СЕН БАРГИДА...
Сен баргида бўлсанг мен шохидайдим,
Ўйламаки, узлат боргоҳидайдим,
Ё М ашраб, ё Ҳайём паноҳидайдим...
Йўқ, мен ҳақиқатнинг даргоҳидайдим,
Сен баргида бўлсанг, мен шохидайдим.
Ҳа, мен шохидайдим, агар силкинсам,
Баргдай узилиш инг ан и қ эди, ҳа,
Хазонингга кўнглим қон и қ эди, ҳа.
Ҳатгоки шох билан қўшала синсам...
Баргдай узилардинг агар силкинсам.
Баргида юравер, ғингшиб гоҳида,
М айли, маймун янглиғ тақлидга ёпиш,
Иблис билан топиш , ел билан чопиш...
М ен шохида қолай, ўша шохида...
Қолай ҳақиқатнинг ўз даргоҳида!
139
ОЛХЎРИ
Н ақ никоҳ оқш омида
Ясанган сулув янглиғ,
О қ ш ойи кўйлақдайдинг,
Кўргандим баҳор чоғи,
Кумуш табассумларинг
Кўнглингга кўзгу янглиғ,
М аст этарди офтобнинг
Эҳгиросли қучоғи.
Ёз бўйи йигит боғбон
Ю з ўргилиб бўйингдан,
Бугаб, тараб, ардоқлаб,
Ҳеч сувсатиб қўймади.
Ёз бўйи димоғи чоғ
С енинг атир бўйингдан,
Тўлишган жамолингга
Ю з қараеа тўймади.
Олтин куз \а м келибди,
Ш охларинг шиғил емиш,
Қуёшда ярқираш ар
Й ирик ёқут доналар.
Боғбон йигит меҳнати
Қандай серҳикмат эмиш.
Сават-сават теришар
Келинлару оналар.
Тўйларнинг тансиқ кўрки,
Чиройли куз меваси,
Ш иринлиқца гўёки
Бўй қизларнинг дудоғи,
Дудоқдек ардоқламоқ
О ш иқ боғбон шеваси,
Фахр этса арзигулик
Бу кентнинг чексиз боғи.
Сирдарё
Д О РИ Л Ф У Н У Н Х И ЁБОН ИДА
Сенда кезарканман, тушади ёдга
Ўсмирлик йилларим ва дорилфунун -
Тоб беролмай ёруғ бир гирдибодга,
Чекинарди у вақг жаҳолат, жунун...
Хиёбон! Юз йиллик чинорларингки,
Боболардан ёдгор, салқин, соялик.
Я шил гумбазлару минорларингки,
Ҳар қайси саргузашт ва ҳикоялик.
Оташин ўсмирлик гувоҳи бўлар!
Сирдош бир чинор ҳам бор орангизда.
Эҳ-ҳе, оқиб кетди не оқин сувлар,
Бугун мана тағин мен даврангизда...
Ёш келинлар янглиғ ўралибсиз-ку
Бугун сахий қиш нинг о қ ипагига,
Не чоғли бўйдорсиз, серсавлат, сулув!..
Келдим аста таниш чинор тагига,
Бош им эгиб гурд им, қор ёғар эди,
И кков пичирлаш дик, сўрашдик соғлиқ,
«Эҳ-ҳа, сен ҳам қордай оқсан-ку!» деди.
Бош ланди бетовуш ҳазил, вақгчоғлиқ,
«Сен-чи, ўшамисан? Сен — ҳдмон ўша,
Қ ор қўйнида тағин қирчиллабсан зап.
Ҳ амон ўша сўлим ва холий гўша...»
- Сўйла, ним а ran?
«Эсингдами, у вақг келардим ҳар кеч.
Баъзан келар эдим ҳдтго эрталаб.
Ким ни кутганимни билармидинг ҳеч,
Сочларим оқарар эди битталаб».
- Нега?
«Кўргандинг-ку, ўша илк севгим,
Ўша илк севганим келмайин қолса,
Не соч, ўзлигим ҳам оқарарди жим,
141
He қилай, и ш қ ш ундоқ савдолар солса...
У вақт тўрт ёнингда пастқам кўчалар,
Осмондан ёғарди кеча-кундуз чанг.
Қора кўлкаларда мудраб кечалар,
Ёруғлик сўқмоққа тушарди аранг.
У вақг ариқлардан оқарди безгак,
У вақг қатраларда яшарди ришта,
Ж онга ваҳм соларди қадимий эртак...»
- Бугун бари ўзга, бари саришта!
«Ака ука билан пичокдашарди
У вақг Регистоннинг холий четида.
Зулмат ва жаҳолат қучокдашарди
Сиёб кетида...
Ола чопонларинг қани, ажабо?
Қани сур тумандай кезган хаёлот?
Қайда не жонларга чанг солган вабо.
Қани у ҳаёт?
Тўрт ёнингда баланд ва о қ кош она,
Кўркингда барқ урар ёруғ бир олам,
Савлатингда аён қутлуғ замона,
Соҳиби давронинг — меҳнаткаш одам!
Эй азиз хиёбон, м енинг ёшлигим
Сенда қолган эди, ростми, ёдга ол.
Ш еъру ҳикмат билан илк сирдошлигим
Сенда қолган эди...»
Ш у зум битта чол,
Чинордай чол келиб қолди ёнимга,
Ҳа, ўша гулчи-ку, богбон, донишманд.
Ю рагим тор келиб ҳаяжонимга,
Дедим: «Салом бўлсин, азиз Самарканд!
Сенда қолган эди м енинг ёшлигим,
Ўзимга қайтиб бер, Самарқанд бобо!
Сенда қолган эди қалам қошлигим.
Ўзимга қайтиб бер, дониш манд бобо!»
Ш у кез дорилфунун эш икларидан
Хиёбонга тўлди ёшлар оқини.
Бари, олтин даврон бешикларидан,
Кўзларида чақнар билим чақини.
Ҳайрон ва бахтиёр қарайман жимжит,
Қўлини кўтариб ш ундоқ деди чол:
142
Ёш лигин изловчи, ҳей оқсоч йигит;
Ёшлигингни ол!
Ҳа, мен ёш лигимни ва шўхлигимни
Ш у навқиронларнинг кўзида кўрдим.
Ўша илк севгим ни, қалб чўғлигимни
Ш у ёш ж ононларнинг юзида кўрдим.
Ш еърга сиғмай қолди бахтиёрлигим...
Do'stlaringiz bilan baham: |