КИПРИКЛАРИМ
Ёш қаламкашларга атаганим
Киприкларим қўнғирмикан ё қора?
Киприкларим юзтамикин ёки минг?
Киприкларим мунча азиз ва сара,
Кўзгинамнинг киприклари...
Қуюнларда қолганимда, чангга ўралганимда,
Оҳангарон тўзонидан занжи қоралганимда,
Ёки яхш и тимсол излаб, чангдай таралганимда,
Ёки бир шеър армонида юз бир кўралганимда,
Ўзбекистон тонгларини бедор кутган кўзларим,
Тенгсиз тонглар ф алсафасин таш на ютган
кўзларим.
Кўзларимга чегарада ш ай аскардай қўриқчи,
Кўзларимга олис Бобур ғуссасидай йўриқчи,
Эй, азиз киприкларим.
Сергаклиқца тирикларнинг сиз-ку энг тириклари...
Кипригимдай азизларим, нечоғлиқ ҳам суюксиз.
Армонимдай буюксиз!
106
ЖЎЖА
Эргаштириб бир тўп жўжа,
Қўш нимизнинг қўрасидан
Чиқиб келар она товуқ,
Жуда баджаҳл, жуда ўжар.
Тутай десам сарасидан,
Йўл бермайди сира ёвуқ.
Бувим дер: ёндоша кўрма,
Бир жўжа ҳам олдирмайди.
Ҳадцингдан сен оша кўрма,
Ҳеч қаровсиз қолдирмайди.
М ен қарайман олисрокдан:
Бир-биридан сулув жўжа,
Бири худди оп п оқ рўжа,
Ўзгаси н ақ юз қуроқдан.
Бири ола, бири сарғиш...
Бу ёнидан ўтгим келур,
Битгасини тутгим келур,
У ёнидан ўтгим келур,
Уттасини тутгим келур.
Л екин ўтиб кетаман жим,
Ранжимасин, ахир бувим,
Кимга даркор ахир қарғиш...
107
ОНАГИНАМ
Товонимга чақир тиканакдай ботгувчи - ғашлик,
Бедаво сизловикдай сизлатгувчи —
ғашлик.
Ж игаримни қиймалаб аҳён-аҳён,
Чучварага чеккувчи —
ғашлик.
М ени ўйлаб нотавон ва нимжон,
Ғаш имга теккувчи -
ғашлик.
Суякларимни сирқиратиб,
оч теватдай ғажигучи,
Кўзимга ёш тирқиратиб,
жиғилдонимда аччиқ бўзадай ачигувчи
ғаш лик...
Дунёга қайта келиш имга кўзим етсайди,
Йигит ёшим тўлмай туриб,
А йрилиқ зайлида қ о қ ёғочдай қуриб
Ж он берган онамни кўришимга
кўзим етсайди,
Тиззасига бир нафас бош қўйишимга
кўзим етсайди,
О налик меҳрига ўбдон тўйишимга
кўзим етсайди,
О қ сутингни окдай, дейиш имга
кўзим етсайди,
М енда ғашлик нетарди?
Я нтоқ ўтинидек,
Тамаки тутунидек,
Тонг пайтида таралган бадбахтлик тунидек —
Чексиз фазоларга тарқаб кетарди!
Онагинам!
Одам бўлдимми менам?
108
Йигит ёшимгача бир челак сув келтириб
бермаган бўлсам,
Ё ташналигингда бир коса шарбат тўлдириб
бермаган бўлсам,
Ё нон ёпиш инг учун,
Ҳатто бир йўла, бир кун
Саҳродан ўгин орқалаб келмаган болангман...
Оғзингдан сўз чиқмай, елмаган болангман..
Сенинг арзимас бир юмушингни адо этолмаганим,
Сенинг бир ишорангга юз ўмбалоқ ошиб кетолмаганим!
Сени жиндак хушвақг қилгани,
Сени жиндак хушбахг қилгани —
Тагсиз жарлардан ўтолмаганим,
Сени сўнгги йўлга ўзим узатолмаганим —
Тоғдай зил.
Абадиятдай чексиз армон бўлиб қодди дилимда,
онагинам!
Одам бўлдимми менам?
Ҳа, одам санашар мени элимда.
Сенга қилолмаган хизматим,
Сен деб чеколмаган заҳматим —
Ж индак зеҳним, жиндак шеърим, жиндак ғазалхонлигим
О налик меҳрига тўймаган меҳрим,
жиндак яхш илик ва ёмонлигим
Мени одам санаган элимга бахшида,
жафодийда онагинам!
Элга хизматим - сенга хизматим эмасми ахир,
Эл мени фарзандим демасми ахир!
Рози бўл, одам саналай менам...
Дунёга қайтиб келурман,
Л екин бош қа ўғил бўлиб...
109
Do'stlaringiz bilan baham: |