технологияси; компьютер графикаси асослари; интернетда ишлаш, улардан экология ва табиат
муҳофазасига оид сайтларни топиш, маълумотларни тўплаш ва сақлаш; экологик
веб-сайтларни очиш ва
уларнинг иш фаолиятини таъминлаш. Табиат ва жамиятда кечаётган ва экологик хавфсизликка таъсир
қилаётган жараён ва ҳодисаларни моделлаштириш йўллари, методлари ва амалий тадбиқлари.
6.5.2.3. Физика
электр ва магнетизм: вакуумда ва моддада электостатика ва магнеостатика, интеграл ва
дифференциал кўринишдаги Максвелл тенгламалари, моддий тенгламалар, квазистационар токлар,
электродинамикада нисбийлик тамойили;
тебраниш ва тўлқинлар физикаси: гармоник ва ногармоник осциллятор, спектрал ёйиманинг
физикавий маноси, тўлқин жараёнлари кинематикаси, меъёрий модлар, тўлқинлар интерференцияси ва
дифракцияси, Фурье оптикаси элементлари;
квант физикаси: корпускуляр–тўлқин дуализми, ноаниқлик тамойили, квант ҳолатлари,
суперпозиция тамойили, ҳаракатнинг квант тенгламалари, физикавий катталиклар операторлари, атомлар ва
молекулаларнинг
энергетик спектри, кимёвий боғланиш табиати;
статик физика ва термодинамика: термодинамиканинг уч қонуни, ҳолат термодинамик
функцияси, фазавий мувозанат ва фазавий ўзгариш, мувозанатсиз термодинамика унсурлари, классик ва
квант статикаси, кинетик ҳодисалар, зарядланган зарралар тизими, конденсация ҳолати.
6.5.2.4. Умумий ва ноорганик кимё
Умумий ва ноорганик кимё фанининг асосий тушунчалари; атом-молекула таълимоти; кимёнинг
асосий стехеометрик қонунлари; ер қатламида кимёвий элементларнинг тарқалиши; атомларнинг тузилиши;
Д.И.Менделеевнинг элементлар даврий қонуни ва даврий системаси; асосий ва қўшимча гуруҳчаси
элементлари, кимёвий боғланиш ва уларнинг асосий турлари: ковалент, ион, металл, водород; кимёвий
элементлар валентлиги; кимёвий термодинамика ва кинетиканинг асосий масалалари; гомо ва гетероген
кимёвий реакциялар тезлиги ҳақида тушунча; массалар таъсири қонуни; кимёвий реакциялар тезлигига
таъсир қилувчи омиллар. Эритмалар концентрациясини ифодалаш ва ҳисоблаш усуллари,
оксидланиш-
қайтарилиш реакцияларининг типлари.
6.5.2.5. Назарий механика
Механикада ҳолат тушунчаси, ҳаракат қонунлари, тенгламаси, сақланиш қонунлари, релятив
механика асослари, механикада нисбийлик тамойили, қаттиқ жисм, суюқлик ва газлар кинематикаси ва
динамикаси; вакуумда ва моддада электостатика ва магнеостатика, интеграл, дифференциал моддий
тенгламалар, электродинамикада нисбийлик тамойили; тўлқин жараёнлари кинематикаси; ноаниқлик
тамойили, квант ҳолатлари ва тенгламалри, физикавий
катталиклар операторлари, атомлар ва
молекулаларнинг энергетик спектри, кимёвий боғланиш табиати; термодинамиканинг уч қонуни, ҳолат
термодинамик функцияси.
6.5.2.6. Экология
Экология фанининг мақсади ва вазифалари, ривожланиш тарихи. Экологик омиллар ҳақида
маълумот.
Жамоа ва популяциялар экологияси; одам ва атроф–муҳит муносабатлари: биосферанинг ҳозирги
ҳолати; табиатни муҳофаза қилиш; инсон фаолияти; атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва уни олдини олиш;
экологик омиллар; организмлар мослашуви; популяциялар, жамоалар, экотизимлар, уларни тузилиши ва
функцияси; жамоаларда биологик муносабатлар шакллари; экотизимлар структураси;
турлар динамикаси;
энергия ва моддалар айланиши; биосфера ҳақида таълимот; биосферани турғунлигини асосий шарти–
биологик хилма–хиллик; биомаҳсулдорлик; биосферага антропоген таъсир; табиий ресурслар ва уларни
классификацияси; табиат муҳофазаси ва ундан оқилона фойдаланишнинг асосий тамойиллари.
6.5.2.7. Органик кимё
Органик кимё фани ва унинг биология билан боғланиши; биологик жараёнларда органик
бирикмаларнинг ўрни ва аҳамияти; органик бирикмалар классификацияси; изомерия ходисаси; тўйинган,
тўйинмаган, ацетилен, алициклик ва ароматик углеводородлар; спиртлар ва феноллар; альдегидлар,
кетонлар ва карбон кислоталар;
гетерофункционал бирикмалар; изомерлар; азотли органик бирикмалар;
синтетик ва табиий полимерлар; гетероциклик бирикмалар; органик бирикмаларни идентификация
усуллари.
6.5.2.8. Физик ва коллоид кимё
Кимёвий термодинамика элементлари; термодинамиканинг 1-чи қонуни; термохимия, Гесс қонуни;
термодинамиканинг 2-чи қонуни; термодинамик функциялар ва потенциаллар; эритмалар; эритмаларнинг
коллигатив хусусиятлари; электролитлар эритмалари; чегара потенциаллари ва электрхаракат кучлар,
галваник элементлар; эритмаларни электр ўтказувчанлиги; кимёвий
реакция кинетикаси ва катализ;
активлашиш энергияси; кимёвий мувозанат ва унга таъсир қилувчи факторлар; дисперс тизимлар физик
кимёсининг ва сиртки ходисаларнинг асосий тушунчалари; дисперс тизимлар классификацияси; коллоид
бирикмалар ва уларни олиш, оптик ва электрик хусусиятлари, қаттиқ жисмлар ва суюқликлар сиртида
адсорбция; коллоид эритмалар коагуляцияси; дисперс тизимлар хусусиятлари.
Do'stlaringiz bilan baham: