6.5.3.3. Цитология ва генетика асослари
Ҳужайра–тирикликнинг энг содда бирлиги; ҳужайра назарияси; тадқиқот усуллари; ҳужайрани
функционал тузилиши; ўсимлик ва ҳайвон хужайралари; биологик мембраналар; плазматик мембрана;
ўсимлик ҳужайраси қобиғи; цитоплазма: ҳужайрааро контактлар; ядро; ядро компонентлари ва уларни
функциялари; органеллалар ва уларни классификацияси; вакуоллалар; эндоплазматик тўр; рибосомалар;
оқсил биосинтези; Гольжи аппарати; лизосомалар; пластидалар ва митохондриялар; ҳужайрани таянч–
ҳаракат тизими, микрофиламентлар, микронайчалар; центриолалар; ҳужайраларнинг кўпайиши; турлари;
ҳужайра цикли; митоз, амитоз, мейоз турлари, фазалари, генетик аҳамияти; ҳужайра патологияси.
Генетика асослари. Моногибрид ва полигибрид чатиштиришда организмларни белги ва
хусусиятларини ирсийланишини асосий қонуниятлари; аллел бўлмаган генлар таъсирида белгиларни
ирсийланиши: комплементар, эпистаз, полимерия: генларни кўплик таъсири; плейотропия; белгиларни
қўшилиб ирсийланиши; кроссинговер ва унинг механизми; хромосомалар генетик хариталари; жинс
генетикаси; белгиларни жинс билан қўшилиб ирсийланиши: ирсиятни молекуляр асослари; генетик
материални ўзгарувчанлиги; мутацион ўзгарувчанлик ва классификацияси; ген, хромосома ва геном
мутациялар; мутацияларни ўрганиш усуллари; модификацион ўзгарувчанлик; популяциялар генетикаси;
одам генетикаси; одам генетикаси усуллари; селекция; штамм, нав, зот тушунчалари.
6.5.3.4. Биокимё ва молекуляр биология асослари
Биокимё ва молекуляр биологиянинг қисқача тарихи, фаннинг предмети, вазифаси ва ҳаётни
тушуниш ва ўрганишда унинг мавқеи. Ушбу фаннинг объекти ва тадқиқот методлари. Биокимё ва
молекуляр биология фанининг ривожланишига Ўзбекистон олимларининг қўшган хиссалари.
Тирик хужайрани кимёвий таркиби; биокимёвий реакцияларни хужайра ҳаётий хусусиятларидаги
ўрни; оқсиллар: структураси, функциялари, физик – кимёвий хусусиятлари, классификацияси, оқсил
алмашинуви ва унинг аҳамияти; ферментлар: ферментатив катализ; ферментлар кимёвий тузилиши ва
хусусиятлари; ферментлар классификацияси; изоферментлар, коферментлар; полиферментлар; нуклеин
кислоталар алмашинуви; оқсил биосинтези; углеводлар: классификацияси, номенклатураси; биосинтези ва
алмашинуви; углевод алмашинувини энергетик таснифи; биоэнергетика: липидлар: классификацияси,
структураси, функцияси; ёғ кислоталар; ёғлар биосинтези ва парчаланиши; витаминлар; модда
алмашинувида витаминларни биологик ўрни; классификацияси; модда алмашинувини бошқариш асослари;
гармонлар; тузилиши, физиологик роли; гормонларни таъсир механизми; регулятор реакцияларда циклик
нуклеотидларни функцияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |