Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


ўсишининг асосий омили сифатида



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/163
Sana22.02.2022
Hajmi3,87 Mb.
#110196
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   163
Bog'liq
3286-Текст статьи-8558-1-10-20201013

ўсишининг асосий омили сифатидаиқтисодий муҳитнинг бир хил 
эмаслигига эътиборни қаратади. Иқтисодиётда келишувларнисбати ўта 
беқарор, бу иқтисодий агентларга умумий қабул қилинган “ўйинлар 
қоидалари” асосида ҳаракат қилишга ҳалақит беради. Бундай шароитда 
ахборотни қидиришхаражатлари (ахборотнинг якуний манбаи мавжуд 
эмас) ва мониторингхаражатлариўта юқори, чунки ахборотнинг 
асимметриклиги ва умумий қабул қилинган “ўйинлар қоидалари”нинг 
мавжуд эмаслиги оппортунистик хатти-ҳаракат учун замин ҳозирлайди. 
3–мисол. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда 
трансакция секторининг жадал ўсиши омили, тақиқланадиган даражада 
юқори бўлган трансакция харажатлари иқтисодий ривожланишнинг 
чегараларидан бири эканлигини англатадими? 
а) ҳа; 
б) йўқ. 
Жавоб: б), трансакция сектори динамикасининг ўзи эмас, балки 
бир трансакцияга ҳисоблаганда трансакция харажатларининг дина-
микаси муҳим. Агар а) трансакция сектори ЯММга қараганда паст 
суръатлар билан ўсса, б) давлат трансакция секторининг ўсиш 
суръатлари умуман трансакция секторининг ўсиш суръатларидан юқори 
бўлса, трансакция секторининг ўсиши ҳолатидабир трансакцияга 
ҳисоблаганда трансакция харажатларикамайиши мумкин. 
КЕЙСЛАР 
1. Квартирани қандай қилиб ижарага олиш тўғри бўлади – 
ижарачига маслаҳатлар 
Квартирани ижарага олиш – ҳозирги вақтда таваалчиликка қўл уришга 
тўғри келадиган масалалар жумласига киради. Ижарага берувчи тусатдан 
ижара ҳақини ошириши, сизни муддатидан олдин чиқариб юбориши,
ижарага олинган уй-жойни таъмирлаш муносабати билан сиз қилган 
харажатларнинг ўрнини қоплаш тўғрисида “унутиб қўйиши” мумкин. Мисол 
учун, сиз квартирани ижарага олиб, кўчиб ўтдингиз (буюмларни ташиш учун 
машина ёлладингиз, – кўчиш учун сарф-харажат қилдингиз, барча 
етишмайдиган нарсалар (кастрюллар, чойнаклар, унитаз учун қопқоқ ва 
х.к.)ни харид қилиш мақсадида дўконларга бориш учун дам олиш куни 
олдингиз. Квартирага алоҳида ажратилган интернет линиясини ўтказдингиз, 
интернет хизмати ҳақини 2 ой олдинга тўлаб қўйдингиз, болани янги яшаш 


56
жойидаги боғчага жойлаштирдингиз ва ҳ.к.). Лекин икки ҳафта ўтгач 
квартира эгаси келиб сизга кечагина қўшниси Эркин тоғадан билиб олган 
янгиликни, яъни сизни квартирага шунча арзон қўйиб ҳато қилганлигини, 
аслида 
унинг 
квартираси 
икки 
марта 
қиммат 
туришини
айтади. Бу сиз квартирани ижарага олганда юз бериши мумкин бўлган 
вазиятлардан бири, холос. Лекин вазиятнинг бундай якун топиши 
ҳолатларини кескин камайтириш мумкин. Бунинг учун бир неча қоидаларга 
амал қилиш керак. Қуйида биз Сизга квартирани қандай қилиб ижарага олиш 
кераклиги, квартира эгасида қанақа ҳужжатлар бўлиши лозимлиги ва уй-
жойни ижарага олиш шартномасининг шартларига кўра ким нимага жавоб 
бериши ҳақида ҳикоя қиламиз.
Ижарага олувчи квартира эгаси уни исталган вақтда чиқариб юбориши 
мумкин деб ўйлаб ҳато қилади. Бу, юмшоқ қилиб айтганда, ундай эмас. 
Ижарага берувчи ижарага олувчини шартноманинг амал қилиши муддати 
тугагунга қадар чиқариб юборишга ҳақли эмас. Агар ижарага олиш 
шартномаси бир йил ва ундан кўп муддатга тузилган бўлса, ижарага олувчи 
янги муддатга шартнома тузиш учун бошқа шахслар олдида устунликка эга. 
Шунинг учун ижарага олувчилар бизга “шунчаки ёқмай қолди” (улар 
шартноманинг ҳеч қанақа шартларини бузмаган бўлса-да) ва биз ўзимизга 
кўпроқ мос келадиган кишиларни топдик қабилидаги барча гап-сўзларда ҳеч 
қандай маъно йўқ. Сизни фақат қонунда белгиланган ҳолатларда ёки 
шартнома шартлари бузилган ҳолатларда (масалан, агар сиз уй-жой учун 
ижара ҳақини тўламаган бўлсангиз) суд тартибида муддатидан олдин 
чиқариб юбориши мумкин. 
Эътибор қаратинг: биз юқорида келтирган ва қуйида келтирадиган 
барча ҳолатларда асосий сўз – бу «шартнома». Лекин уй эгаси «квартирага 
шунчаки одам қўйса», одатда ҳеч қандай шартнома ҳақида сўз бормайди. 
Қоидага кўра, нимадир ҳақида оғзаки келишилади, жуда бўлмаса, қандайдир 
қоғозга имзо чекишади, лекин агар кейинчалик низо келиб чиқадиган бўлса, 
ушбу қоғозча бўйича ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг деярли иложи 
бўлмайди. 

Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish