Тарбиячи: - Раҳмат, болажонлар энди гербимиз ҳақида
қисқача тўхталамиз. Гербимизда водий узра чарақлаб турган
қуёш, ўнг томонида буғдой бошоқлари, чап томонида
очилган пахта чаноқлари тасвирланган. Гербнинг юқори
қисмида Республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз
қирра ичида жойлашган яримой ва юлдуз мусулмонларнинг
рамзидир. Герб марказида ҳиммат, олийжаноблик ва
фидойилик тимсоли бўлган афсонавий Ҳумо қуши
қанотларини ёзиб турнбди. Гербнинг пастки қисмидаги
байроқни ифодаловчи уч рангдаги чамбар бандига
«Ўзбекистон» сўзи битилган. Буни барча ёдида сақлаши
керак.
Байроғимиз эса 1991 йил 18 ноябрь кунитасдиқланган.
Унда тўрт хил ранг акс этган. Мовий ранг - мусаффо осмон,
тириклик манбаи тиниқ сув тимсоли. Бинобарин, Амир
Темур давлати байроғи ҳам мовий рангда бўлган. Оқ ранг
поклик, беғуборлик, софлик, орзу хаёллар, ички гўзаллик
тимсоли. Яшил ранг табиатнинг янгиланиши, навқиронлик,
умид ва шодумонлик рамзи ҳисобланади. Қизил чизиқлар
вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларидир.
Навқирон яримой тасвири тарихий
5
анъаналаримиз билан боғлиқ, мустақиллик рамзидир. Ўн
икки юлдуз халқимиз маданияти, қадимийлиги билан
бевосита боғлиқдир.
Тарбиячи:
- Энди, болалар, мана бу столдаги турли
ранглардаги қоғоздан қирқилган шаклларни рангларга
ажратинг.
Болалар оқ, қора, қизил, яшил рангларни ажратадилар.
Номларини бирма-бир айтадилар.
Тарбиячи:
- Ҳозир байроқ ҳақида биргаликда шеър
ёдлаймиз:
Байроқцаги тўрт хил ранг,
Ҳамоҳангдир бирликка.
Мақсад сари интилар,
Бир-бирини тўлдирар.
Оқлик, поклик рамзидир,
Яшилдир боғ-роғимиз.
Осмонимиз мусаффо,
Томирдаги қонимиз.
Тарбиячи:
- Болалар, энди «Ким топқир?» ўйинини
ўйнаймиз. Бунда ҳар бир бола Ватанга бир сўз билан
таъриф беради. Масалан: Ватан - туғилган жойимиз, Ватан
- боғ- роғлар, қуёшимиз...
(Тарбиячи болаларга копток отади, илиб олган бола жавоб
беради).
Тарбиячи:
- Болалар, диққат билан тингланг, Ватан
ҳақида тарона янграяпти. Ҳозир мен сизларга Ватанимиз
мустақиллиги,унингқўлгакиритилиштарихи,юртимизда
яшаб ўтган буюк аждодларимизнинг ватанпарварлиги, шу
эл ривожи учун жон фидо этилганлиги тасвирланган
фильмни намойиш этаман. Уни кузатамиз ва Ватанимиз
озодлиги тўғрисида суҳбатлашамиз.
6
(Мультимедиа воситасида мустациллигимизга
багиитанган фильм намойиш этилади).
Тарбиячи: - Энди «Мақолларни давом эттир»
ўйинини ўйнаймиз.
Булбул чаманни севар...
Ватан тупроғи -...
Она юртинг-...
Т арбиячи: - Болажонлар узбек халқи меҳр-
оқибатли, меҳмондўст, камтарин халкдир. Ўзбек
халқининг севимли таоми қайси таом?
Do'stlaringiz bilan baham: |