ҚАРҚАРАЛИК
Қарқаралик, қайдан келдинг қошимга,
Қайдаги савдони солдинг бошимга.
Қайдаги савдони солсанг бошимга,
Қота кўрма қатрон м енинг ошимга!
Қош устига қўндирибсан қарқара,
Қора сочинг қора тунда шаршара,
Тўлқинида кош ки ўзим чўмилсам...
Ш айдойингман, гар қарама, гар қара!
Қарқаралик, излаб келдим, йўл олис.
Олис йўлда чўл олису кўл олис.
Бир қарагин, кўзгинангдан билайин:
Д ерм икинсан яқи н ёки бўл олис!
Қарқаралик, сойларингни кечгум бор,
Сувларингни шароб каби ичгум бор.
Олислардан келдиму ran ўзингда,
М айли десанг, Қарқарангта кўчгум бор.
Қ арқаранинг ўрдаги-ей, ғози-ей,
Ёзлари-ю , кузларининг сози-ей.
Ё «ҳа»си бор, ё «йўғи» бор, не билай,
Ўртаворди қарқаралик нози-ей.
125
КЕЛГИН
Тонгларнинг жилосидай
Пирпираб алвон келгин,
Бўзтўрғай навосидай
Куйлаб беармон келгин,
Боғларнинг шоввасидай
Ш арқираб равон келгин,
Сочларинг тараб-ўриб,
Ваъдага жонон келгин.
Ой кечанинг қўйнига
Ноз ила кирганида,
Осмон кўк кўйлагига
Инжулар терганида,
Турғун сувлар эпкинга
Бўсалар берганида,
Ҳей, лаблари қирмизи,
Келгин, шу замон келгин.
Арчазор
т о р
ораси,
Тўш айлик кўк ялпиздан,
Дардим-ўтинчим ўлан
Бу кеча сендек қиздан,
Яйлов оқш оми бўлур
М иннатдор иккимиздан,
Ҳар келиш инг бир эртак,
Ж онгинам, омон келгин.
126
КУЗ
Ўлка бўйлаб кезар сўлим, қай н оқ куз,
Қуёш нинг ўзидай ёрқин, порлоқ куз.
Бир йиллик меҳнатнинг жўш қин фасли бу,
М евалари олтин, пахтаси о қ куз.
Қиш бўйи ер шўрин қи р қ йўла ювиб,
Ернинг қат-қатига, зовурга қувиб,
Бевақг ёмғирларда, селларда увиб,
Ёнғоқдай кесахни кўсақдай чувиб;
Далалар бағрида елдинг ел каби,
Тупроққа меҳринг бор ўша сел каби,
Заҳматкаш пахтакор, бобойи деҳқон,
М англайдан тер тўқдинг бутун эл каби.
Сел келса симириб, тош ни емириб,
Ж арларни тўлдириб, дўнгни кемириб,
Етуклигинг шунча: тупроқ-бўрдоқи,
Тилсиз олқиш ўқир бўрсиб, семириб
Бу йил табиат ҳам турланди юз хил,
Қиш — қуруқ, бевақг дўл кўп ўтди бу йил.
Тўрт қайта тикдинг-а, ҳайдаб тўрт қайта,
М ардсан, бардош инг бор тоғлар қадар зил.
Зумрадцек пахтазор, осмон фируза,
Ҳар тупи тагида бир олтин кўза.
Сада салқинлари имлаб турганда,
Томоқларинг қақраб, суғординг ғўза.
Тоғчи тоғ тагидан гавҳар ундирур,
Бинокор чўлларга шаҳар қўндирур.
Терак бўйи жардан даштга сув олиб,
Пахтакор азамат йўқцан йўндирур.
Кончи ҳурматидай элда ҳурматинг,
Рассом санъатидай нозик санъатинг.
Рассомда бўёқ бор, сенда қадоқ қўл,
127
Қудратга қут қўшар қутлуғ меҳнатинг.
Хирмонлар уюми — чўққилардай оқ,
Устидан кўринар ф алак — етги тоқ.
Кўкка кўприк қурган халқмиз-да, ахир.
О қ тоғлардан осмон яна яқинроқ.
Хирмонлар уюми — кўзлар қувончи...
Очил, ҳа, ғўзалар, парпираб ён-чи!
Очил, оппоқ тонглар алангасидай,
Очил, ҳайрон бўлсин кўкда сомончи!
Ю лдузлардай бир-бир теришга шай юрт,
М исқоли тушса ҳам олиб кўзга сурт.
Қатрадан кўл бўлур, дебди боболар,
Пастда қолсин Олой, Чотқолу, Қозғурт.
Ўлка бўйлаб кезар сўлим, қайноқ куз,
Қуёш нинг ўзидай ёрқин, порлоқ куз.
Бир йиллик меҳнатнинг жўшқин фасли бу,
М евалари олтин, пахтаси о қ куз...
қиш эди
Қршиқ
Қиш эди, гул камёб, ўша кечқурун
И лк бор келтирдим мен қиттак кўк шиша.
Эсда қолгулик тун, эсга олгулик тун...
— Атирдек анқигин, — дедим, — ҳамиша!
Наврўзи олам-да... - Далалар кўм-кўк...
Чечаклар имлашар овлоқ-овлоққа.
Кўнглим, қиш ғуборин, дедим, аямай тўк,
Бирдан атир ҳиди урди димоққа...
Я лпиздан, жамбилдан ва бўтакўздан,
Ю з хил гул — чечакдан анқиса атир,
Садқа бўлай ш ундоқ сеҳргар наврўздан,
Баҳорги эртакдан анқиса атир.
Эрта кўклам ҳақи, ўшани ёд эт,
Хаёлингдан ўтсин жажжи кўк шиша,
Ўша тун, ўша қиш бўсани ёд эт,
К ейин атир янглиғ анқи ҳамиша...
Do'stlaringiz bilan baham: |