1-мавзу. Кириш. Ўзбекистон тарихи фани предмети, уни ўрганишнинг назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/31
Sana22.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#111639
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31
Bog'liq
1-маъруза 28520284264998e14bf59466b882a0e6

Маданий ҳаёт. Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ. Ўз даврида Туркий 
ҳоқонлигидаги маданий жараёнлар Буюк ипак йўлидаги кенг кўламдаги, 
халқаро алоқалар туфайли жамиятдаги сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий 
воқеалар билан ўзаро боғлиқликда ривожланиб борди. Ўтроқ деҳқончилик 
воҳалари аҳолиси ва дашт қабилалари ўртасидаги маданий алоқалар айниқса 
кучайди. Бу даврдаги маданий ҳаёт моддий маданият буюмлари, 
меъморчилик ва санъат, дин ва ёзув қабиларда ўз ифодасини топди. 
Таъкидлаш жоизки, Ўрта Осиёнинг туркий ҳоқонлиги таркибига 
кирган давридаги моддий маданияти ўзида маҳаллий ўтроқ халқлар ва 
кўчманчи туркларнинг муштараклигини акс эттиради. Уларнинг умумийлиги 
қурол-аслаҳа, зеб-зийнат буюмларининг ўхшашлигида, қимматбаҳо 
металлардан ишланган буюмлар кўринишида ўз аксини топган. 
Тадқиқотчиларнинг фикрича, моддий маданиятдаги умумийлик, аввало, Ўрта 
Осиё шаҳар ва қишлоқлари ҳамда турк ҳоқонлари манфаатларининг 
умумийлиги билан боғлиқ эди. 
Турк ҳоқонлиги даврида Ўрта Осиё халқлари зардуштийлик, 
буддавийлик, насронийлик, монийлик, шомонлик каби динларга эътикод 
қилган бўлсаларда, диний қарашларда зардуштийлик етакчи ўринда турган. 
Зардуштийларнинг улуғ худоси Ахурамазда (Ормўз, Хурмўз) "само ва ернинг 
асосчиси" бўлиб, унинг шарафига қурбонликлар келтирганлар. Бу дин 
айникса, Хоразм, Суғд ва Чоч вилоятларида кенг тарқалган эди. Бу даврда 
Тохаристон, Фарғона, Еттисув ва Шарқий Туркистон шаҳар аҳолиси 
ўртасида буддавийлик дини кенг тарқалган эди. Балхдан, Термиздан, 
Кобадиёндан, Қувадан илк ўрта асрларга оид будда ибодатхоналари 
қолдиқлари очиб ўрганилган. Шунингдек, суғдийларнинг Еттисувдаги 
айримерларга бориб ўрнашишлари оқибатида зардуштийлик дини билан 
Еттисувга хос шомонийлик динларининг бир-бири билан қўшилиши юз 
беради. 
Туркийларнинг дини ҳақида “Бэй-ши” ва "Суй-ши” Хитой йилно-
маларида қайд этилади. Уларда туркийларнинг диний одатлари ҳақида 
қуйидаги маълумотлар бор: 1) Ҳоқон қароргоҳига Шарқ томондан кирилган 
ва бу билан кун чиқиш тарафга хурмат маъноси ифодаланган ҳамда айни 
пайтда қуёшга сиғинишни ҳам билдирган. 2) Хар йили ҳоқон ўз амалдорлари 
билан ғорга бориб, ота-боболари руҳига қурбонлик келтирган. 3) Ҳар йилда 5 
марта ҳоқон ой чиқишида яқинларини йиғиб, дарё буйига борган ва осмон 
руҳи (Тангри)га қурбонлик келтирган. Қабилалар учун ягона асосий худо 
бўлиб, унга доимий равишда қурбонлик келтириб турганлар. Улар руҳ 
абадийлиги, нариги дунё борлигига ишонганлар. 
Турк ҳоқонлиги даври Ўрта Осиёда кўплаб йирик шаҳарлар мавжуд 
эди. Катта ва кичик шаҳарларда ҳунармандчилик, меъморчилик, рассомлик, 
ҳайкалтарошлик қабилар ривожланади. Уларнинг айрим намуналари ўша 
даврда бунёд этилган қаср ва саройларни безаган деворий суратлар ва 
ганчкор нақшлар, ҳайкаллар ва ҳайкалчалар, тангаларда зарб этилган рамзлар 
сифатида бизнинг кунларимизгача сакланиб келган. Уларда ўша даврдаги 
ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётдаги ўзгаришлар ўз аксини топган. 


Сурхон воҳасидаги Болаликтепа, Зарафшон водийсидаги Панжикент, 
Варахша ва Афросиёб, Фарғонадаги Қува харобаларидан топилган деворий 
суратлар манзаралари шулар жумласидандир. 
Бу даврда улкан ҳудудларда яшаган турли халкларнинг тил ва ёзувлари 
бир-бирларига таъсир ўтказган эди. Араб ёзувига қадар турк-руний, уйғур, 
моний, суғд, брахма, кхароштий, хоразмий ва сурёний ёзувлари мавжуд эди. 
Суғд, Хоразм ва Тохаристон ахолисининг алоҳида-алоҳида ёзувлари бор эди. 
Суғд ва Хоразм ёзувлари оромий ёзуви асосида пайдо бўлган бўлса, бу 
ёзувлар асосида тохаристон ёзуви пайдо бўлади. Суғд ёзувлари кенг 
ҳудудларга тарқилган бўлиб, бу жараён суғдийларнинг янги ерларни 
ўзлаштириш фаолияти ва савдогарларнинг ипак йўлидаги саъйи-харакатлари 
билан боғлиқ эди. Шу боис бўлса керакки, Суғд тилидаги ёзма ёдгорликлар 
Ўрта Осиё, Қозоғистон, Шарқий Туркистон, Покистон ва Муғулистон 
ҳудудларидан топиб текширилган. Суғд ёзуви иш юритишда, савдо ва 
маданий алоқаларда ката аҳамиятга эга бўлиб, қадимги уйғур, муғул ва 
манжурлар ёзувлари пайдобўлишига асос бўлди. 
Бу даврда Хоразмда маҳаллий ёзув кенг тарқалган ва амалда бўлган. 
Тупроққалъадан шоҳ архивларининг топилиши бунга мисол бўла олади. 
Бойбезаклар, сопол, металл идишлар, деворий суратлар, кийимлардаги 
тасвирлар бу ерда тасвирий санъатнинг ривожидан далолат беради. 
Ҳоқонликдаги шаҳар аҳолиси асосан ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ 
билан шуғулланганлар. Деҳқончиликдаги тараққиёт кўлами ва сифати ўзидан 
кейинги уч тармоқ - ҳунармандчилик, қурилиш, савдо-сотиқ равнақи учун 
ката туртки бўлган эди. Айнан шунинг учун ҳам бу вақтда темирчилик, 
заргарлик, 
кулолчилик, 
дурадгорлик, 
қуролсозлик, 
тўқимачилик, 
шишасозлик, чармгарлик каби ҳунармандчилик тармоқлари тобора ривож 
топади. Турклар саррожлик, руда қазиб олиш ва ундан қурол-яроғ ясашда 
айниқса моҳир эдилар. Турклар ясаган қурол-яроғ ва зеб-зийнат буюмлари 
ўзининг хилма хиллиги ва пишиқлиги билан ажралиб турган. 
Бу даврда кончилик ишлари ҳам анча ривожланган. Олтин, темир, 
кумуш, мис, тузнинг бир неча хили, қимматбаҳо тошлар, турли маъданлар -
Суғд, Шош, Фарғона, Қашғар, Тоҳаристон каби вилоятлардан қазиб 
олинганлиги манбаларда аниқ кўрсатилган. 
Ҳоқонлик 
даврида 
савдо-сотиқ 
ишларига 
алоҳида 
эътибор 
берилганлиги боис, Буюк ипак йўли самарали ишлашда давом этди. Ўрта 
Осиё халқларининг бу даврдаги асосий ҳамкорлари Эрон, Хитой, Ҳиндистон, 
Византия эди. Бу мамлакатларга тўқимачилик, ипакчилик маҳсулотлари, 
қимматбаҳо тошлар, улардан ишланган буюмлар, тақинчоқлар, дориворлар, 
наслдор арғумоқлар, бир неча хил туз, боғдорчилик маҳсулотлари, қазилма 
бойликлар ва ҳоказолар олиб борилган. Савдо-сотиқда айниқса, суғдий 
савдогарларнинг 
мавқеи 
кучли 
бўлган. 
Шу 
ўринда 
хитойлик 
муаллифнингқуйидаги маълумоти диққатга сазовордир: “(Суғдий) эркаклар 
йигирма ёшга тўлишлари билан қўшни мамлакатларга ошиқадилар ва (савдо-
сотиқда) қаерда (қулайлик) ва манфаат бўлса (албатта) у ерга кадам ранжида 
этадилар”. 


Хуллас, Ўрта Осиёнинг Туркий ҳоқонлиги таркибида бўлиши ўша давр 
давлатчилик тарихи, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт учун муҳим 
аҳамиятга эга бўлди. Аввало, Турк ҳоқонлиги жуда катта ҳудудлардаги 
туркий қабилаларнинг бирлашуви ва жипслашувига кенг имкониятлар 
яратиб, Ўрта Осиёдаги айрим туркий халқлар шаклланишига асос солди. Яна 
бир аҳамиятли томони шундаки, аввал Туркий ҳоқонлиги, кейин эса Ғарбий 
туркий ҳоқонлигининг кудратли ва кўчманчиларга хос шиддатли ҳарбий 
ташкилоти, суғдийларнинг бевосита аралашуви туфайли олиб борган 
дипломатик сиёсатиХитой, Византия ва Эроннинг Ўрта Осиё илк ўртаасрлар 
даври халклари ва элатларига нисбатан олиб бораётган тажовузкорлик 
сиёсати йўлига мустаҳкам тўсиқ қўйди. 
Бепоён дашт ва чул ҳудудларида, серҳосил ва серсув воҳаларда ташкил 
топган улкан давлат бирлашмалари каттагина ҳудудлардаги шаҳарлар, 
ҳунармандчилик, маданият, савдо-сотиқ ва ўзаро алоқаларнинг ривожланиши 
учун кенг имкониятлар очиб берди. Масаланинг яна бир энг муҳим томони 
шундаки, Туркий ҳоқонлиги мавжудлиги даври – кўчманчилар маданияти 
инсоният цивилизациясининг ўз йўналиши ва жиҳатларига эга бўлган ўзига 
хос ва бетакрор тармоғи бўлиб, ўтроқ аҳоли маданияти билан аралашиб, 
уйғунлашган маданият пайдо бўлиши даври бўлди. 

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish