- иктисодиётда юқори мобилликка эга бўлган хорижлик ишчилар
оқими туфайли таркибий, худудий ва бошка ўзгаришлар содир бўлади;
- иммигрантлар миллатнинг ёшаришига кўмаклашади, чунки эмигра
ция қилган аҳоли одатда меҳнатга лаёқатли ёшдагилардан иборат бўлади;
- жалб килинувчи ишчи ва мутахассислар ни ўқитиш, ўргатиш,
малакасини оширишга кетадиган харажатлар қисқаради;
- иммигрантлар ички
бозор сигимини кенгайтиради, улар хисобидан
тўпланган пул эса иқгисодиёгни ривожлантиришга сарфланади;
- мигрантлар нинг банклар ҳисобида сақланаётган вақпшчалик бўш пул
маблаглари жалб қилувчи мамлакат икгисодиётини
молиялаштиришга
ишлатилипш мумкин;
- иммигрантлар демографик вазиятни яхшилайди, жумладан, бу ҳолат
туб аҳолиси қариб бораётган Ғарбий Европанинг саноат жиҳатлан
ривожланган мамлакатларига хосдир;
- чет эл ишчилари инкироз ва ишсизлик вақгида
маълум бир
амортизатор ўрнини эгаллайди, чунки
улар биринчи навбатда ишдан
бўшатилади, пенсия, тиббий сугурта билан таъминланмаган ижтимоий
дастурларни нг амалга оширилишида ҳисобга олинмайдилар.
Шу билан бирга ишчи кучини қабул қилишннг салбий томонлари ҳам
мавжуд. Купинча, иммигрантлар нинг иктисодий самараси салбий қилиб
таърифланади, чунки улар ишчи кучи ўрнини қисқартириб, маҳаллий аҳоли
ўртасида ишсизлик даражасини оширади. Уларга
жамиятда юз берадиган
ижтимоий беқарорлик (махаллий ишчи даъвогарлик қилаётган иш жойининг
хорижлик ишчи томонидан эгалланиши), миллатлараро келишмовчилик ва
бошкаларни киритиш мумкин.
Ишчи кучини импорт қилувчи мамлакатлар дуч келиши мумкин бўлган
салбий окибатлар куйидагилардан иборат:
- иммигрантлар ни ижтимоий ҳимоялаш билан боғлиқ қўшимча муам
молар;
- миллий валютанинг хорижга пул ўтказмаси сифатида чиқиб кетиши;
- ўргатилган мутахассис-иммигрантларнинг ўз ватанига қайтиши
туфайли йўкотилишлар.
2 8 .3 . Х а л қ а р о и ш ч и к у ч и м и г р а ц и я с и н и н г т а р к и б и в а д и н а м и к а с и
Ишчи кучининг оммавий равишда кўчиб юриши ва халқаро меҳнат
бозори жаҳон такрор ишлаб чиқариш жараёнига жиддий таъсир ўтказади.
Бу
жараён ишчи кучини нафақат микдорий жиҳатдан,
балки сифат
жиҳатдан ҳам тавсифлаш имконини беради. Ҳозирги вақтда одамлар бир
мамлакатда туғилишлари, мактабгача бўлган тарбияни бошка малакатда
олишлари, учинчи мамлакатда ўқишлари, тўртинчи
мамлакатда эса
ишлашлари мумкин.
519
Таҳлиплар кўрсатшиича, ҳозирги пайтда 215,8 млн. киши ўз туғилган
мамлакатларидан ташқарида яшайдилар ва ушбу кўрсаткич дунё
аҳолисининг 2,3% ини ташкил этади (28.3.1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: