381
қилади. Шу боисдан хам кейинги йилларда юпка ва ўта юпка қатламлари хосил
қилиш технологияси ва физикасига бўлган эътибор кескин ортиб кетади.
Қаттик жисм юзаларини ( эпитакциал юпка қатламларини ) ўрганиш учун
жуда кўп усуллар ишлатилади. Бу усуллар юзалари электиронлар юбориш ионлар
ва нейтрон атомлар юбориш фотонлар ионлар нейтрал атомлар окимининг тахлил
қилишга асосланади.
Эпитакциал – юпқа плёнканинг таркибини аниқлаш учун қўлланиладиган
асосий усуллар:
А) оже электрон спектроскопия (ОЭС).
Б) иккиламчи электронларнинг масс спектроскопияси (ИИМС).
Бу усуллар эпитакциал плёнкаларнинг элементлар ва кимёвий таркиби
тўғрисида зарур сифатий ва миқдорий маьлумотлар берилади.
ОЭС кейинги пайтда қаттиқ жисм сиртларининг кимёвий таркибини таҳлил
қилишда энг кўп тарқаган усуллардан бири бўлиб қолди. Бу усулнинг асосий
афзаликлари қуйдаглардан иборат: қалинлиги 5 – 20 A бўлган юза қатламларининг
катта анниқлик билан жуда тез (бир неча минутда) фурсатда таҳлил қила олади.
Ҳозирги пайтда фақатгина илмий изланишлардагина эмас, балки стандарт
тахлил усули сифатида электрон асбобсозликда кенг қўлланилади. У айниқса ,
ярим ўтказгичлар техналогиясида, материалшуносликда , катализда, минириалогия
ва фойдали қазилмаларни таҳлил қилишда, кристалларни ўстиришда кенг
қўлланилмоқда. ОЭС билан бир пайтда юзаларни ионлар ёрдамида емириш
усулларини қўллаб жисмларнинг юза ости қатламларни (ҳажмини) ҳам таҳлил
қилиш мумкун.
ОЭС усулининг яратилиши принципи, турлари, имкониятлари ва олинган
натижалари тўғрисида рус ва инглиз тилларида жуда куп илмий монография
мақолалар эьлон қилинган. Иккиламчи ионларнинг масс - спектроскопияси
(ИИМС). Қаттиқ жисм юзасини ионлар бамбардировка қилинганда унда тўрт ҳил
турдаги зарралар учиб чиқиши мумкин. Шулардан ионлар ва нейтрал атомларнинг
учиб чиқиши юзанинг емирилишига олиб келади. Қаттиқ жисм сирт юзаси
қатламидан чиқаётган зарраларни масса бўйича таҳлил қилиш жисмнинг юза
таркиби ҳақида тўғридан тўғри малумот беради.
Бу усулнинг сезгирлиги жуда юқори бўлиб, кўпгтна элементлар учун
% ни ташкил қилади ва тушиш бурчагиги боғлиқ бўлади. ИИМС усулида кўпинча
ва
ионлари ишлатилади.
Юзаларни тахлил қилишда тушаётган ионларнинг интенсивлигини кичик,
тушиш бурчагини эса каттароқ (80-
) қилиб олишга ҳаракат қилинади. Жисм
ионлар билан тўпга тутилганда ундан нейтрал атомлар бир ва бир неча марта
ионлашган мусбат ва манфий ионлар ҳамда хар ҳил кластерлар учиб чиқиши
мумкин.Юзанинг ҳолатига қараб битта жисмнинг ўзи учиб чиқаётган ионларнинг
сони нейтрал атомларга нисбатан ўнлаб, юзлаб ўзгариши мумкин.
Жисм таркибини ундан бирламчи ионлар тасирида учиб чиқаётган
иккиламчи ионларнинг массасини таҳлил қилиш йўли билан ўрганиш иккиламчи
ионларнинг масс – спектроскопияси дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: