил этиш ва бошқариш тўтрисида ёрдам кўрсатишдир.
Технологик грантлар 
- ривожланган мамлакатлар томонидан 
технологиялар, технологик сигимкорлиги юқори товарлар ёки молиявий 
маблагларни илгор технологияларни сотиб олиш, персоналларни ўқитиш ва 
қайта тайёрлаш учун бегараз узатиш.
Техник ёрдамни молиялаштириш — техник ёрдам олаётган 
томоннинг шартномага мувофиқ ташкилий вазифаларни бажариши билан 
биргаликда мазкур лойиҳани молиялаштиришда ҳам иштирок этишини 
назарда тутади.
564


Техник ёрдам механизмлари. Лойихзда кдтнашаётган мамлакатлар 
сонига қараб икки ва кўп томонлама техник ёрдам турлари бир-биридан 
фаркланади.
Икки томонлама техник здмкорлик - донор мамлакат билан техник 
ёрдам олаётган мамлакат хукуматлари ўртасидаги келишув бўйича амалга 
оширилади,
Кўп томонлама техник ҳамкорлнк — техник ёрдам олувчи мамлакатга 
бир неча мамлакатлар томонидан қўшма лойиҳалар шаклида техник ёрдам 
кўрсатиш.
Назорат саволлари:
1. Қайси ҳолларда технология ишлаб чиқариш омили саналиши мумкин?
2. Технологияларни халқаро узатиш нима ва у кандай шакгшарда амалга 
оширилади?
3. Кэйси техник тараққиёт нейтрал, қайси бири мехратни тежовчи ва 
қайси бири капитални тежовчи хисобланади?
4. Иқгисодий ўсиш ва технологик ривожланиш ўртасида қандай 
боғлиқлик мавжуд?
5. Технологияларинг хуқукий қимоя қилиш мехнизмлари қандай ва улар 
қандай шаклларда халкаро узагалади?
6. Лицензион келишувларнинг иқгисодий шартлари нималарда акс этади?
7. Халқаро техник ёрдамнинг қандай шакллари мавжуд?
8. Халқаро технологиялар бозорининг ривожланиш тамойилларини 
аникданг.
9. Жаҳон технологиялар бозорининг ривожланиши кандай хусусиятларга
эга?
10. Юқори технологик маҳсулотлар бозорида етакчилик килаётган мам­
лакатларнинг технологик лидерлши билан боғлиқ қонуниятларни аникданг.
11. Технологиялар савдосини халқаро тартибга солиш билан шутул- 
ланувчи қайси халкаро ташкил отларни биласиз?
12. Технологияларни узатишни давлат томонидан тартибга солиш зару­
рияти ва сабаблари нимада?
565



Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   336   337   338   339   340   341   342   343   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish